Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2502/7531 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья XOLMANOV BOBIR RUSTAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Туронбанк Ответчик / Подсудимый OSIYO INVES KESH
Source ID e0dd26b1-9d8f-47e2-a34b-1c82e150ebfa Claim ID PDF Hash ef2290e7f693b2a3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2502/7531-сонли иқтисодий иш ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Холманов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ “Туронбанк” манфаатида, жавобгар “OSIYO INVES KESH” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 47 550 952 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ш.Норов (07.01.2025 йилдаги 17/02-42-сонли ишончномага асосан), (жавобгар иштирокисиз)лар иштирокида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) АТБ “Туронбанк” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, жавобгар “OSIYO INVES KESH” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 47 550 952 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан кредит қарздорлиги бугунги кун ҳолатида ҳам бартараф этилмаганлиги натижасида фоиз қарздорлиги ошиб бораётганлигини таъкидлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолатда суд, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд иш бўйича тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади. 2 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 29 августда 314-сонли ёпиқ линияли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра банк жавобгарга “Тўй ва тантанали маросимлар ўтказиш биноси”ни замонавий жиҳозлаш учун йиллик 14 фоиз устама тўлаш, 24 ой имтиёзли давр билан 5 йил муддатга 2 000 000 000 сўм (икки миллиард) кредит ажратган. Банк томонидан ушбу кредит маблағи тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ва шартларда жавобгарга ўз вақтида ажратилган. Лекин, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш режасини бузиб, кредитнинг асосий қарзи ва фоизларини тўламасдан келган. Натижада 05.11.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг 47 550 952 сўм муддати ўтган фоиз қарзи кредит қарздорлиги юзага келган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.7-бандида, ажратилган кредит маблағини қайтариш муддатлари мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловада қайд этилган кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ, кредит маблағи ҳисобланган фоизларни тўлаш эса кредит ажратилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб ҳар ойнинг 6-санасига қадар амалга оширилиши кераклиги қайд этилган. Даъвогар томонидан жавобгарга кредит шартномаси талабларини бажариш акс ҳолда кредит ва унга хисобланган фоизларни ундириш чоралари кўрилиши тўғрисида талабнома юборилган, даъвогарнинг жавобгарга юборган талабномаси жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, палата банк манфаатида кредит қарздорлигини ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул 3 маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади. ФКнинг 735-моддасида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5-бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига лозим даражада риоя қилинмаган. Шу боисдан суд даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантириш лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 74-моддасига асосан, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ҳолда ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига кўра даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган 4 бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши кераклиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 47 550 952 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 951 020 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 735, 744-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: даъво қаноатлантирилсин. Жавобгар “OSIYO INVES KESH” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: даъвогар АТБ “Туронбанк” фойдасига 47 550 952 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 951 020 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья Б.Холманов