Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1904-2503/6998 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7f7711d6-1982-41ea-be88-be0afab76b64 Claim ID PDF Hash a0f8fad1a959636a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 890 символов
*****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** тумани 2025 йил 25 ноябрь **** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар **** акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар **** фермер хўжалиги ҳисобидан 21.126.078 сўм асосий қарз, 2.042.657 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили **** (2025 йил 19 майдаги 11-05/61-сонли ишончнома асосида) (палата ва жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар **** АЖ манфаатида (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга мурожаат қилиб, **** фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 21.126.078 сўм асосий қарз, 2.042.657 сўм сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўлаб берилганлиги ҳақидаги 2025 йил 25 ноябрдаги маълумотномани тақдим этиб, даъвони асосий қарз қисмини қисман яъни 16.787.446 сўмга, пеня ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Палата ўзининг даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Иш ҳужжатида жавобгар тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумотномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу боисдан, суд ишни палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга 1 ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, **** АЖ ва **** фермер хўжалиги ўртасида 2023 йил 14 августда 23/09-4-131uf-сонли ва 2024 йил 12 мартдаги 24/09-4-567 uf-сонли лизинг шартномалари тузилган. 2023 йил 14 августда 23/09-4-131uf-сонли тузилган лизинг шартноманинг 1.1 бандига кўра лизинг берувчи “Беларус-82-1” русумли 1 (бир) дона тракторни лизинг олувчининг буюртмаси асосида “ gr k m l ktinv st” МЧЖдан лизинг берувчининг ўз маблағи ва тижорат банкларидан жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олади ва лизинг олувчига лизинга беради. Лизинг олувчи эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўланганидан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш мажбуриятини олган. Шунингдек 2024 йил 12 мартдаги 24/09-4-567uf-сонли лизинг шартномасининг 1.1 бандига кўра лизинг берувчи “S HX-4B” русумли 1 (бир) чигит экиш экиш сеялкасини лизинг олувчининг буюртмаси асосида “T shk nt gr tr kt r” МЧЖдан лизинг берувчининг ўз маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб ва лизинг олувчига лизинга беради. Лизинг олувчи эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўланганидан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш мажбуриятини олган. Ушбу шартномалар ва лизинг объектини қабул қилиб олиш-топшириш далолатномасига асосан лизинг объектлари даъвогар томонидан жавобгарга топширилган. Жавобгар томонидан лизинг тўловлари қайтариш графиги бўйича қайтарилмасдан 2025 йил 1 октябрь ҳолатига 21.126.078 сўм қарздорлик вужудга октякелган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш бўйича юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартномавий мажбуриятни бажармаганлик оқибатида келиб чиққан. Ваҳоланки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа 2 талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 587-моддасида лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Бироқ, даъвогар томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорликнинг 4.338.632 сўмлик қисми бартараф этилган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотнома билан тасдиқланади. Шу боис, суд даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини қисман яъни 16.787.446 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. Даъвогар даъво талабида жавобгар ҳисобидан 2.042.657 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Лизинг шартномасининг 8.3-бандига кўра, лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, лизинга олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарори 4-бандида ФКнинг 326-моддасига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги ва пеня миқдори тўғри ҳисобланганлиги иш ҳужжатлари (пенянинг ҳисоб-китоби маълумотномаси) билан ўз исботини топади. Қайд этилган қонун талаблари ва Пленум тушунтиришларидан келиб чиқиб, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини қисман, яъни 615.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши 3 лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 16.787.446 сўм асосий қарз, 615.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига 463.374,7 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар **** фермер хўжалиги ҳисобидан: даъвогар **** акциядорлик жамияти фойдасига 16.787.446 сўм асосий қарз, 615.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 463.374,7 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан **** вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья **** 4