Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1742 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья BUZURXODJAYEV ULUG‘BEK MAMIRJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7b7ea046-4675-4275-a452-71baa1ccab89 Claim ID PDF Hash c62b14594f379d88... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 154-моддаси ИПК 154 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
тисодий Процессуал Кодексининг 107-моддаси тисодий Процессуал Кодекси 107 code_article
тисодий Процессуал Кодексининг 118-моддаси тисодий Процессуал Кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1742-сонли иш ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қўрғонтепа тумани 2025 йил 25 ноябрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида, судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар- “O’z gr lizing” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар- “ l` rt ks” масъулияти чекланган жамиятидан 47 066 693 сўм асосий қарз, 16 002 678 сўм пеня, жами 63 069 371 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили- Б.Тешабоев (2025 йил 3 январдаги №11-06/14-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили- М.Ашуров(2025 йил 25 ноябрдаги №81-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг суд мажлислари залида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “палата” деб юритилади) “O’z gr lizing” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ l` rt ks” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 47 066 693 сўм асосий қарз, 16 002 678 сўм пеня, жами 63 069 371 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатмасида– жавобгар томонидан лизинг шартномасига кўра юзага келган қарздорликни тўламай келганлиги сабабли судга даъво ариза киритганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида, жавобгар ўз кўрсатмасида - даъвогарнинг даъво талаблари бўйича фикога эътироз билдириб, жавобгар “ l` rt ks” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2025 йил 18 июлда тўловга қобилиятсизликка оид иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилганлиги сабабли, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, тарафлар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга кўра, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги лизинг шартномага кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 47 066 693 сўм асосий қарз, 16 002 678 сўм пеня, жами 63 069 371 сўм қарздорлик юзага келганлиги аниқланган. Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат этган. Суднинг 2025 йил 24 октябрь кундаги ажрими билан иқтисодий иши юритувига қабул қилинган. Аниқланишича, Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 июлдаги 4-1706-2501/402-сонли иши юзасидан чиқарилган ажрими билан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизликка(банкротлик) оид иш қўзғатилган ва кузатув таомили жорий этилган. Қарздорга нисбатан кузатув тартиб таомили қўлланилган бўлиб, муваққат бошқарувчиси этиб 3-тоифали суд бошқарувчиси Давлатов Шокиржон Шаробидинович тайинланган ва суд бошқарувчиси томонидан кузатув ишлари амалга оширилаётганлиги маълум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 11-бандининг иккинчи, учунчи ва тўртинчи қисмларига кўра, агар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгандан кейин қарздордан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза берилгунга қадар вужудга келган қарзни ундириш ҳақида кредиторнинг даъво аризаси (суд буйруғи бериш ҳақидаги ариза) судга келиб тушса, ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан даъво аризаси (ариза)ни иш юритишга қабул қилиш рад этилади. Агар кўрсатилган ҳолатлар даъво аризаси иш юритишга қабул қилингандан кейин аниқланса, ИПК 107-моддасининг 9-бандига асосан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Ушбу қоида қарздорликни ундириш тўғрисида биринчи инстанция судида ишни кўриш жараёнида жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза судга берилган ва у суд томонидан иш юритишга қабул қилинган ҳолатга ҳам қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради. Баён этилганларга кўра суд, “ l` rt ks” МЧЖга Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 июлдаги 4-1706-2501/402-сонли иқтисодий иши юзасидан тўловга қобилиятсизликка(банкротлик) оид иш қўзғатилган ва кузатув таомили жорий этилганлиги боис иқтисодий иш, жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим деб ҳисоблаб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, жавобгардан Республика бюджетига 1 261 388 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 170, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар- “O’z gr lizing” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар- “ l` rt ks” масъулияти чекланган жамиятидан 47 066 693 сўм асосий қарз, 16 002 678 сўм пеня, жами 63 069 371 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар- “O’z gr lizing” акциядорлик жамияти томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Жавобгар- “ l` rt ks” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 1 261 388 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар- “O’z gr lizing” акциядорлик жамиятига нисбатан ўз талабларини қондириш мақсадида суд тугатиш бошқарувчисига мурожаат этиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келириши) мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев