← Назад
Решение #2842448 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 149 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 153 | — | code_article | |
| ФКнинг | 153 | — | law | |
| ФКнинг | 154 | — | law | |
| та бошлайди ФК | 159 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9381-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 25 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Қодиров
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, даъвогар
“********” МЧЖнинг жавобгар “********” МЧЖ ҳисобидан 47.156.878,49
сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар
вакили Ф.********(суд тугатиш бошқарувчиси), жавобгар вакили
Ш.********(ишончнома
асосида)лар
иштирокида,
суд
биносида
видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “********” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “********” МЧЖ (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 47.156.878,49 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъво
талабларини тан олмасдан, даъвогар томонидан судга даъво муддатини
қўллаш ҳақида ариза тақдим этиб, даъвогар томонидан умумий
3 йиллик даъво қилиш муддати ўтказиб юборилганлиги сабабли даъво
муддатини қўллаб даъвони рад қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб,
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, даъво аризасида
келтирилган ҳолатлар ва даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризани муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгар вакилининг даъво муддатини
қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни ва даъвони қаноатлантиришни
рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 23 майдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогар “********” МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб топилган ва суд тугатиш
бошқарувчиси этиб Ф.********тайинланган.
Суд тугатиш бошқарувчиси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“********” МЧЖнинг банк айланма маблағлари ҳаракатлари ўрганилганда,
жавобгар «********” МЧЖ билан 04.09.2019 йилда UF19090401-сонли,
28.01.2020 йилда UF20012801-сонли, 21.02.2020 йилда UF20022102-сонли,
04.03.2020 йилда UF20022801-сонли жами 4 та шартнома тузилган бўлиб,
ушбу шартномаларга кўра жавобгар томонидан даъвогарга 47 156 878,49
сўмлик маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги сабабли ушбу маблағни
ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабини даъво қўзғатиш
муддати ўтганлиги сабабли қаноатлантиришга асос йўқ деб ҳисоблайди.
Чунки, тарафларда тузилган 04.09.2019 йилда UF19090401-сонли
шартноманинг 7.2-бандига кўра шартноманинг амал қилиш муддати 2019 йил
30 сентябгача деб келишилган, шунингдек қолган 28.01.2020 йилда
UF20012801-сонли, 21.02.2020 йилда UF20022102-сонли, 04.03.2020 йилда
UF20022801-сонли шартномалар иш ҳужжатларида мавжуд эмас, ҳамда
тарафлар томонидан ҳам судга тақдим этилмади.
Демак даъвогар қарздорлик юзага келганини 2020 йилда билган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК
деб юритилади)нинг 149-моддасига кўра даъво муддати – шахс ўзининг
бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган
муддатдир, 150-моддасига асосан умумий даъво муддати – уч йилдир.
Ушбу Кодекснинг 153-моддасига мувофиқ бузилган ҳуқуқни ҳимоя
қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатьи назар судда кўриб
чиқиш учун қабул қилинади.
ФКнинг 153-моддасига кўра даъво муддати суд томонидан фақат
низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ
қўлланилади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво
муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун
асос бўлади.
ФКнинг 154-моддасига кўра эса даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи
бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди
ФКнинг 159-моддасига асосан башарти, суд даъво муддатининг ўтказиб
юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши
керак. Даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг
охирги олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво
муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкин.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2015 йил 15 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик
қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларни қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 16-бандида даъвогар томонидан даъво
муддати ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топиш ва уни тиклаш
тўғрисида ариза берилган бўлса ҳамда суд даъво муддатининг ўтказиб
юборилганлиги сабабини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддат
тикланиши ва бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши мумкинлиги, ФКда қайси
ҳолатлар (сабаблар) даъво муддатининг ўтказиб юборилганлигини узрли деб
топиш учун асос бўлиши кўрсатилмаганлиги, шу муносабат билан судлар
даъво муддатини ўтказиб юборилишининг сабабларини ушбу ҳолатларни
тасдиқлаш учун тақдим этилган далиллар билан бирга ўрганишлари, уларни
муҳокама қилиб, мазкур масала юзасидан ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг фикрларини эшитиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериши лозимлиги,
агар даъво муддатининг ўтказиб юборилганлигини узрли деб топиш ва ушбу
муддатни тиклаш тўғрисида ариза берилган бўлса, ушбу аризани кўриб чиқиш
натижаси ҳал қилув қарорида кўрсатилиши кераклиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Шунингдек, ушбу Пленум Қарорининг 16.1-бандида судлар даъво
муддати ўтказиб юборилишига сабаб бўлган ҳолат қанча муддат давом
этганлигини аниқлашлари лозимлиги, даъво муддатининг ўтказиб юборилган
муддати унинг ўтказиб юборилишига сабаб бўлган ҳолатнинг амал қилиш
муддатига тенг бўлсагина, ушбу муддат тикланиши мумкинлиги, 16.3-бандида
даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти
ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида
юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкинлиги, хусусан, даъво
муддати икки ойга тенг бўлган талаблар бўйича даъво муддатининг ўтказиб
юборилишининг сабабини узрли деб топиш учун бундай сабаб айнан даъво
муддати, яъни икки ой ичида содир бўлган бўлиши лозимлиги, бундай сабаб
икки ойлик муддат, яъни даъво муддати ўтганидан кейин юз берган бўлса, уни
узрли деб топиш ва даъво муддатини тиклашга йўл қўйилмаслиги назарда
тутилган.
Мазкур қонун ҳужжатлари ва Пленум қарори тушунтиришларидан
келиб чиқиб, суд даъвогар томонидан даъво муддати узрсиз сабабларга кўра
ўтказиб юборилган деб ҳисоблайди.
Шу сабабли суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
ҳисоблади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ҳолда ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
ИПКнинг 118-моддаси 7-қисмига мувофиқ давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш
ҳақидаги аризасини қаноатлантириб, даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво
муддатини қўллаб даъвони қаноатлантиришни рад этишни ҳамда суд
харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 149, 151, 153, 159моддалари, Иқтисодий процессуал кодекси 68, 74, 118, 170, 176-178моддаларига асосан суд
қ а р о р қ и л а д и:
Жавобгар “********” МЧЖнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги
аризаси қаноатлантирилсин.
Даъво муддати қўлланилсин ва даъво аризани қаноатлантириш рад
этилсин.
Даъвогар “********” МЧЖ ҳисобидан:
Республика бюджетига 943 138 сўм давлат божи;
Олий суд депозитига видеоконфренцалоқа харажати учун 103 000 сўм
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Қодиров