Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2502/2577 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья TOSHPULATOV XUMOIDDIN MAMADIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2de63bb9-c5ae-40e3-b67c-19897a21119b Claim ID PDF Hash d80a0651334988ef... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
зР ФКнинг 326-моддаси зР ФК 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иш Судья: Х.М.Тошпулатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 2025 йил 25 ноябрь Асака туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.М.Тошпулатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Араббоевнинг котиблигида, даъвогар - "****" АЖнинг, жавобгар - "****" оилавий корхонаси ҳисобидан 24.197.500 сўм асосий қарз, 8.372.107,54 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар вакили - Р.Қосимов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Т.Акбаров (паспорт асосида) иштирокида, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “****” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Асака туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "****" оилавий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 01.08.2022 йилдаги №444029-сонли электр энергияси етказиб бериш шартномасига асосан 24.197.500 сўм асосий қарз, 8.372.107,54 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома тақдим этиб, унга кўра, жавобгар томонидан суд мажлисига қадар қисман тўловлар амалга оширилганлигини, хозирда қарздорлиги 14.197.500 сўмни ташкил қилишини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили суд мажлисига қадарли даъво талабининг асосий қарздорликдан 10.000.000 сўм қисми қопланганлиги, қисман тўловлар амалга оширилганлигини инобатга олиб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, тарафлар ўртасида 01.08.2022 йилдаги №444029-сонли электр энергияси етказиб бериш шартномаси тузилган ва мазкур шартномага асосан даъвогар шартномада белгиланган товарни жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб, 01.09.2025 йил холатига шартномада белгиланган тартибда 24.197.500 сўмлик электр энергияси етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома мажбурияти лозим даражада бажарилмаслиги оқибатида истъемол қилинган электр энергия тўловлардан 24.197.500 сўм муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан истеъмол қилинган электр энергияси учун 24.197.500 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Жавобгар томонидан даъво ариза киритилганидан сўнг даъво аризадаги қарздорликдан 10.000.000 сўм миқдорида тўлов амалга оширилган. Мазкур тўланган маблағлар жавобгар вакили томонидан судга тақдим этган банк тўлов хужжати билан ўз исботини топган. Мазкур холатда суд даъво талабининг 10.000.000 сўм асосий қарздорликни ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни ва тўланмасдан қолган 14.197.500 сўм асосий қарздорликни жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгарндан шартнома шартлари лозим даражада бажармаганлиги сабабли 8.372.107,54 сўм пеня ундиришни сўраган ва пеня ҳисобкитоби тақдим этилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 263-моддасига биноан “Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.” Тарафлар шартноманинг 3.12-бандида “истеъмолчи етказиб берилган энергия учун ўз вақтида тўламаса, корхона муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайди, лекин муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан ортиб кетмаслик шарти билан пеня тўлайди” деб келишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик учун фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган. Суд пеня ҳисоб-китобини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талаби асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ЎзР ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талабини ундирилиши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблигини инобатга олиб, 3.387.650 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 14.197.500 сўм асосий қарз, 3.387.650 сўм пеня, 41.200 сўм почта харажатларини ҳамда Республика бюджетига 651.392,15 сўм давлат божи ундиришни ва даъво талабининг қолган қисмни қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 47, 234, 236, 468, 474-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "****" оилавий корхонаси ҳисобидан даъвогар “****” Ж фойдасига 14.197.500 сўм асосий қарз, 3.387.650 сўм пеня ҳамда 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар "****" оилавий корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 651.392,15 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.М.Тошпулатов