Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2501/14520 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Shukurd vl t
Source ID 904e26e8-609e-4635-a8a8-9670289bbd4b Claim ID PDF Hash 5f28a89fa7d6a9b5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14520-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳар 2025 йил 25 ноябрь Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаров, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, даъвогар “Фарғона электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖнинг, жавобгар “Shukurd vl t” ФХдан 14 427 200 сўм асосий қарз, 2 981 063 пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ф.Мадаминов (ишончнома асосида) иштирокида, суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “Фарғона электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб, “Shukurd vl t” ФХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 14 427 200 сўм асосий қарз, 2 981 063 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўловлар қисман амалга оширилганлиги ҳақида маълум қилиб, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида 2023 йил 10 январда энергия таъминоти шартномаси тузилган. Даъвогар туташтирилган тармоқ орқали энергия бериб турган. Жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўламаган. Натижада 2025 йил 31 октябрь ҳолатига 14 427 200 сўм қарздорлик юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 12-бандида электр энергияси истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги белгиланган. Даъвогар вакили судга тақдим этган маълумотга кўра, даъво аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан 13 655 364 сўм тўловлар амалга оширилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 2 981 063 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги низомнинг 11-бандида ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланиши ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши белгиланган. Суд даъвонинг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Суд жавобгарнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, пеняни 500 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Shukurd vl t” ФХдан даъвогар “Фарғона электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖга 771 836 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Shukurd vl t” ФХдан республика бюджети даромадига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Акбаров