← Назад
Решение #2842470 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7481-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 25 ноябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида,
судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, Зомин туман прокурори даъвогар
“ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар
“S LI
NORBUT EV”
фермер
хўжалигидан
7 449 432,62 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан
Зомин туман прокурори Р.Элонов, даъвогар вакили Р.Авалбоев (2025 йил
13 июндаги 06/1433-сонли ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар
вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
н и қ л а д и:
“ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда “Даъвогар” деб юритилади) ҳамда “S LI NORBUT EV” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2025 йил
3 январда 17911568-сонли Истеъмолчиларига электр энергияси етказиб бериш
юзасидан шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу шартномага мувофиқ
даъвогар “Корхона” жавобгар “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун
ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга
оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 17 октябрь
ҳолатига 7 449 432,62 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган.
Натижада, Зомин туман прокурори даъвогар манфаатида судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгардан 7 449 432,62 сўм қарздорлик ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида прокурор иштирок этиб, жавобгар томонидан суд кунига
қадар мавжуд электр энергиясидан бўлган қарздорлик суммасининг
6 000 000 сўм қисмини тўлаб берилганлигини ва қолган 1 449 432,62 сўм
миқдоридаги қарздорлик суммасини тўламаганлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, корхона томонидан жавобгарга ўртада тузилган шартнома
шартларига асосан тегишли тартибда электр энергиясини етказиб
берилганлигини, жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун
тўловлар вақтида тўлаб бермаганлиги оқибатида 7 449 432,62 сўмлик электр
энергиясидан бўлган қарздорлик юзага келганлигини, шу сабабли судга даъво
ариза киритилганлигини, лекин жавобгар суд мажлиси кунига қадар электр
энергиясидан бўлган 7 449 432,62 сўм миқдоридаги қарздорлик суммасидан
6 000 000 сўм қисмини тўлаганлигини ва қолган 1 449 432,62 сўм миқдоридаги
қарздорлик суммасини тўламаганлигини маълум қилиб, судга бугунги кун
ҳолатига берилган ушбу ҳолатларни тасдиқловчи маълумотномани тақдим
қилиб, даъво аризани қисман қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ажрим нусхаси
“Гибрид почта” хизмати орқали жавобгарнинг рўйхатдан ўтган манзили бўйича
юборилганлигини, аммо манзил аниқланмаганлиги учун етказиб бериш имкони
бўлмаганлигини, жавобгар раҳбари Р.Эшонқуловнинг уяли алоқа телефон
(99-556-60-40) рақамига даъвогар жамият вакили Р.Авалбоев томонидан ўзининг
(99-311-70-59) телефон рақами орқали суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинганлиги тўғрисида телефонограмма мавжуд бўлсада,
лекин жавобгар суд мажлисига вакили иштирокини таъминламади.
Суд жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим деб топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этган прокурор
ва даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, бугунги кун ҳолатига тақдим
қилган маълумотини ва мавжуд қарздорлик суммаси қисман тўлаганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қолган суммага
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмларида, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидалари” нинг 76-банди иккинчи хатбошисига кўра, юридик шахслар
томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб, ҳисобот ойи якуни бўйича
тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол қилинган
электр энергия ҳажмини чегириб ташлаб ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини
бажариб, жавобгарга электр энергияси етказиб берган. Етказиб берилган электр
энергиясидан жавобгар фойдаланиб келган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга
оширмаган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 7 449 432,62 сўм миқдоридаги
қарздорлик юзага келган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар
ўртасидаги шартнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатларда ўз
тасдиғини топган.
ФКнинг 477-моддаси биринчи қисмида, энергия таъминоти шартномаси
бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган
зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт
эканлиги белгиланган.
Лекин, даъвогар томонидан 2025 йил 25 ноябрь ҳолатига судга тақдим
қилинган маълумотномага кўра, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан
7 449 432,62 сўм миқдоридаги қарздорлик суммасидан 6 000 000 сўм қисмини
тўлаганлигини ва қолган 1 449 432,62 сўм миқдоридаги қарздорлик суммасини
тўламаганлигини маълум қилган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги белгиланган.
Шу боис суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари, тақдим
қилган ҳужжатлари ва жавобгарнинг электр энергиясидан бўлган қарздорлик
суммаси суд кунига қадар 6 000 000 сўм қисмини тўлаганлиги ва қолган
1 449 432,62 сўм миқдоридаги қарздорлик суммаси тўланмаганлигини инобатга
олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши кўрсатилган.
Юқорида баён қилинганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 449 432,62 сўм
электр энергиясидан бўлган қарздорликни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни ва даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришдан рад қилишни, шунингдек жавобгардан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180, 186-188, 192-моддаларига
амал қилиб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“S LI
NORBUT EV” фермер хўжалигидан “ UDUDIY ELEKTR
T R OQL RI” акциядорлик жамияти фойдасига 1 449 432,62 сўм электр
энергиясидан бўлган қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад қилинсин.
“S LI
NORBUT EV” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят
судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят
бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов