← Назад
Решение #2842473 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья
ёрдамчиси
****нинг
котиблигида,
даъвогар – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг жавобгар – **** фермер
хўжалигидан 26 047 222 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, даъвогар вакили
**** (2025 йил 9 январдаги МА 07/60-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** фермер хўжалиги
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)дан энергия таъминоти
шартномасига асосан истеъмол қилинган электр энергиясидан бўлган 26 047
222 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даьвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги
важларни такрорлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда ҳабардор этилган бўлсада, суд мажлисига
келмади. Мазкур холатда суд ишни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда Ўзбекистон Республикаси
ИПК)нинг 170-моддасига асосан, жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Иш хужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида “Электр
энергиясини юридик (бюджет) ва юридик мақомга эга бўлмаган
истеъмолчиларга сотиш” шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб
юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1-бандига мувофиқ, ушбу шартнома билан корхона
истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини (кейинги
ўринларда “Энергия” деб юритилади) етказиб бериш мажбуриятини,
истеъмолчи эса қабул қилинган энергия хақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.4 бандига кўра, корхона томонидан истеъмолчига
етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) ҳисобга олиш
приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
Шартноманинг 3.6-бандига асосан жавобгарга энергияни етказиб бериш
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий
миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаши асосида амалга
оширилиши белгиланган.
2
Шартномага асосан корхона томонидан истеъмолчига хар ойда
белгиланган миқдорда энергия қуввати етказиб берилган. Етказиб берилган
энергия учун 2025 йил 1 октябрь куни ҳолатига жами қарздорлик 48 084 803
сўмни ташкил этган.
Муқаддам даъвогарнинг жавобгардан 2024 йил 1 сентябр куни ҳолатига
23 037 581,08 сўм асосий қарз ундириш тўғрисида судга киритган даъво
аризаси
юзасидан
Учқўрғон
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1602-2402/****-сонли иқтисодий иш бўйича даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириш ҳақида 2024 йил 23 октябрдаги ҳал қилув қарори мавжуд.
Даъвогарнинг жавобгардан қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақида
2025 йил 18 октябрдаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгардан ундирувга қаратилмаган 2025 йил
январдан 2025 йил 1 сентябрь кунига қадар бўлган давр учун ҳисобланган 26
047 222 сўм сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраб иқтисодий судга
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида мажбуриятлар энергия таъминоти
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг қарздорлиги
тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма
далолатнома ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Шу сабабдан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 26 047 222 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам
3
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Даъвогар қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда олдиндан
давлат божи тўловисиз даъво ариза киритган.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика
бюджетига 520 944,44 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 127, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
**** фермер хўжалиги ҳисобидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
фойдасига 26 047 222 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
**** фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 520 944,44 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****