← Назад
Решение #2842482 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14512-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳар
2025 йил 25 ноябрь
Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаров, судья
ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, даъвогар “Фарғона электр
тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖнинг, жавобгар “V di n slli qu nl ri”
МЧЖ шаклидаги агрофирмасидан 10 842 900 сўм асосий қарз, 8 370 198 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили
Ф.Мадаминов (ишончнома асосида) иштирокида, суд ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “Фарғона электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖ (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб, “V di n slli
qu nl ri” МЧЖ шаклидаги агрофирмаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 10 842 900 сўм асосий қарз, 8 370 198 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси судга топширилгач
жавобгар томонидан даъвонинг асосий қарз ундириш қисми тўлиқ бартараф
этганлигини ҳақида маълум қилиб, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида 2019 йил 15 август куни энергия таъминоти
шартномаси тузилган.
Даъвогар туташтирилган тармоқ орқали энергия бериб турган. Жавобгар
эса қабул қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўламаган. Натижада 2025 йил
31 октябрь ҳолатига 10 842 900 сўм қарздорлик юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан
фойдаланиш қоидаларининг 12-бандида электр энергияси истеъмолчилари
фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги
белгиланган.
Даъвогар вакили судга тақдим этган маълумотга кўра, даъво аризаси судга
топширилгач жавобгар томонидан даъвонинг асосий қарз ундириш қисми
тўлиқ бартараф этилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 8 370 198 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил
1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси
истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро
ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги низомнинг 11-бандида ҳисоб-китоб
ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланиши
ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1
фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг
махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня
ҳисоблаб ёзилиши белгиланган.
Суд даъвонинг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақлилиги,
неустойканинг
энг
кам
миқдори
ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Суд жавобгарнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, пеняни
1 300 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “V di n slli qu nl ri” МЧЖ шаклидаги агрофирмасидан
даъвогар “Фарғона электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖга 1 300 000
сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “V di n slli qu nl ri” МЧЖ шаклидаги агрофирмасидан
республика бюджети даромадига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд
орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Акбаров