← Назад
Решение #2842491 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2502/4027-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ғиждувон тумани
2025 йил 25 ноябрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов, судья
ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “Бизнесни ривожлантириш банки”
АТБ вакиллари А.Аралов, А.Яхшиев (ишончнома асосида) иштирокида
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг “Гаждумак агро”
масъулияти чекланган жамиятидан 30 665 АҚШ доллари муддати ўтган
кредит қарздорлиги, 9 488 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарздорлиги
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Ғиждувон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
“Гаждумак агро” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 30 665 АҚШ доллари муддати ўтган кредит
қарздорлиги, 9 488 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарздорлиги
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кредит қарздорлиги
юзасидан маълумотнома тақдим қилиб, қарздорлик қисман тўланганлигини
билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ва палата ўз вакили иштирокини
таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида жавобгарга ва палатага суднинг
даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш
тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг
маълумотномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса
ҳам ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар ва палата вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд тараф вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил
25 августда 133-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан
даъвогар жавобгарга 84 ой муддатга 7 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан
389 000 АҚШ доллари миқдорда кредит ажратиш, жавобгар эса шартнома ва
унга илова қилинган жалвалга мувофиқ кредитни белгиланган муддатда
қайтариш мажбуриятини олган.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф
— банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК
736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 12.4.и-бандларига мувофиқ кредит
ва унга ҳисобланган фоизларни шартнома ва қўшимча шартномада
белгиланган муддатдан 30 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктириш
шартномани жиддий бузиш деб ҳисобланади ва бунда кредитор шартномани,
қўшимча шартномани бир тарафлама ёки суд тартибида муддатидан олдин
бекор қилиши ҳамда кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан
олдин қайтариб олиши мумкин.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларига мувофиқ, жавобгар
кредит ва унга ҳисобланган фоизларни белгиланган тўлов графигига асосан
тўлаб бериши назарда тутилган. Даъвогар жавобгарга кредит маблағини
ажратиб берган бўлса-да, жавобгар мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган.
Жумладан, 2025 йил 25 ноябрь ҳолатида жавобгарнинг банк олдидаги
муддати ўтган кредит қарздорлиги 27 616,82 АҚШ доллари, муддати ўтган
фоиз қарздорлиги 9 487 АҚШ долларини ташкил этган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу
сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, муддати ўтган кредит
қарздорлигини ундиришни сўраган.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги
далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб
чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талабини қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Гаждумак агро” масъулияти чекланган жамиятидан:
- “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига 27 616,82 АҚШ
доллари муддати ўтган кредит қарздорлиги, 9 487 АҚШ доллари муддати
ўтган фоиз қарздорлиги, 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 9 627 341 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса
кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
О.Жамилов