← Назад
Решение #2842509 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| зР ФК | 744 | — | law | |
| зР ФК | 738 | — | law | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иш
Асака туман
Судья: Б.О.Сатвалдиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 25 ноябрь
Асака туманлараро иқтисодий суди, судьяси Б.О.Сатвалдиев раислигида,
Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (“****” АТБ манфаатида)нинг жавобгар - “****”
МЧЖ хисобидан муддати ўтган асосий қарз 37.262 АҚШ доллари, муддати ўтган фоиз
қарз 3.211 АҚШ доллари хамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини даъвогар вакили - О.Саидов, жавобгар вакили - Ж.Зайнобиддинов
(ишончнома, паспорт асосида)лар иштирокида, Асака туманлараро иқтисодий суди
биносида ВКА режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси “****” АТБ (матнда кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)нинг
манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар - “****”
МЧЖ (матнда кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) хисобидан муддати
ўтган асосий қарз 37.262 АҚШ доллари, муддати ўтган фоиз қарз 3.211 АҚШ доллари
хамда суд харажатларини ундиришни сўраган.
Палата вакили суд мажлисини иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига
асосан савдо палатасини илтимосини қаноатлантиришни, иш хужжатларида далиллар
етарли эканлигини эътиборга олиб, мазкур низони палата вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатувлар бериб, жавобгарнинг молиявий
ахволи ёмонлашуви натижасида ва шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаслик оқибатида кредит ва унга ҳисобланган фоизаларни қайтармаслик
эхтимоли юқори бўлганлигини, хозирда жавобгар кредит қарздорликни судга даъво
ариза киритилгандан кейин асосий қарздан 35.202 АҚШ доллари миқдорида қисман
тўловларни амалга оширган бу хақида маълумотнома тақдим этиб, қолган кредит
қарздорликни ундириб беришни, даъво талабини қолган қисмини қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар жамиятнинг рахбари суд мажлисида кўрсатувлар бериб, қарздорликни
тан олиб, молиявий қийинчиликлар сабабли тўловларни ўз вақтида амалга ошириш
имкони бўлмаганлигини, тез орада қолган барча қарздорликларни бартараф
қилишлигини билдириб қонуний қарор қабул қилишни сўраган.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, тарафларнинг кўрсатувларини
тинглаб, ишдаги далилларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини жавобгардан ундиришни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 03.11.2020 йил куни даъвогар ҳамда жавобгар
ўртасида №96-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк 8 фоиз
миқдорда устама фоизлар тўлаш шарти билан, 96 ой муддатга (ойнани қайта ишлаш
ускунасини сотиб олиш учун) 1.440.000 АҚШ доллар хориж маблағида кредит
ажратиб берган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари банк томонидан
тўлақонли бажарилган бўлишига қарамасдан, жавобгар ўз мажбуриятларини
бажаришдан бўйин товлаб, кредитни қайтариш жадвалига риоя қилмай келган. Шу
билан бирга, банк томонидан юборилган талабнома ва огоҳлантириш жавобгар
томонида оқибатсиз қолдирилиб, кредит қарздорлигини бартараф этиш чоралари
кўрилмаган.
Жамият молиявий аҳволининг ёмонлашуви, кредит маблағларини юзасидан
қарздорликни ўз вақтида бартараф қилиш, кредит шартномасининг ажралмас қисми
бўлган қайтариш графигига риоя қилган ҳолда кредит маблағлари ва унга ҳисобланган
фоизлар бўйича тўловларни амалга ошира олмаслик эҳтимолини келтириб чиқарган.
Жавобгар ўз шартномавий мажбуриятларини тўлақонли бажара олмаганлиги
оқибатида 2025 йил 16 сентябрь ҳолатига тарафлар ўртасида имзоланган кредит
шартномаси ва унинг ажралмас қисми бўлган қайтариш графиги бўйича кредит
маблағидан муддати ўтган асосий қарз 37.262 АҚШ доллари, муддати ўтган фоиз қарз
3.211 АҚШ доллари жами 40.473 АҚШ доллари миқдорида қарздорлик юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ЎзР
ФК” деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ЎзР ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ЎзР ФК 744-моддасининг биринчи қисмида, кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)
бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар
тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномага асосан жавобгар
шартномавий мажбуриятларини бузиши натижасида қарздорлик хосил бўлган.
Томонлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг тегишли бандига кўра,
қарздор ажратилган кредит маблағини мақсадли фойдаланишлик, кредитни ва у
бўйича хисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ва тўлиқ
қайтарилиши ҳамда тўланишини таъминлаш мажбуриятини олган.
ЎзР ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар
бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз
суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Суд, қарздор томонидан шартнома шартларига асосан фоиз тўловларини тўлаб
бориш мажбурияти олинганлиги, ушбу мажбурият бузилганлиги иш ҳолатларидан
кўринганлигини инобатга олиб, Фуқаролик кодексининг 736-моддасига асосан
кредиторнинг қарзни асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин
қайтариш тўғрисида асосли талаб қўйилган деб ҳисоблайди.
Ушбу қарздорлик даъвогарнинг судга тақдим этган бухгалтерлик
ҳисоб-китоби маълумоти, унга кўра жавобгар судга даъво ариза тақдим этилганидан
сўнг қисман тўловни амалга оширганлиги, даъвогар ва жавобгар вакилининг суддаги
кўрсатувлари билан тўлиқ ўз исботини топади, даъвонинг муддати ўтган асосий
қарздорликдан тўлаган қисмини чегириб ташлаб қолган муддати ўтган асосий қарздан
2.060 АҚШ доллар ва муддати ўтган фоиз қарздан 3.211 АҚШ доллар ундириш
талабини қаноатлантириш лозим бўлади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарори (кейинги
ўринларда матнда Пленум қарори деб аталади)нинг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа
кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган
ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда,
кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган
кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан, қарздор
айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини тақсимлаш масаласини
муҳокама қилиб, даъво талаблари қаноатлантирилгани учун, жавобгар ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг судга даъво тақдим этилган санага
29.09.2025 йил куни холатига 1 АҚШ доллари чет эл валютасининг сўмга нисбатан
қиймати 12.138,67 сўмни ташкил этишини эътиборга олиб 9.825.767,82 сўм (40.973
АҚШ доллари*12.138,67 сўм=491.288.390,91 сўм*2%=9.825.767,82 сўм) давлат божини
Республика бюджетига, 41.200 сўм почта харажати шунингдек Олий суди депозит
ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
103.000 сўм суд харажатлари ундиришни лозим топди. даъвогар фойдасига ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банкининг
расмий
веб-сайти
( bu.uz/uz /s ti n/r t s/29.09.2025)дан олинган маълумотдан аниқланишича, даъво
ариза берилган санага, яъни 2025 йил 09 сентябрь ҳолатига 1 АҚШ доллари хорижий
валютасининг сўмга нисбатан қиймати 12.138,67 сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
128, 129, 176-186-моддалари, ЎзР ФКнинг 236, 279, 293, 333, 382, 744-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “****” МЧЖ ҳисобидан даъвогар - “****” АТБ фойдасига муддати
ўтган асосий қарздан 2.060 АҚШ доллар ва муддати ўтган фоиз қарздан 3.211 АҚШ
доллар ва 41.200 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар - “****” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 9.825.767,82 сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар - “****” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозит ҳисоб-рақамига 103.000 сўм суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида
ўтказиш билан боғлиқ суд харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
Б.О.Сатвалдиев