← Назад
Решение #2842520 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 732 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 242 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2501/2903-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 25 ноябрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида,
судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар“O b k zi
s v ti” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчининг
жавобгар- якка тартибдаги тадбиркор “S bir v O‘tkirb k O b k ‘g‘li”дан 14 800 000
сўм молиявий ёрдам маблағларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд
бошқарувчиси- М.Насирдинов (паспорт асосида)нинг иштирокида, жавобгарЎ.Собиров (паспорт асосида) қатнашувида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“O b k zi
s v ti” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқаруви
(бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор “S bir v
O‘tkirb k O b k ‘g‘li” (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан ўтказиб
берилган 14 800 000 сўм молиявий ёрдам маблағларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида тугатиш бошқарувчи даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, уни
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар даъвогар тугатиш бошқарувчисининг
даъво талабини тан олиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, даъвогар тугатиш бошқарувчиси ва жавобгар раҳбарининг кўрсатмаларни
тинглаб, иш ҳужжатлари ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 28 июлдаги 4-1706-2501/378-сонли ҳал қилув қарорига асосан даъвогар
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилган ва суд бошқарувчи
этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси Насирдинов Мирзохид Музаффаржонович
тайинланган.
Суд бошқарувчиси томонидан олиб борилаётган тугатиш жараёнида даъвогар
томонидан 2022 йил 28 июндаги №5-сонли шартномага асосан 2022 йил 28 июнь
санасида жавобгарнинг ҳисоб-рақамига 15 900 000 сўм қайтариб бериш шарти билан
молиявий ёрдам учун пул маблағлари ўтказиб берилганлиги аниқланган.
Жавобгар ушбу ўтказиб берилган пул маблағларидан 1 100 000 сўмини қайтариб
қолган пул маблағларни қайтармаганлиги натижасида даъвогар олдида 14 800 000 сўм
қарздорлик ҳосил бўлган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 29 сентябрда №17/22-сонли талабнома
юборилган. Бироқ юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз
қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат этган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(бундан буён матнда “ФК” деб
юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасида, қарз
шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул
ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради,
қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни
ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз
суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 242-моддасига мувофиқ агар
мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан
белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эсаижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш
вазифаси қонун, ўартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кун ичида бажариши
шарт.
Ушбу қарздорликнинг мавжудлиги иш ҳужжатларида мавжуд банк айланма
маълумоти, тарафларнинг кўрсатмалари билан ўз исботини топган.
Бинобарин, даъвогарнинг жавобгардан 14 800 000 сўм асосий қарздорлик
ундириш талаби асосли ва уни ундириш лозим бўлади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
ўрганиб чиқиб, даъво талаблари асосли эканлигини инобатга олиб, ишни кўриб
чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234, 236, 242,
732, -моддалари, Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118, 170, 176-179, 186моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л а д и:
даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар- якка тартибдаги тадбиркор “S bir v O‘tkirb k O b k ‘g‘li”
ҳисобидан даъвогар- “O b k zi s v ti” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
14 800 000 сўм молиявий ёрдам маблағлари ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар- якка тартибдаги тадбиркор “S bir v O‘tkirb k O b k ‘g‘li”
ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон вилоят
судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят(протести)
берилиши мумкин.
Раислик этувчи, судья
У.М.Бузурходжаев
4-1705-2501/2903-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 25 ноябрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида,
судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар“O b k zi
s v ti” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувининг
жавобгар- якка тартибдаги тадбиркор “S bir v O‘tkirb k O b k ‘g‘li”дан ўтказилган
14 800 000 сўм молиявий ёрдам маблағларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
суд бошқарувчиси- М.Насирдинов (паспорт асосида)нинг иштирокида, жавобгарЎ.Собиров (паспорт асосида) қатнашувида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик Кодексининг 234, 236, 242, 732, -моддалари, Иқтисодий Процессуал
Кодексининг 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
қарор
қ и л а д и:
даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар- якка тартибдаги тадбиркор “S bir v O‘tkirb k O b k ‘g‘li”
ҳисобидан даъвогар- “O b k zi s v ti” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
14 800 000 сўм молиявий ёрдам маблағлари ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар- якка тартибдаги тадбиркор “S bir v O‘tkirb k O b k ‘g‘li”
ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон вилоят
судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят(протести)
берилиши мумкин.
Раислик этувчи, судья
У.М.Бузурходжаев