← Назад
Решение #2842521 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
4-1501-2501/20473-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) ******* иштирокида, даъвогар
«*****» масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар «************» маъсулияти чекланган жамиятидан жами 34 500
000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«************» масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш
бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, «************» маъсулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 34 500
000 сўм қарз маблағини ундиришни сўраган.
Шунингдек, «************» масъулияти чекланган жамияти суд
тугатиш бошқарувчиси судга даъвони ўзгартириш юзасидан ариза билан
мурожаат қилиб, техник хатоликни инобатга олиб, даъвогар номини
«************» хусусий корхонаси деб ўқишни ҳамда жавобгар
«************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 23 000 000 сўм
асосий қарз, 11 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан даъвогарнинг даъвони ўзгартириш юзасидан
аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўргазмаларини баён қилиб,
жавобгарга нисбатан даъво аризаси тайёрлашда эътиборсизликка йўл
қўйилиб, техник хатолик сабабли «************» хусусий корхонаси, МЧЖ
деб ёзилиб кетганлиги учун хусусий корхона деб ўқилишини ва
ўзгартирилган аризани қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда
ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган
ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса,
деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра,
даъво
аризани
қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «************» хусусий корхонаси
(“Пудратчи”) билан «************» масъулияти чекланган жамияти
(“Буюртмачи”) ўртасида 2022 йил 18 февраль кунги 4-сонли пудрат
шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1.-бандига асосан, “Пудратчи”, “Буюртмачи”
биносида жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва лойиха смета
ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бажариш, “Буюртмачи” эса
бажарилган ишларни белгиланган тартибда қабул қилиб олиб, тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1.-бандига асосан, “Пудратчи” хизмат кўрсатгандан
сўнг, ўзаро солиштирув далолатномасига асосан, кўрсатилган хизмат
қиймати учун “Буюртмачи” пул ўтказиш йўли билан тўловни амалга
ошириши, “Буюртмачи” олдиндан 30 фоиз миқдорида аванс тўловини амалга
ошириши ҳамда тўлиқ ҳисоб-китобни хизмат кўрсатилгандан сўнг амалга
ошириши белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан
жавобгарга 2022 йил 29 июлдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактура билан
23 000 000 сўмлик, 2022 йил 30 декабрдаги 2-сонли ҳисобварақ-фактура
билан 10 000 000 сўмлик ишлар бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан
10 000 000 сўм тўловлар амалга оширилиб, қолган 23 000 000 сўмлик
бажарилган ишлар қиймати учун тўловлар амалга оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни бартараф қилишни сўраб
йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ушбу қарздорлик қабул-қилиш ва топшириш далолатномаси ва
ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда
ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра,
фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва
бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга
келади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 631-моддаси биринчи қисмига кўра, Пудрат шартномаси
бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига
биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига
белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш
натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олади деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар
ҳисобидан 23 000 000 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб
ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар ҳисобидан тўловларни
кечиктирганлиги учун шартноманинг 5.4.-бандига асосан кечиктирилган
тўлов кунлари учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4% миқдорида
11 500 000 сўм пеня ҳисоблаб, ундиришни сўраган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, жавобгарнинг молиявий
аҳволини ҳамда муддати ўтган қарздорликни ўз муддатида ундириш
чораларини кўрмаганликда, даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини инобатга
олиб, пеня суммасини 5 750 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 23 000 000 сўм асосий қарз, 5 750 000 сўм
пеня ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгар
ҳисобидан Республика бюджетига 690 000 сўм давлат божи ундиришни
лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «************» хусусий корхонаси фойдасига жавобгар
«************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 23 000 000 сўм
асосий қарз, 5 750 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати, жами 28 791
200 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 690 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев