← Назад
Решение #2842539 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 49 | — | law | |
| онуни | 45 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2511/8814-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 25 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятов котиблигида аризачи Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва
газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “H nr d
Inv st” МЧЖга нисбатан 24 044 100 сўм молиявий жарима қўллаб, ундириш
ҳақидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили С.Шомилов (ишончнома
асосида), жавобгар вакили П.Махмудов (шахсий маълумотнома асосида)лар
иштирокида Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар “H nr d Inv st” МЧЖга нисбатан 24 044 100 сўм
молиявий жарима қўллашни ва ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили аризада
келтирилган важларни қўллаб-қуватлаб, жавобгар томонидан қоидабузарлик
бартараф этилмаганлигини, шунингдек ҳисобланган молиявий жарима
ихтиёрий қоплаб берилмаганлигини таъкидлаб, ариза талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ариза талаби асоссиз
эканлигини, далолатнома унинг иштирокисиз тузилганлигини, қарздорлиги
йўқлигини таъкидлаб, аризани рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, муҳокама қилиб, тўпланган
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, ариза талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларига кўра, аризачининг 2025 йил 30 июлдаги 18-2- 18/276сонли буйруғига асосан жавобгарнинг объектида ёқилғи-энергия
ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш),
тақсимлаш ва истеъмол қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги
талабларга риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш билан
боғлиқ текшириш ўтказилган. Текширув Ўзбекистон Республикасининг 2024
йил 7 августдаги "Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги 940-сонли Қонуни ва Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги "Тадбиркорлар
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чоратадбирлари тўғрисида"ги ПФ184-сонли фармони талабларига риоя этилган
ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакил девони билан келишилган ҳолда ўтказилган.
Текширувда жамиятда реактив қувватни компенсация қилиш бўйича
ишлар ташкил этилмаганлиги сабабли 2024 йилнинг ноябрь-декабрь ва 2025
йилнинг январь-июнь ойларида 17 381 кВт.соат (48 088 200 сўмлик) электр
энергияси исроф бўлганлиги оқибатида электр энергиясидан фойдаланишдаги
қоидабузарлик ҳолати аниқланган.
Текшириш якуни бўйича 2025 йил 30 июль куни 18-2-18/276-сонли
далолатнома расмийлаштирилган.
Текширишда, "H nr d Inv st" МЧЖ томонидан истеъмол қилинган
электр энергияси таҳлили ўтказилиб, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил
7 августдаги "Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги ЎРҚ-940-сонли Қонунининг 45моддасида "Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш
тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик асбоб-ускуналар ёки норматив
усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори
қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади" деб
ҳамда Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
"Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш
тўгрисида"ги 319-сонли қарори билан тасдиқланган 1-иловаси 13-боб
"Реактив энергия компенсацияси учун электр энергияси тарифига чегирмалар
ва устамалар"нинг 147-бандида - "Истеъмолчи томонидан реактив қувват
етарли даражада компенсация қилинмаганлиги оқибатида ягона электр
энергетика тизими тармоқларида ҳосил бўлган йўқотишлар истеъмолчи
томонидан энергиядан нооқилона сарфланган ҳисобланади” деб кўрсатилган
ҳолатлар бўйича қонунбузилишлар аниқланиб, жамиятга тегишли
трансформатор пунктида ўрнатилган реактив қувватни компенсацияловчи
қурилмаларни соз ҳолга келтириш, ишдан чиққанларини алмаштириш ва
жамиятда энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш мақсадида қуёш
панеллари ўрнатиш тўғрисида кўрсатма берилган.
"H nr d Inv st" МЧЖ томонидан 2024 йилнинг ноябрь-декабрь ва 2025
йилнинг январь-июнь ойларида 17 381 кВт.соат (48 088 200 сўмлик) электр
энергияси исроф қилинганлиги сабабли исроф бўлган электр энергияси
қийматининг эллик фоизи миқдорида, яъни 24 044 100 сўм жарима
ҳисобланганлиги ҳақидаги "Ўзенергоинспекция"нинг 2025 йил 30 июлдаги
730-сонли қарори қабул қилинган ва бир ой муддат ичида ихтиёрий тўлаши
мумкинлиги тушунтирилган.
Ҳисобланган молиявий жарима тўланмаганлиги сабабли аризачи судга
жавобгар “H nr d Inv st” МЧЖга нисбатан 24 044 100 сўм молиявий жарима
қўллаб, ундириш ҳақида ариза билан мурожаат қилган.
"Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 49-моддасига кўра, энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш
ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун
молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан хўжалик юритувчи
субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий
санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно эканлиги,
молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва
энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга
ошириш доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилиши,
бунда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг
ваколатли шахслари томонидан назорат тадбирларини ўтказиш давомида
аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиши, энергияни
тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан
ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ тузилган далолатнома ҳамда ушбу
шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда
юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг 2024 йил 1 ноябрдан 2025 йил 30 июнгача
бўлган даврдаги истеъмол қилинган электр энергияси таҳлилида жамиятда
реактив қувватни компенсация қилиш бўйича ишлар тўлиқ ташкил
этилмаганлиги сабабли 2024 йилнинг ноябрь-декабрь ва 2025 йилнинг январьиюнь ойларида 17 381 кВт.соат электр энергияси исроф бўлганлиги ҳақида
2025 йил 30 июль кунида №18-2-18/276-2-сонли далолатнома тузилган.
Ушбу далолатномалар, шунингдек далолатномани тузган шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи органга ёки судга
шикоят қилинмаган.
"Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
45- моддасининг биринчи қисмига асосан, реактив қувват компенсацияси
бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик —
асбобускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр
энергияси миқдори қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга
сабаб бўлади.
Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
"Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш
тўгрисида"ги 319-сонли қарорига 1-иловага мувофиқ тасдиқланган “Электр
энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг 150-бандида, истеъмолчилар
реактив қувватни етарли даражада компенсация қилмаганлиги натижасида
тармоқларда актив энергиянинг қўшимча йўқотишлари учун қайта
ҳисобкитоблар амалдаги тарифга нисбатан уч баравар миқдорда ҳисобланади,
деб белгиланган.
Шу боисдан жавобгар томонидан 2024 йилнинг ноябрь-декабрь ва 2025
йилнинг январь-июнь ойларида исроф қилинган 17 381 кВт.соат электр
энергияси тарифнинг уч баробари миқдорида 48 088 200 сўмга қайта ҳисобкитоб қилиниб, унинг 50 фоизи, яъни 24 044 100 сўм миқдорида жарима
ҳисобланган.
Бироқ, жавобгар томонидан жарима суммаси бугунги кунга қадар
ихтиёрий тўлаб берилмаган. Қайд этилган асосларга кўра, аризачининг
жавобгарга нисбатан 24 044 100 сўм молиявий санкция қўллаш ва ундириш
талаблари асосли бўлиб, суд аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма, ашёвий ва рақамли
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмида аризачи тўлашдан белгиланган
тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод
қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга
кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши
лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғриси”ги Қонун 9моддасининг 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
қилинган.
Юқоридагиларга кўра, суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни,
“H nr d Inv st” МЧЖга нисбатан 24 044 100 сўм молиявий жарима қўллашни,
молиявий жарима қўллаш талаби бўйича тарафлар давлат божи тўловидан
озод этилганлигини инобатга олишни, жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига
қўлланилган 24 044 100 сўм молиявий жаримани, олдиндан тўланган 41 200
сўм почта харажатини, республика бюджетига эса 480 882 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74,
118, 176-179, 186, 192,217,220,222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Ариза талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “H nr d Inv st” МЧЖга нисбатан 24 044 100 сўм молиявий
жарима қўлланилсин.
Жавобгар “H nr d Inv st” МЧЖ ҳисобидан аризачи Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
фойдасига қўлланилган 24 044 100 сўм молиявий жарима ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 480 882 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
Ж.Ибрагимов