Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2005-2501/3534 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение MUZAFFAR PETROL Ответчик / Подсудимый
Source ID 31164e0e-ca44-4339-af35-b555be196cac Claim ID PDF Hash f3bb4202763aa32f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 241-моддаси ФКнинг 241 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий Процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий Процессуал кодекси 42 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3534-сонли иқтисодий иш Пешку тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 25 ноябрь Пешку туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Жумаев, судья ёрдамчиси Ж.Сатторовнинг котиблигида, “MUZAFFAR PETROL” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар “PESHKO` TRANS SERVIS U HQUNI” масъулияти чекланган жамияти ва “UZGASTRADE” акциядорлик жамиятига нисбатан 40 000 000 сўм асосий қарз ва 1 000 000 сўм адвокатлик хизмати учун тўловни ундириш тўғрисида тақдим этилган даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Б.Насуллаев ва жавобгар вакили У.Туйчиевлар иштирокида Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “MUZAFFAR PETROL” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “PESHKO` TRANS SERVIS U HQUNI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда матнда жавобгар деб юритилади) ва “UZGASTRADE” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда матнда иккинчи жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 40 000 000 сўм асосий қарз ва 1 000 000 сўм адвокатлик хизмати учун тўловни ундиришни сўраган. Даъво аризаси ва иш ҳужжатларида келтирилишича, 2022 йил 2 ноябрь куни “MUZAFFAR PETROL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “PESHKO` TRANS SERVIS U HQUNI” масъулияти чекланган жамияти учун табиий газ олиш мақсадида “UZGASTRADE” акциядорлик жамиятига 40 000 000 сўмлик маблағлар кўчириб берилган. Бироқ, ушбу пул маблағлари даъвогарга қайтарилмаган. Оқибатда даъвогар жавобгарга талабнома билан мурожаат қилиб, қарздорликни тўлашни сўраган, бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 40 000 000 сўм асосий қарз ва 1 000 000 сўм адвокатлик хизмати учун тўловни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган асосларни ва важларни қувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган иккинчи жавобгар вакили даъво аризасида келтирилган асос ва важларга нисбатан эътироз билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 241-моддасига кўра, шартномадан келиб чиққан мажбуриятни тўла ҳажмда ёки унинг бир қисмини бажариш, агар қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бўлса, шунингдек агар учинчи шахс тарафлардан бири билан тегишли шартнома орқали боғлиқ бўлса, учинчи шахс зиммасига юклатилиши мумкин. Агар мажбуриятни қарздорнинг шахсан ўзи ижро этишга мажбурлиги қонунчилик, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, кредитор қарздор учун учинчи шахс томонидан таклиф қилинган ижрони қабул қилиши шарт. Мажбурият бажарилмаганлиги учун, башарти қонунчилик ёки шартномада учинчи шахснинг жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса, шартномадаги тараф жавобгар бўлади. ФК 252-моддасига мувофиқ, қарздорлар шерик бўлиб мажбурият олганида кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар бажаришни ҳам, уларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу билан бирга қарзни тўла ёки унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб қилишга ҳақли. Солидар қарздорларнинг биридан тўлиқ қаноатланмаган кредитор ололмаган нарсасини бошқа солидар қарздорлардан талаб қилиш ҳуқуқига эга. Солидар қарздорлар мажбурият тўла бажарилгунича бурчли бўлиб қолаверадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда ИПК деб юритилади) 68-модданинг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Иш ҳужжатларига кўра, “MUZAFFAR PETROL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “PESHKO` TRANS SERVIS U HQUNI” масъулияти чекланган жамияти учун табиий газ олиш мақсадида “UZGASTRADE” акциядорлик жамиятига 40 000 000 сўм тўлаш бўйича тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган. Шунингдек, даъвогар томонидан иккинчи жавобгарнинг шерик бўлиб мажбурият олганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим қилинмади. Булардан ташқари, Пешку туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 февралдаги ҳал қилув қарори билан “PESHKO` TRANS SERVIS U HQUNI” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилган ва унга тугатишга доир иш юритиш бошланган. ИПКнинг 107-моддаси,1-қисми, 9-бандига мувофиқ, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдиради. Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди ҳамда қаноатлантиришни рад этишни, даъво талабининг “PESHKO` TRANS SERVIS U HQUNI” масъулияти чекланган жамиятига оид қисмини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгарлар ҳисобидан 1 000 000 сўм адвокатлик хизмати учун тўловни ундиришни сўраган. ФКнинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли. Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби асоссизлиги сабабли рад қилинганлигини инобатга олиб, 1 000 000 сўм адвокатлик хизмати учун тўловни ундириш талабани ҳам қаноатлантиришни рад этишни, даъво талабининг “PESHKO` TRANS SERVIS U HQUNI” масъулияти чекланган жамиятига оид қисмини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг учинчи ва еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, даъвогар ҳисобидан Олий суд депозит ҳисоб-рақамига 103 000 сўм суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатни ундиришни, давлат божи ва почта харажати тўланганлиги инобатга олишни ва зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 437, 326-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,72, 116, 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: “MUZAFFAR PETROL” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво талабларининг “PESHKO` TRANS SERVIS U HQUNI” масъулияти чекланган жамиятига оид қисми кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “MUZAFFAR PETROL” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозит ҳисоб - рақамига 103 000 сўм суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажат ундирилсин. Даъвогар “MUZAFFAR PETROL” масъулияти чекланган жамияти томонидан 820 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин ва зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев 4-2005-2501/3534-сонли иқтисодий иш Пешку тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) 2025 йил 25 ноябрь Пешку туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Жумаев, судья ёрдамчиси Ж.Сатторовнинг котиблигида, “MUZAFFAR PETROL” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар “PESHKO` TRANS SERVIS U HQUNI” масъулияти чекланган жамияти ва “UZGASTRADE” акциядорлик жамиятига нисбатан 40 000 000 сўм асосий қарз ва 1 000 000 сўм адвокатлик хизмати учун тўловни ундириш тўғрисида тақдим этилган даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Б.Насуллаев ва жавобгар вакили У.Туйчиевлар иштирокида Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 437, 326-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 116, 118, 170, 176179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: “MUZAFFAR PETROL” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво талабларининг “PESHKO` TRANS SERVIS U HQUNI” масъулияти чекланган жамиятига оид қисми кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “MUZAFFAR PETROL” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозит ҳисоб - рақамига 103 000 сўм суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажат ундирилсин. Даъвогар “MUZAFFAR PETROL” масъулияти чекланган жамияти томонидан 820 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин ва зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев Суд мажлиси баённомаси Пешку тумани 2025 йил 25 ноябрь 4-2005-2501/3534-сонли иш Пешку туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Жумаев, судья ёрдамчиси Ж.Сатторовнинг котиблигида, “MUZAFFAR PETROL” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар “PESHKO` TRANS SERVIS U HQUNI” масъулияти чекланган жамияти ва “UZGASTRADE” акциядорлик жамиятига нисбатан қўзғатилган ишни Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш кўрилишини маълум қилди. Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келган - келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: даъвогар вакили Б.Насуллаев ва “UZGASTRADE” акциядорлик жамияти вакили У.Туйчиевлар иштирок этмоқда. Раислик этувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасининг учинчи қисмига кўра иқтисодий ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқилишини эълон қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахс вакилининг ваколатини ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини текшириб, унга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб уларга раддиялар борлигини сўради. Ишда иштирок этувчи шахс жавобгар томонидан раддиялар бўлмади. Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнини бошлашдан олдин илтимосномалар, аризалар ёки қўшимчалар бор ёки йўқлигини сўради. Ишда иштирок этувчи шахс томонидан илтимосномалар бўлмади. Раислик этувчи суд мажлиси ўтказиш тартибини белгилаб, сўнгра далилларни текширишга ўтишни эълон қилди. Раислик қилувчи сўзни даъвогар вакилига берди. - даъво аризасида келтирилган асосларни ва важларни қувватлайман ҳамда даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўрайман. Саволлар бўлмади. Раислик қилувчи сўзни жавобгар вакилига берди. - даъво аризасида келтирилган важлар асоссиз, шу сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўрайман. Саволлар бўлмади. Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этаётган тарафлардан илтимоснома ва аризалар бор ёки йўқлигини сўради. Ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи музокара сўзини даъвогар вакилига берди. - даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўрайман. Раислик қилувчи музокара сўзини жавобгар вакилига берди. - даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўрайман. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи тарафлар вакилининг тушунтиришини, тақдим қилинган ҳужжатларини муҳокама қилиб, маслаҳатда қолди. Маслаҳатдан сўнг ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал қилув қарори билан беш кун ичида танишишлари мумкинлигини, унинг мазмунини ва қайси асосларга кўра суд бундай тўхтамга келганлигини, устидан шикоят бериш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартибини, муддатини ва унда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ёзма фикрлар билдириш ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-202-моддалари асосида олиб борилди. Раислик қилувчи У.Жумаев Суд мажлиси котиби Ж.Сатторов