← Назад
Решение #2842549 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8805-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачилов раислигида, судья
ёрдамчиси С.Исмоиловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «ТИФ Миллий банк»
АЖнинг манфаатида жавобгар «Sur n r tiv Print» масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) «ТИФ Миллий банк» АЖ (кейинги
ўринларда – даъвогар)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, «Sur n r tiv Print» масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда – жавобгар)дан 20031204 сўм кредит фоизи қарздорлигини
ундиришни сўраган.
Палата ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тарафлар белгиланган тартибда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини
таъминламади ҳамда судга бунинг сабабини маълум қилмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўришни лозим деб топади.
Суд ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, даъвогарнинг филиали ва «Sur n
r tiv Print»
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 01.05.2025 йилда 362/2025-сонли
кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга 84 ой
муддатга йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан туну кун фаолият
юритадиган ёшлар ва туризм кўчасидан савдо фаолиятини ташкил этиш учун
В-блокдаги 32-сонли савдо дўконини сотиб олиш мақсадида 320000000 сўм
миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Даъвогар кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини
тўлиқ бажарган бўлсада, қарздор кредит шартномасида кўрсатилган кредитни
қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан, 20031204 сўм кредит фоизидан қарздорликни юзага келтирган.
Вужудга келган қарздорликни тўлаш ҳақидаги жавобгарга юборилган
талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилган.
Шартноманинг 8.1-бандида тўлов мажбуриятини бажармаганлиги учун
асосий қарз бўйича 1,5 баравари миқдорида оширилган фоизлар ҳисобланиши
келишилган. Шунга кўра муддати ўтган қарзга оширилган фоизлар
ҳисобланган.
Даъво талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф –
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги қайд
этилган.
ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5-бандида қарз
олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит
ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз
таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан
фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда
бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги,
кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз
олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун
даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган
тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда
ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга
тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Баён этилганларга асосан ҳамда жавобгар кредит шартномаси орқали
ўзига юклатилган мажбуриятни бажармаганлигини инобатга олиб, суд
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантирган ҳолда, жавобгар ҳисобидан
кредит асосий қарзига ҳисобланган 20031204 сўм фоиз қарздорлигини
ундиришни, ишни сўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармасига 400624 сўм давлат божини,
даъвогар фойдасига иш бўйича тўланган 41200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
«ТИФ Миллий банк» АЖ фойдасига «Sur n r tiv Print» масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 20031204 сўм кредит фоизи қарзи ҳамда 41200
сўм почта харажати ундирилсин.
«Sur n r tiv Print» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 400624 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест)
берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари
мумкин.
Судья
Ж.Ачилов