Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2501/9507 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fb83486f-729b-4351-8690-790f02b1b01f Claim ID PDF Hash ecae9f0cb8ac6c81... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 744-моддаси нинг 744 law
амда 734-моддаси амда 734 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9507-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Қодиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, Ўзбекисон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси “***********” АТБ манфаатида жавобгар – “***********” якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан 5 795 207,02 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекисон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси “***********” АТБ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар жавобгар – “***********” якка тартибдаги тадбиркор (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 5 795 207,02 сўм ундиришни сўраган. Палата ва даъвогар даъво аризасида ишни вакил иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан суд ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023-йил 19-январь куни К/МК/-РКЛ 09-сонли кредит шартномаси доирасида 2024-йил 30-сентябрь куни К/МК/-РКЛ 09/3-сонли кредит шартномасига асосан 230 000 000 сўм, 2024-йил 13 декабрдаги К/МК/-РКЛ 09/04-сонли кредит шартномасига асосан 17 000 000 сўм жами 247 000 000 сўм миқдорида кредит ажратиши, жавобгар эса белгиланган муддатда кредит қарздорлиги ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар кредит шартномаси шартларини тўлиқ бажариб жавобгарга кредит маблағларини тўлиқ ўтказиб берган. Лекин, жавобгар кредит фоизларни қайтариш графигини бузиб, кредит фоизларини тўламасдан келган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво таблари асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади, Қонунчиликка мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл қўйилган ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан қўлланади. Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги қайд этилган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришини лозим топди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар “***********” якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 795 207,02 сўм ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражати, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “***********” якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан: даъвогар “***********” АТБ фойдасига 5 795 207,02 сўм ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражати;. Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Қодиров