Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2502/4030 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Монтаж қурилиш Шахоб Ответчик / Подсудимый Шофирконмахсуссувпудрат
Source ID db701e75-8351-4ea8-8496-b91a214d0e11 Claim ID PDF Hash ee12f59b978a98a7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2502/4030-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ 2025 йил 25 ноябрь Ғиждувон тумани Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар “Монтаж қурилиш Шахоб” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Шофирконмахсуссувпудрат” масъулияти чекланган жамиятидан 54 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили С.Умаров(ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Ҳафизов(ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “Монтаж қурилиш Шахоб” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Шофирконмахсуссувпудрат” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 54 000 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қарздорликни тан олишини даъво ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 5 январда 1-сонли, 2025 йил 1 январда 1-сонли транспорт ижара шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасига кўра, даъвогар ўзига тегишли давлат рақам белгиси 80 864 НВА бўлган “Нексия” русумли автомашинани ижарага бериш, жавобгар эса ушбу шартнома шартлари бўйича ижара тўловларини тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Даъвогар шартнома шартларидан келиб чиқиб, ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажарган ва ижара объектини шартномада кўрсатилган муддатда жавобгарга топширилишини таъминлаган. ФК 544-моддасининг биринчи қисмига кўра ижарага олувчи молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, ижарага олинган “объект”дан фойдаланганлик учун ижара ҳақи бўйича тўловни амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 54 000 000 сўмни ташкил этган. Жавобгар ушбу ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмади. Даъвогар судга тақдим қилган маълумотномага кўра, жавобгар асосий қарзни тўлиқ бартараф этмаган. Шу сабабли асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабни 54 000 000 сўмга қаноатлантириш лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъвони қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд, қ р o р қ и л а д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Шофирконмахсуссувпудрат” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Монтаж қурилиш Шахоб” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 54 000 000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 540 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик қилувчи, судья О.Жамилов