Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2501/9638 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ead043fb-982a-4b3c-86e2-d9fb1ae3cd3e Claim ID PDF Hash 9c4a9922b06812b3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 957-моддаси нинг 957 law
Ушбу кодексининг 1001-моддаси Ушбу кодекси 1001 code_article
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 75-моддаси ИПКнинг 75 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9*****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Қодиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “*********” АЖ манфаатида, жавобгар ЯТТ “*********” ҳисобидан ********* сўм миқдоридаги суғурта товонини суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “*********” АЖ (кейинги ўринда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ “*********” (кейинги ўринда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан ********* сўм миқдоридаги суғурта товонини суброгация тартибида ундиришни сўраган. Палата ва даъвогар ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўришни сўрган. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига мувофиқ, ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, даъвогар “*********” АЖ (суғурталовчи), “****” АТБ (суғурта қилдирувчи) ҳамда ЯТТ “*********” (қарз олувчи) иштирокида *** йил **да ***-сонли жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурталаш шартномаси тузилган. Даъвогар “*********” АЖ томнидан “****” АТБ (суғурта қилдирувчи)нинг мурожаатига мувофиқ жавобгар ЯТТ “*********” (қарз олувчи) 202* йил ** ***-сонли кредит шартномасига асосан кредит маблағлари белгиланган муддатларда қайтармаганлиги суғурта ходисаси деб топилиб, 2025 йил **** куни суғурта товони сифатида ********* сўм банк фойдасига тўлаб берилган. Даъвогарнинг жавобгарга тўлаб берилган маблағари қайтариш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар тўлаб берилган суғурта пулини суброгация тартибида ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд даъвогарнинг даъво талабини қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, уни асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 957-моддасига кўра, Агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Ушбу кодексининг 1001-моддасига асосан, бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга. ФКнинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди деб белгиланган. ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган. ИПКнинг 66-моддасига биноан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 67-моддасига кўра исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. Ушбу кодекснинг 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. ИПКнинг 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ********* сўм миқдоридаги суғурта товонини суброгация тартибида ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, Республика бюджетига **** сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 237, 238, 957моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ “*********” ҳисобидан: даъвогар “*********” АЖ фойдасига ********* сўм суғурта товонини ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига **** сўм давлат божи; Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Қодиров