← Назад
Решение #2842565 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ажримда жавобгарга ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/9146-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Юлдашев,
даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг
жавобгар “Bu r Agr Frukt” масъулияти чекланган жамиятидан асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
аъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “Bu r Agr Frukt” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан
4.872.720,31 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига
кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги
тадбиркорларга нисбатан эса беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари
бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши
лозим.
Мазкур қонун нормасига асосан даъвогарнинг даъво аризаси
соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда
жавобгарга ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик
муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган
бўлсада, эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд ишни ИПК 2034моддасининг тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 020814-сонли
улгуржи (юридик) истеъмолчиларга электр энергияси таъминоти
шартномаси тузилиб, унга кўра даъвогар электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия
учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти
шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
Шартнома 3.6-бандининг иккинчи қисмига асосан истеъмолчига
электр энергиясини етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида
амалга оширилади.
Шартнома 3.7-бандининг биринчи қисмига кўра, таъминотчи корхона
истеъмолчининг энергия сарфи тўғрисидаги ҳисоботи асосида белгиланган
тартибда ҳисоб-китобни амалга оширади ва беш кун ичида тўлов амалга
ошириш учун ҳисоб-фактура ва тўлов ҳисоб-варағини тақдим этади.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга
келишилган электр энергиясини етказиб берган, бироқ жавобгар шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажарма дан, 2025 йил 1 ноябрь куни
ҳолатида етказиб берилган энергия ҳақи учун 4.872.720,31 сўм қарзини
ўз вақтида тўламасдан келган. Мазкур қарздорлик иш ҳужжатларидаги
шартнома, солиштирма далолатнома, ҳисобварақ-фактура, талабнома хати
ва бошқа далиллар билан тасдиқланган. Демак, даъво талаби асосли
ҳисобланади.
Бироқ, жавобгар томонидан иш судда кўрилган кунга қадар даъво
талабидаги қарздорлик суммаси тўлиқ тўлаб берилган, бу ҳолат даъвогар
вакили томонидан судга тақдим этилган маълумотнома билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг
талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий
равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилади.
Суд, шу боис иш юзасидан суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 180,
186, 2032, 2034-2035-моддаларини қўллаб, суд
Қ
Р
Р
Қ И Л Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Bu r Agr Frukt” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига
олдиндан тўланган 41.200 почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Bu r Agr Frukt” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда
ижро варақаси берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
И.Юлдашев