Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2501/5065 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4fbacb20-25a1-4d3a-b59b-eb9e2102d404 Claim ID PDF Hash b8a13112c984f5f4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
Ушбу Кодекснинг 666-моддаси Ушбу Кодекс 666 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1807-2501/5065-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чироқчи тумани 2025 йил 25 ноябрь Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар вакили Ш.Пашаев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар “Ххх” фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни суд биносида видеоконференцалока режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх” фермер хўжалигидан (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) 97.014.625 сўм асосий қарз, 24.253.656 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талаблари бўйича тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида 2023 йил 20 апрелда 000264-сонли пудрат шартномаси тузилганлигини, шартномага асосан “томчилатиб суғориш технологиясини” тайёр ҳолда топширганлигини, ушбу ҳолат топшириш қабул қилиш далолатномаси билан тасдиқланишини, асосий қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларни баҳолаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 20 апрелда 000264-сони пудрат шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 2-бандида “Пудратчи” мазкур шартнома шартига кўра, “Буюртмачи”га лойҳада кўзда тутилган шартларда объектини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш мажбуриятини олишни, “Буюртмачи” эса “Пудратчи”га объектни таъмирлаш фойдаланишга топшириш учун зарур шароитлар яратиш, жумладан ерни, доимий электрэнергияни, сув ва сув хавзасини тайёрлаш ҳамда бажарилган ишларни қабул қилиб, тўловни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 3-бандида “Пудратчи” тарафидан лойҳа асосида бажариладиган ишлар қиймати барча солиқлар, йиғинлар ва ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда ҳар бир гектар ер учун 25.000.000 сўм бўлиб, жами шартнома миқдори 500.000.000 сўмни ташкил этиши ҳамда “Буюртмачи” томонидан тўлаб берилиши белгиланган. 1 Ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажариб, даъвогар томонидан бажарилган ишлар тарафлар ўртасида тузилган топшириш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома билан ускуна ва жихозлар қабул қилиниб, 2023 йил 14 августдаги ҳисоб-фактурада билан жами 317.500.000 сўмлик бажарилган ишлар тасдиқланган. Аммо, жавобгар томонидан ҳисоб-фактура асосида қабул қилинган 317.500.000 сўмлик ишлар қийматидан қисман 220.485.375 сўмлик пул маблағлар ўтказиб берилган бўлиб, 97.014.625 сўмлик қарздорлик тўланмасдан қолган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо пудрат шартномасини бажармаганлик оқибатида келиб чиққан. ФКнинг 631-моддасида, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи тавакал қилади. Пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажрибаконструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланилиши белгиланган. Ушбу Кодекснинг 666-моддасига асосан қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. 2 Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.4-бандида “буюртмачи” томонидан шартнома қийматининг 70 фози “Пудратчи” ҳисоб рақамга ўтказиб берилгандан сўнг, “буюртмачи” ер майдони тайёрлиги тўғрисида хабардор қилган кундан “пудратчи” томонидан 30 кун муддат ичида технология тўлиқ ишга тушурилиши шартлиги, бажарилган ишлар туман ишчи гуриҳи томонидан сув тежовчи технология экин майдонида 100 фоиз тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи далолатнома тузилиб имзолангандан сўнг, қолган 30 фоиз қисмини “буюртмачи” 10 кун муддат ичида “пудратчи”нинг ҳисоб рақамга ўтказиб беришни таъминлаши қайд этилган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 9.3-бандига кўра, “Пудратчи” қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш бошланишидан 1 кун олдин мазкур шартномага мувофиқ “буюртмачи”га белгиланган тартибда икки нусхада ижро ҳужжатларини бериши, “пудратчи” “буюртмачи”га ушбу ҳужжатлар тўплами (объект чизмалари, барча материал ҳисоб-фактуралари, объектни қабул қилганлик далолатномаси) амалда бажарилган ишларга тўлиқ мос келишини ёзма равишда тасдиқлаши кераклиги белгиланган. Даъвогар шартнома мажбуриятидан келиб чиқиб, 2023 йил 2 июлда объектни топшириш қабул қилиш далолатномаси асосида жавобгарга топширган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган. Шу сабабли суд асосий қарз ундириш талабининг тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъво талабида шартнома шартлари ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли 24.253.656 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Шартноманинг 12.3-бандида “буюртмачи” томонидан тўлов кечиктирилганлиги сабабли, кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятлар бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ пенянинг умумий миқдори бажарилмаган мажбуриятнинг 25 фоизи миқдоридан ошмаслиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд ушбу ҳуқуқдан фойдаланиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, гарчи ушбу талаб асосли, мажбуриятлар 3 лозим даражада бажарилмаганлигига мутаносиб бўлсада, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, неустойка миқдорини 3.638.000 сўмга камайтиришни лозим топди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 97.014.625 сўм асосий қарз, 3.638.000 сўм пеня, 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига 2.425.366 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 631, 666-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ххх” фермер хўжалигидан даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 97.014.625 сўм асосий қарз, 3.638.000 сўм пеня, 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 2.425.366 сўм давлат божи ундирилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья У.Латипов 4