Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2503/6314 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья XAYITOV ILXOM SHERAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый BIDJ N H MK R S VD
Source ID 05a25ec9-3879-4497-b544-442386ca3198 Claim ID PDF Hash 62275a8ac9acf590... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 130-моддаси ИПКнинг 130 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 17-моддаси онуни 17 law
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6314-сонли иш Судья И.Хайитов АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Андижон шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Андижон туманлараро иқтисодий суди судья И.Хайитов раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг котиблигида, даъвогар вакили Д.Ибрагимов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармасининг «H MK R INVEST LIZING» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар « BIDJ N H MK R S VD » масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2024 йил 16 декабрда тузиган 99-сонли, 2024 йил 20 декабрда тузилган 101-сонли молиявий ижара шартномаларини бекор қилиш, жавобгарга топширилган 2024 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами L84 PR264032, кузов рақами 1GNSK8KD6PR264032, давлат рақам белгиси 60 873 B , “T H E” русумли ва 2024 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами G6DUR 447769, кузов рақами KN RH81EDR5302282, давлат рақам белгиси 60 651 B , “KI S RENT ” русумли автотранспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари билан қайтариш мажбуриятларини юклаш ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 54 319 119 сўм муддати ўтган фоиз ва 2 400 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси «H MK R INVEST LIZING» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар « BIDJ N H MK R S VD » масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида 2024 йил 16 декабрда тузиган 99-сонли, 2024 йил 20 декабрда тузилган 101-сонли молиявий ижара шартномаларини бекор қилишни, жавобгарга топширилган 2024 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами L84 PR264032, кузов рақами 1GNSK8KD6PR264032, давлат рақам белгиси 60 873 B , “T H E” русумли ва 2024 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами G6DUR 447769, кузов рақами KN RH81EDR5302282, давлат рақам белгиси 60 651 B , “KI S RENT ” русумли автотранспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари билан қайтариш мажбуриятларини юклашни ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 54 319 119 сўм муддати ўтган фоиз ва 2 400 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб, тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 24 ноябрда медиатив келишув тузилган. Мазкур медиатив келишувга кўра жавобгар даъвогарга 2025 йил 30 декабрга қадар даъво талаби бўйича 54 319 119 сўм муддати ўтган фоиз ва 2 400 000 сўм жарима суммасини тўлаб беришга келишилган. Даъвогар даъво аризаси бўйича 2024 йил 16 декабрда тузиган 99-сонли, 2024 йил 20 декабрда тузилган 101-сонли молиявий ижара шартномаларини бекор қилиш, жавобгарга топширилган 2024 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами L84 PR264032, кузов рақами 1GNSK8KD6PR264032, давлат рақам белгиси 60 873 B , “T H E” русумли ва 2024 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами G6DUR 447769, кузов рақами KN RH81EDR5302282, давлат рақам белгиси 60 651 B , “KI S RENT ” русумли автотранспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари билан қайтариш мажбуриятларини юклаш талабларидан воз кечган. ИПКнинг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. ИПКнинг 131-моддасига асосан эса тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 17-моддасининг олтинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак. Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар «H MK R INVEST LIZING» масъулияти чекланган жамияти судга Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси орқали давлат божи тўламасдан, 41 200 почта харажатлари тўлаб мурожаат қилган. Тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувда даъвогар томонидан олдиндан тўланган почта харажатларини тақсимлаш масаласи ҳал қилинмаган. Шу сабабли, суд почта харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини ИПКда белгиланган умумий тартибда ҳал этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 107, 118, 130, 131, 170, 195, 196-моддаларига асосланиб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармасининг «H MK R INVEST LIZING» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар « BIDJ N H MK R S VD » масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2024 йил 16 декабрда тузиган 99-сонли, 2024 йил 20 декабрда тузилган 101-сонли молиявий ижара шартномаларини бекор қилиш, жавобгарга топширилган 2024 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами L84 PR264032, кузов рақами 1GNSK8KD6PR264032, давлат рақам белгиси 60 873 B , “T H E” русумли ва 2024 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами G6DUR 447769, кузов рақами KN RH81EDR5302282, давлат рақам белгиси 60 651 B , “KI S RENT ” русумли автотранспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари билан қайтариш мажбуриятларини юклаш ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 54 319 119 сўм муддати ўтган фоиз ва 2 400 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар «H MK R INVEST LIZING» масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ўз зиммасида қолдирилсин. Даъвогар «H MK R INVEST LIZING» масъулияти чекланган жамиятига медиатив келишув шарти жавобгар « BIDJ N H MK R S VD » масъулияти чекланган жамияти томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда медиатив келишувни ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида судга ариза тақдим қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья И.Хайитов