← Назад
Решение #2842580 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1807-2501/5062-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чироқчи тумани
2025 йил 25 ноябрь
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Самадов
(ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ххх” акциядорлик жамиятининг,
жавобгар “Ххх” фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни
суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Ххх” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 20.905.161
сўм муддати ўтган асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида “Юридик ва
юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга электр таъминоти” сотиш
тўғрисида шартнома тузилганлигини, шартномага асосан жавобгарга электр
энергияси етказиб берганлигини, жавобгар бугунги кун ҳолатида истеъмол
қилинган электр-энергияси бўйича қарздорлик тўланмаганлигини маълум
қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда - ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд ишда иштирок этаётган даъвогар вакилининг иш бўйича
тушунтиришларини эшитиб, даъво талабини иш ҳужжатлари билан бирга
ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида “Юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган
истеъмолчиларга электр таъминоти” тўғрисидаги тузилган шартномага кўра,
даъвогар электр-энергияси етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган
энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, тегишли
тартибда тасдиқланган электрон ҳисоб-фактура асосида электр-энергияси
етказиб берилган бўлса-да, жавобгар истеъмол қилган электр-энергияси учун
тўловларни тўлиқ тўламасдан 20.905.161 сўм қарздор бўлиб қолган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга қарздорликни
ундиришни сўраб, даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъво талаблари асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
– ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан
бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги
ПФ-5059-сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол
қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши
юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Фармонининг 3-бандига мувофиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида
етказиб берилади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига лозим
даражада риоя қилинмаган.
Ушбу 20.905.161 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик электрон тартибда
тасдиқланган ҳисоб-фактура, солиштирма-далолатнома ва ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди.
Мазкур кодекснинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 20.905.161 сўм асосий қарз, 41.200 сўм
почта харажати, республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 468моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ххх” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ххх” акциядорлик
жамияти фойдасига 20.905.161 сўм асосий қарз, 41.200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Латипов