← Назад
Решение #2842581 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 157 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 164 | — | law | |
| ФКнинг | 228 | — | law | |
| ФКнинг | 232 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*******-сонли иқтисодий иш
Судья: *******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
*******
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья ******* раислигида, судья
ёрдамчиси *******котиблигида, Урганч шаҳар прокурори ёрдамчиси
*******, даъвогар вакили *******(*******-сонли ишончномага асосан)нинг
иштирокида, даъвогар *******нинг жавобгар «*******» хусусий
корхонасидан ******* сўм асосий қарз, ******* сўм пеня ундириш, тарафлар
ўртасида *******да тузилган *******-сонли ижара шартномаси ва *******сонли қўшимча келишувни бекор қилиш ҳамда жавобгарни Урганч шаҳар,
Ал-Хоразмий кўчаси, 28-уйда жойлашган 103,1 кв.метрни ташкил этувчи
*******ошхона биносидан мажбурий чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
******* (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«*******» хусусий корхонаси (бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади)дан ******* сўм асосий қарз, ******* сўм пеня ундириш,
тарафлар ўртасида *******да тузилган *******-сонли ижара шартномаси ва
*******-сонли қўшимча келишувни бекор қилиш ҳамда жавобгарни Урганч
шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 28-уйда жойлашган 103,1 кв.метрни ташкил
этувчи *******ошхона биносидан мажбурий чиқаришни сўраган.
Суднинг ******* йил 31 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида *******жалб қилинган.
Даъвогар даъво талабининг миқдорини кўпайтириш тўғрисида ариза
тақдим этиб, жавобгардан ******* ҳолатига мавжуд бўлган ******* пеня
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 157-моддаси биринчи қисмига кўра,
даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан
кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига
қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво
талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабининг миқдорини
кўпайтириш ҳақидаги аризасини иш юритувга қабул қилишни лозим топади.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар ва учинчи шахс қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган
бўлса-да, уларнинг вакили иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр
билдирмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)
128, 129, 170-моддаларига асосан жавобгар ва учинчи шахс вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, жавобгар шартнома шартларига риоя қилмасдан,
тўловларни белгиланган муддатларда тўламасдан келаётганлигини билдириб,
суддан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришини сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган прокурор даъвони қаноатлантириш
ҳақида фикр билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини ва
прокурор фикрини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг
мажбуриятлари мулк ижараси шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича
ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик
қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини
олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, Электрон-онлайн аукцион
натижалари
тўғрисидаги
*******
*******-сонли баённомага асосан ******* (ижарага берувчи) ва «*******»
хусусий корхонаси (ижарага олувчи) ҳамда *******(балансда сақловчи)
ўртасида *******да *******-сонли шартнома ва ушбу шартномага
*******тузилган *******-сонли қўшимча келишувга асосан Хоразм вилоят,
Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 28-уй манзилида жойлашган
*******биносининг
103,1 кв.м майдони ижарага топширилган.
Шартноманинг 7.2-бандида ижарага олувчи ҳар бир ойнинг
10-санасидан кечиктирмасдан ижара тўловини тўлаши лозимлиги
белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан ******* йил учун ижара тўловлари ўз
вақтида тўланмаганлиги натижасида *******ҳолатига ******* сўм асосий
қарздорлик ва *******сўм пенядан қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз
қолдирилган.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 544-моддасига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик
учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
14 декабрдаги 660-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини
ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 55-бандига асосан ижара
тўлови ижарага олувчи томонидан ижара тўловининг охирги белгиланган
миқдори ва ижаранинг қолган муддатидан келиб чиққан ҳолда, ҳисобланган
даврлар (ҳар чорак ёки ойда) бўйича тенг миқдордаги тўловлар билан
ҳисобланади. Ижара тўлови ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда
навбатдаги давр (чорак ёки ой) учун 100 фоиз олдиндан тўлаш шаклида
амалга оширилади.
Жавобгар ижара объектларини шартномада белгиланган муддатда
қабул қилиб олганлиги, лекин ******* йил учун ҳисобланган ижара
тўловларини ўз вақтида тўламаганлиги ҳолати тарафлар ўртасида тузилган
ижара объектини қабул қилиш далолатномаси ва ишдаги бошқа ҳужжатлар
билан тўлиқ тасдиқланади.
Судга даъво ариза берилгандан кейин жавобгар томонидан ******* йил
*******сўм қарздорлигини тўлаган. Яъни дастлабки даъво аризадаги
******* сўмдан *******сўм қолган. Даъвогар қўшимча даъво ариза бериб,
тўлов жадвалига асосан ******* йил ноябрь ойида тўланиши лозим бўлган
*******сўмни қўшиб, *******сўм ижара тўловидан асосий қарзни
ундиришни сўраган.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг *******сўм асосий қарз суммасини
ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим
деб топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов
кечиктирилганлиги учун шартноманинг 9.2-бандига асосан *******сўм пеня
ундириб беришни сўраган.
ФКнинг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Шартноманинг 9.2-бандида ижарага олувчи ижара тўловини ўз
муддатида ва белгиланган миқдорида тўламаганлиги учун ижарага берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт.
ФК 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра, суд даъво талабидаги кечиктирилган тўловлар учун
ҳисобланган пеня ундириш талабини кўриб чиқиб, ушбу талабни асосли деб
ҳисоблайди. Аммо, даъвогар ўз вақтида асосий қарзни ундириш чораларини
кўрмасдан, пеня суммасининг кўпайишига сабабчи бўлганлигини инобатга
олиб, пеня суммасини камайтириб, жавобгардан *******сўм пеня
ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад қилишни ва ушбу қисм юзасидан
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2023 йил 14 декабрдаги 600-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат
мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 28-бандида
“Ижарага олувчи ижара шартномаси шартларини лозим даражада
бажармаган тақдирда, ижара шартномаси ижарага берувчи томонидан
белгиланган тартибда бекор қилиши”, шунингдек 29-бандида “Ижара
шартномасини бекор қилиш, ўзгартириш ва муддатини узайтииш
томонларнинг келишувига асосан ёки қонунчилик ҳужжатларида
белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин”лигини белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасининг 8.4-бандида
шартномани муддатидан олдин бекор қилишга тарафларнинг келишувига ёки
қонунчиликда белгиланган тартибларда суд қарори билан йўл қўйилиши,
8.5-бандида “Ижарага олувчи” томонидан шартнома шартлари ва
мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли “Ижарага берувчи” шартномани
муддатидан олдин бекор қилиш истаги ҳақида судга мурожаат қилишдан
камида 10 кун аввал “Ижарага олувчи”ни ёзма тартибда огоҳлантириши
белгиланган.
Даъвогар ******* йил *******-сонли таклиф хати билан жавобгарга
мурожаат қилиб, ижара шартномасини бекор қилишни таклиф этган.
Бироқ, жавобгар томонидан таклиф хати жавобсиз ва ижросиз
қолдирилган.
Суд қуйидагиларга асосан даъвогарнинг ижара шартномаси бекор
қилиш талабини асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 384-моддасига асосан шартнома қандай шаклда тузилган
бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай
шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш
муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда
кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай
муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
ФКнинг 382-моддасига асосан агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: иккинчи
тараф шартномани жиддий равишда бузса; ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва
шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
Жавобгар «*******» хусусий корхонаси ижара шартномасида
белгиланган, яъни ижара тўловларини ўз вақтида тўлаш бўйича
мажбуриятларини бажармасдан ижара шартномасини жиддий равишда
бузган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосланиб, суд даъвогарнинг давлат кўчмас
мулкини ижарага бериш шартномасини ва келишувни бекор қилиш талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгарни Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси,
28-уйда жойлашган 103,1 кв.метр бинодан мажбурий чиқаришни сўраган.
ФКнинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли
мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш,
ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк
ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни
талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
ФКнинг 228-моддасига кўра, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг
қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация).
ФКнинг 232-моддасига кўра, гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, лекин молмулкка мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, оператив бошқариш
ҳуқуқи асосида ёки қонун ёхуд шартномада назарда тутилган бошқа асосга
кўра эгалик қилаётган шахс ҳам ушбу Кодекснинг 228 — 231-моддаларида
назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади. Бу шахс ўз эгалигини мулкдордан
ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Суд, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасини бекор
қилинганлиги боис, даъвогарнинг ижара объекти бўлган Урганч шаҳар, АлХоразмий кўчаси, 28-уйда жойлашган 103,1 кв.метр биносидан мажбурий
чиқариш ҳақидаги талабини ҳам қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига *******сўм асосий
қарз, *******сўм пеня ундиришни, тарафлар ўртасида тузилган ижара
шартнома ва келишувни бекор қилишни, жавобгарни ижара объектидан
мажбурий чиқаришни, даъво талабини қолган қисмини рад этишни ҳамда суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар
фойдасига ******* сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан
Республика бюджетига *******(3 та номулкий талаб бўйича БҲМнинг 30
баробори ва мулкий тусдаги талаб бўйича даъво суммасини
**************сўмни 2 фоиз миқдорида) сўм давлат божи ундиришни лозим
деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар ******* ва жавобгар «*******» хусусий корхонаси ҳамда
балансда сақловчи ******* ўртасида *******да тузилган *******-сонли
шартнома ва *******тузилган *******-сонли қўшимча келишув бекор
қилинсин.
Жавобгар «*******» хусусий корхонаси Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий
кўчаси, 28-уйда жойлашган 103,1 кв.метр бинодан мажбурий тартибда
чиқарилсин.
Жавобгар «*******» хусусий корхонасидан даъвогар *******
фойдасига ******* сўм асосий қарз, *******сўм пеня ва *******сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «*******» хусусий корхонасидан Республика бюджетига
*******сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*******