← Назад
Решение #2842583 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19941-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаров даъвогар
ААААААААААААААААнинг жавобгар БББББББББББ ҳисобидан 6 544 059 ўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суднинг биносида
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга
тақдим
этилган
даъво
аризасида
баён
қилинишича,
АААААААААААААААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)га
БББББББББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) Давлатобод тумани,
Орзу МФЙ, Ижодкор кўчаси, 48-уй манзилида пайпоқ тўқиш ва сут маҳсулотларини
қайта ишлаш цехи биносини қуришни бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш
бўйича ариза билан мурожаат қилган.
Даъвогар томонидан жавобгарнинг аризасига асосан қурилиш-монтаж
ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизмати
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги
200-сон қарори билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун
объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” Маъмурий
регламенти (бундан буён матнда Маъмурий регламент деб юритилади) бўйича
кўрсатилган давлат хизмати учун жавобгар даъвогарга аризада назарда тутилган
объектнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизи миқдорида, яъни
6 544 059 сўм ажратмани тўламаган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 6 544 059 сўм ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси
юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан
ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилмоқда.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи
ҳужжат илова қилинади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига асосан соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш
учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд юқорида баён этилганларни инобатга олган ҳолда ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Суднинг 2025 йил 7 ноябрдаги ажрими билан ишни соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқиш 2025 йил 25 ноябрь куни соат 09:35 га белгиланган ҳамда
жавобгарга ажрим чиқарилган кундан эътиборан 15 кунлик муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикри, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи
тушунтирилган. Жавобгар даъво аризаси бўйича ёзма эътироз билдирмади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар даъвогарга сўровнома билан
мурожаат қилиб, Давлатобод тумани, Орзу МФЙ, Ижодкор кўчаси, 48-уй манзилида
пайпоқ тўқиш ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш цехи биносини қуришни бошлаш
учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни сўраган.
Маъмурий регламентнинг 15-банди талабидан келиб чиқиб, даъвогар
томонидан жавобгарга қурилиш-монтаж ишларини бошлаш юзасидан давлат хизмати
кўрсатилган ва сўровномада кўрсатилган объектнинг қурилиш-монтаж ишлари
қиймати (3 272 029 561 сўм)нинг 0,2 фоизи миқдорида (қўшимча қиймат солиғисиз),
яъни 6 544 059 сўм ажратмани белгилаган ҳолда инвойс шакллантирилган.
Даъвогар томонидан шакллантирилган 119101577-сонли инвойс жавобгарга
тақдим қилинган. Жавобгар инвойсда кўрсатилган 6 544 059 сўм ажратмани
тўламаган.
Даъвогарнинг қарздорликни (ажратмани) тўлаш юзасидан юборган 2024 йил
10 июндаги 4-01-2220-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 25 ноябрдаги 4-02-1707сонли маълумотномага кўра жавобгар ажратмани тўламаган.
Ваҳоланки, Маъмурий регламентнинг 20-бандида ариза берувчи инвойсда
кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши
шартлиги, 21-бандида объектда давлат қурилиш назоратини амалга оширишдан
тушган маблағ тўлиқ миқдорда даъвогарнинг банк ҳисобварағига ўтказилиши
белгиланган.
Иш ҳужжатларига асосан жавобгарнинг ажратмани тўламаганлиги ўз
тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг 6 544 059 сўм ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 544 059 сўм ажратма, 412 000 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 176-179, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар БББББББББББ ҳисобидан даъвогар Наманган вилоят қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси фойдасига
6 544 059 сўм ажратма, 412 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат
ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Х.Умаров