← Назад
Решение #2842587 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
4-1501-2501/20712-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ордер ва ишончномага асосан) Д.Мўминовни иштирокида,
даъвогар “********” маъсулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“********” фермер хўжалигидан жами 233 896 500 сўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“********” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“********” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 155 931 000 сўм асосий қарз, 77 965 500 сўм пеня ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Шунингдек, “********” маъсулияти чекланган жамияти судга даъво
талаби миқдорини камайтириш юзасидан ариза билан мурожаат қилиб,
“********” фермер хўжалиги ҳисобидан 144 931 000 сўм асосий қарз, 72 465
500 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўзгартирилган даъво талабини
қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга
оширилмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантирилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда
ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган
ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса,
деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 157моддаси биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида
кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд
ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини
ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки
камайтиришга ҳақли.
Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, “B g’d d B st S ds” маъсулияти
чекланган жамияти билан “********” фермер хўжалиги ўртасида 2024 йил 30
сентябрь 417-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар шартномада белгиланган буғдой
уруғлигини етказиб беришни ва жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилишни
ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан 2024 йил 29 октябрь
кунги 419-сонли ҳисобварақ-фактура билан даъвогар томонидан жавобгарга
165 000 000 сўмлик буғдой уруғи етказиб берилган бўлсада, жавобгар
томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан ушбу
етказиб берилган буғдой уруғи учун қисман тўловлар амалга оширилиб,
қолган 144 931 000 сўмлик маҳсулот қиймати тўланмасдан келинган.
“********” маъсулияти чекланган жамиятининг янги тахрирдаги
Уставининг 1.3.-бандига кўра, “B shriq lit urug’ hilik
’j ligi” МЧЖ,
“B g’d d B st S ds”МЧЖларнинг устав капитали, мол-мулклари “********”
маъсулияти чекланган жамиятига бирлаштирилиб, қўшиб олиш шаклида
ташкил этилган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб
белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
144 931 000 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар ҳисобидан тўловларни
кечиктирганлиги учун шартноманинг 4.3.-бандига асосан кечиктирилган
тўлов кунлари учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4% миқдорида
72 465 500 сўм пеня ҳисоблаб, ундиришни сўраган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, жавобгарнинг молиявий
аҳволини ҳамда муддати ўтган қарздорликни ўз муддатида ундириш
чораларини кўрмаганликда, даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини инобатга
олиб, пеня суммасини 20 500 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 19моддасига кўра, даъвогар томонидан даъво талаблари камайтирилган
тақдирда, тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво суммасини камайтириш ҳақидаги
аризасини иш юритишга қабул қилишни ҳамда даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 144 931 000 сўм
асосий қарз, 20 500 000 сўм пеня, тўланган 41 200 сўм почта харажатларини
ундиришни ҳамда Республика бюджетига жавобгар ҳисобидан 4 347 930 сўм
давлат божи, даъвогар ҳисобидан 330 000 сўм давлат божи ундиришни лозим
деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогар “********” масъулияти чекланган жамиятининг даъво
суммасини камайтириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин.
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “********” маъсулияти чекланган жамияти фойдасига
жавобгар «********» фермер хўжалиги ҳисобидан 144 931 000 сўм асосий
қарз, 20 500 000 сўм пеня, тўланган 41 200 сўм почта харажати, жами 165 472
200 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «********» фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 4 347 930 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “********” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев