Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7616 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение GROB NK Ответчик / Подсудимый IRIS KOR I TIYOR
Source ID affae8df-2f3b-4982-8dd3-799d07a1cab2 Claim ID PDF Hash 3c7f2045e5de5874... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7616-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зарбдор тумани 2025 йил 25 ноябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, Зарбдор туман прокурорининг даъвогар акциядорлик тижорат “ GROB NK” манфаатида жавобгар “ IRIS KOR I TIYOR” фермер хўжалиги ҳисобидан 103 642 350 сўм кредит қарзини ҳамда суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Зарбдор туман прокурори - И.Бойбўсинов, даъвогар вакили – А.Шербоев (2025 йил 28 майдаги 03- ur/13-67-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – И.Абдувалиев (раҳбар) иштирокида, акциядорлик тижорат “ GROB NK” Зарбдор филиали биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: Зарбдор туман прокурорининг акциядорлик тижорат “ GROB NK” (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ IRIS KOR I TIYOR” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 2025 йил 25 мартдаги №08-F/ gr b nk-Р55623/25-сонли кредит шартномасига асосан 103 642 350 сўм кредит қарзини ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Банк” “Қарз олувчи”га 2025 йил пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан қарз олувчининг аризасида кўрсатилган тупроқнинг бир балл банитет баллига нисбатан норматив ҳосил қийматининг 60 фоизигача, тайёрлов корхонаси томонидан бўнак тариқасида етказиб берилган уруғлик қийматини инобатга олган ҳолда 430 136 784 сўм миқдорида кредит ажратиши белгиланган. Шартноманинг 1.2-бандида “Қарз олувчи” олинган кредит маблағини мазкур кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш ва унга фоиз тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, яъни унга ажратилган кредит маблағлари бўйича кредит қарзини вақтида тўламаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 103 642 350 сўм кредит қарздорлиги юзага келган. Бугунги суд мажлисида прокурор иштирок этиб, даъвода билдирилган талабларни инобатга олиб, жавобгар томонидан суд кунига қадар тўловларни амалга оширмаганлигидан келиб чиқиб, 103 642 350 сўм кредит қарзини ундириб беришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, жавобгар тарафдан бугунги кун ҳолатига тўловларни амалга оширмаганлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан 103 642 350 сўм кредит қарзини ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, даъвогарнинг даъво талаби юзасидан эътирози йўқлигини, кредит қарздорлик суммасини тез кунларда тўлаб беришини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этган прокурор ва даъвогар ҳамда жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2025 йил 25 мартдаги №08-F/ gr b nk-Р55623/24-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан банк томонидан жавобгарга 2025 йил пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун 430 136 784 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2.6-бандида “Банк, суғурта ташкилоти билан биргаликда ўтказилган мониторинг натижаларига кўра чигит (тўлиқ ёки қисман) экилмаганлиги, ғўза экини ҳолатининг қониқарсизлиги, жумладан агротехник тадбирларнинг вақтида ўтказилмаганлиги (кечикиши) оқибатида кутилган ҳосилни олиш имкони йўқлиги аниқланганлиги тўғрисидаги тузилган далолатномасига асосан кредитлашни тўхтатиш ва кредитлар ҳамда унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўриш” деб белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар вакиллари томонидан жавобгар фермер хўжалигининг ер майдони ўрганилиб, далолатнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бундан ташқари, ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмида, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарори (кейинги ўринларда матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 3-бандида банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Пленум қарорининг 5-бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги тўғрисида тушунтириш берилган. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмида Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган. Шунингдек шартноманинг 2.2-бандида кредитдан фойдаланганлик учун “Қарз олувчи” “Банк”ка йиллик 10 (ўн) фоиз ставкада фоиз тўлайди. Кредит шартномасида белгиланган муддатларда қопланмаган қисми учун фоизлар, асосий фоиз ставкасига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 баровар миқдорида ҳисобланиши белгиланган. Даъвогар жавобгар билан тузилган шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажариб, 430 136 784 сўм миқдоридаги кредит маблағларини жавобгарга ажратиб берган. Ушбу ажратилган кредит маблағлари жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2.9-бандида белгилаб қўйилган ҳолатлар жавобгар томонидан йўл қўйган тақдирда “Банк” шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ёки кредит қарзини муддатидан олдин қайтариш (ундириш) чораларини кўриши мумкинлиги белгиланган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни кредитни қайтариш графигига риоя қилмасдан муддати ўтган кредитнинг асосий ва фоиз қарздорликларига йўл қўйган ҳамда қарздорликни вақтида тўлаб бермаган, даъвогарнинг кредит қарзини қайтариш ҳақидаги огоҳлантириш хатлар ва талабномалар жавобгарга юборилган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 103 642 350 сўм кредит қарздорлиги юзага келган. Даъвогар томонидан судга 2025 йил 25 ноябрдаги жавобгарнинг қарздорлиги бўйича маълумотномасини тақдим қилиб, унга кўра, 136 250 000 сўм кредит қарзи ҳамда 7 204 000 сўм кредит фоиз қарздорлиги мавжудлигини маълум қилган. Ушбу ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган шартномалар, даъвогар вакили томонидан судга 2025 йил 25 ноябрь ҳолатига тақдим қилинган маълумотномаси, шунингдек, суд мажлисида билдирилган фикрлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган. Шу боис суд, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 103 642 350 сўм кредит қарздорлик суммасини ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шундан келиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 2 072 847 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосан суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 103 642 350 сўм кредит қарздорлигини ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек жавобгардан Республика бюджетига 2 072 847 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларига амал қилиб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “ IRIS KOR I TIYOR” фермер хўжалиги ҳисобидан акциядорлик тижорат “ GROB NK” фойдасига 103 642 350 сўм кредит қарздорлик ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “ IRIS KOR I TIYOR” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 2 072 847 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов