Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2508/3261 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ROZUMBETOV ELMUROD KAMILJANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 92e74cf6-793f-4a4a-afad-4b56c30e7e65 Claim ID PDF Hash 02fe0530f9f1742c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 325-моддаси тисодий процессуал кодекси 325 code_article
Мазкур кодекснинг 326-моддаси Мазкур кодекс 326 code_article
ИПКнинг 327-моддаси ИПКнинг 327 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2508/3261-сонли иш судья: *** БОҒОТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақида) Боғот тумани 2025 йил 25 ноябрь Боғот туманлараро иқтисодий судининг судьяси *** раислигида, судья ёрдамчиси У.Зарипов котиблигида, “***” фермер хўжалиги тугатиш бошқарувчиси ***нинг Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 августдаги 4-2203-2508/3259-сонли тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги ажримини янги очилган ҳолат бўйича қайта қўриш тўғрисидаги аризасини тарафлардан: суд бошқарувчиси *** иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: *** Боғот туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “***” фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарори билан аризадаги талаб қаноатлантирилиб, “***” фермер хўжалиги тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилган ва тугатишга доир иш очилган. Тугатиш бошқарувчиси этиб Олимов Жўшқинбек Хусинбаевич тайинланган. Тугатиш бошқарувчи 2025 йил 12 августда тугатиш ишлари якунланганлиги юзасидан якуний ҳисобот тақдим қилган ва хулосасида қарздор жамият раҳбари томонидан қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги эмаслиги баён этилган. Суднинг 2025 йил 14 августдаги ажрими билан тугатишга доир иш юритиш тамомланган. Шундан кейин қарздор жамият Янгиариқ туман Давлат хизматлари марказининг 2025 йил 15 августдаги 4931064-сонли рақам билан давлат реестридан чиқариб юборилган. Иш бўйича тугатиш бошқарувчи судга ариза бериб, қарздор давлат реестридан чиқарилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилоят бошқармаси томонидан берилган 2025 йил 28 октябрь кунги №01/16-14-4126-сонли маълумотномасида “***” фермер хўжалиги номида *** давлат рақам белгили ТТЗ-80.11 русумли трактор мавжудлиги маълум қилинганлиги сабабли ишни янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган. Бугунги суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган қарздор ишда вакил иштирокини таъминламади. Бундай ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 332-моддасига асосан ишни қарздор вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади. Суд мажлисида иштирок этган суд бошқарувчиси аризадаги важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд иш бўйича ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишга тақдим этилган ҳужжат-далилларга тегишли баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича, суднинг 2025 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарорига асосан қарздорга банкротлик таомилининг соддалаштирилган тартибда тугатиш жараёни жорий қилинган. Кредитор аризасида ва тугатиш жараёнида қарздорнинг солиқ қарздорлиги 9 990 392,74 сўмни ташкил қилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилоят бошқармасининг 2025 йил 28 октябрь кунги №01/16-14-4126-сонли маълумотномасида “***” фермер хўжалиги номида 1996-йилда ишлаб чиқарилган *** давлат рақам белгили 2ПТС-4-793 русумли трактор тиркамаси ва 2009 йилда ишлаб чиқарилган *** рақам белгили ТТЗ-80.11 русумли трактор мавжудлиги маълум қилинган. Суд бошқарувчиси томонидан тугатиш жараёнида аниқланган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилоят бошқармасининг 2025 йил 20 май кунги №2/4-сонли маълумотномасида “***” фермер хўжалиги номида қишлоқ хўжалиги, мелиоратция ва йўл қурилиш техникалари рўйхатга олинмаган деб кўрсатилган. Шунга кўра, суд бошқарувчиси 2025 йил 12 августда тугатиш ишлари якунланганлиги юзасидан якуний ҳисобот тақдим қилган ва суднинг 2025 йил 14 августдаги ажрими билан тугатишга доир иш юритиш тамомланган. Бу ҳолат эса тугатиш бошқарувчисига маълум бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 325-моддасига кўра суд ўзи қабул қилган ҳамда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини ушбу бобда назарда тутилган асосларга кўра ва тартибда янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши мумкин. Мазкур кодекснинг 326-моддасида эса биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрим янги очилган ҳолатлар бўйича шу ҳал қилув қарорини, ажримни қабул қилган суд томонидан қайта кўрилади. ИПКнинг 327-моддасига асосан қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан иборат: 1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар; 2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса; 3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари; 4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги. Баён қилинганларга асосан суд, Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 августдаги ажримини янги очилган ҳолат бўйича бекор қилишни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 128, 332, 195, 325-327 - моддаларига асосланиб, суд ажрим қилади: Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 августдаги тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги ажрими янги очилган ҳолат бўйича бекор қилинсин ва қарздор “***” фермер хўжалиги давлат реестрига қайта тиклансин. Судья ***