← Назад
Решение #2842602 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисида ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 25 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2201-2501/3173-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Б.Давлатов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья – М.Қазақов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья – У.Сабиров
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Нукус шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси судья Г.Зарипованинг раислигида,
ҳайъат аъзолари судьялар А.Аяпов ва У.Сабировлардан иборат таркибда,
А.Ажибековнинг котиблигида, даъвогар вакили – бош юрисконсульт Х.Р
(2025 йил 3 январь кунги 20-27/43-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакиллари – жамият ишончли вакиллари Ж.Б (2025 йил 10 ноябрь кунги
14/01-2695-сонли ишончнома асосида) ҳамда У.К (2025 йил 17 ноябрь кунги
14/01-2701-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси “ s k b nk”
акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар “ООО” акциядорлик
жамиятидан 521.037.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иқтисодий иш юзасидан Урганч туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 5 майдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 23
июндаги қарори устидан жавобгар “ООО” акциядорлик жамияти томонидан
берилган тафтиш тартибидаги шикоятини ҳамда қўшимча ҳужжатларини
иқтисодий иши билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси суди биносида
очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режими орқали кўриб чиқиб,
куйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) “ s k b nk” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки суғурта қилдирувчи деб
юритилади) манфаатида Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “ООО” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда жавобгар ёки суғурталовчи деб юритилади)дан 521.037.000 сўм
ундиришни сўраган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 5 майдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан жавобгар
томонидан апелляция шикояти берилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш
2
сўралган.
Апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 23 июндаги қарори билан
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 5 майдаги
ҳал қилув қарори ҳамда Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 23 июндаги
қароридан норози бўлиб тафтиш тартибидаги шикояти билан мурожаат
қилиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва даъво аризани
қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари тафтиш
тартибидаги шикоятини қўллаб-қувватлаб, шикоятини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоят асоссиз
эканлигини, кредит олувчининг банк олдида бугунги кунда 408.675,74 АҚШ
доллари асосий кредит ва 104.933,63 АҚШ доллари фоиз қарздорлиги
мавжудлигини билдириб, қарорларни ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Палата вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига
мувофиқ, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс,
шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи
тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда
хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидагиларга кўра суд ҳужжатларини
ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва “ z m t
fruz”
оилавий корхонаси (бундан буён матнда кредит олувчи ёки қарз олувчи деб
юритилади) ўртасида 2019 йил 5 февралда тузилган №2018-340-сонли кредит
шартномасига асосан замонавий иссиқхона ускуналарини сотиб олиш
мақсадида 10 йил муддатга йиллик 5,5 фоиз устамаси билан 780.000 АҚШ
доллари миқдорида кредит ажратилган.
Кредит маблағининг таъминоти сифатида “ААА” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Боғот тумани, Бешариқ қишлоғи,
Ашхобод маҳалласида жойлашган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш
шаҳобчаси” биноси;
Кредит олувчига тегишли кредит ҳисобига сотиб олинган Хоразм
вилояти, Боғот тумани, “Гулшан” маҳалласида жойлашган Замонавий
типдаги иссиқхона бино ва иншоотлари гаровга қўйилган.
3
Шунингдек, 46.200.000 сўм ёки 4.200 АҚШ долларлик “Кафил суғурта”
акциядорлик жамияти томонидан кредитни қайтмаслик хатарини суғурталаш
бўйича берилган 22-01-38/493-2022-сонли суғурта полиси, 33.878.070 сўм ёки
3.000 АҚШ долларлик “
Insur n ” акциядорлик жамияти томонидан
кредитни
қайтмаслик
хатарини
суғурталаш
бўйича
берилган
№0295327-сонли
суғурта
полиси
ва
Тадбиркорлик
фаолиятини
ривожлантиришни
қўллаб-қувватлаш
давлат
жамғармасининг
1.641.608.000 сўмга кафиллиги олинган.
Шу билан бирга, кредитнинг таъминоти сифатида жавобгар томонидан
521.037.000 сўм ёки 47.367 АҚШ долларлик №14/71-11-00101-001-сонли
суғурта полиси берилган.
Даъвогар томонидан ажратилган кредит кредит олувчи томонидан ўз
вақтида қайтарилмаганлиги сабабли Боғот туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 17 майдаги 4-2203-2201/592-сонли ҳал қилув қарорига асосан
кредит олувчидан даъвогар фойдасига 781.808,94 АҚШ доллари ундириш ва
ундирув кредит олувчига ва “ААА” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган гаров мулкларига қаратилган.
Ижро жараёнида “ААА” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган Боғот тумани, Бешариқ қишлоғи, Ашхобод маҳалласида жойлашган
савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси бино-иншоотлари хатланиб
аукцион савдоларига қўйилган. Харидор топилмаганлиги сабабли МИБ Боғот
туман бўлими томонидан даъвогар балансига олиш таклиф қилинган ва ушбу
бино иншоотлар 1.115.472.636 сўм қийматда даъвогар балансига олинган.
Шунингдек, кредит олувчи Боғот туманлараро иқтисодий судининг
2024 йил 13 мартдаги 4-2203-2402/284-сонли ҳал қилув қарори билан тўловга
қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Шундан сўнг, даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида
тузилган суғурта шартномасига асосан суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги
боис суғурта товонини тўлаш бўйича 2022 йил 9 июнда 20/3294-сонли,
2022 ил 6 сентябрда 20/4673-сонли, 2023 йил 11 мартда 20/1304-сонли,
2024 йил 21 октябрда 2222-26/3816-сонли, 2025 йил 25 февралда 22N n 26/976-сонли талабномалар ва 2024 йил 6 ноябрда 2212-25/157-сонли
хабарнома юборилган.
Жавобгар томонидан даъвогар талабномалари ва хабарномасига
жавобан 2022 йил 4 июнда 14/02-340-сонли, 2022 йил 17 июнда 14/01-297сонли, 2022 йил 29 июлда 14/01-414-сонли, 2022 йил 12 сентябрда 14/01-488сонли, 2023 йил 15 мартда 14/01-198-сонли, 2023 йил 12 майда 14/01-234сонли, 2023 йил 22 майда 14/01-308-сонли, 2023 йил 14 июлда 14/01-419сонли ва 2025 йил 5 мартда 14/01-2211-сонли жавоб хатлари берилиб унга
кўра, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 7.2.4-бандига
мувофиқ, суғурта ҳодисаси юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни
тақдим этиши билдирилган.
Даъвогарнинг талаби жавобгар томонидан қаноатлантирилмаганлиги
сабабли, Палата даъвогар манфаатида мазкур даъво аризаси билан судга
4
мурожаат қилган.
Ишдаги аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар, жавобгар ва кредит
олувчи ўрталарида 2021 йил 2 декабрь куни №14/71-11-00101-сонли кредит
қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси (бундан буён матнда суғурта
шартномаси деб юритилади) тузилган бўлиб, 521.037.000 сўм ёки
47.367 АҚШ долларлик №14/71-11-00101-001-сонли суғурта полиси
берилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 915-моддасига кўра, мулкий суғурта
шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган
ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта
ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки
шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф
олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни
ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни
шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта
товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Суғурта шартномасининг 1.1-бандига кўра, Суғурталовчи Суғурта
қилдирувчига шартномада кўрсатилган тартибда, ҳажмда ва шартларда
компенсация тўлаш мажбуриятини олади, Суғурта қилдирувчига шартномада
назарда тутилган суғурта ҳодисаларидан бири содир бўлганда, шартноманинг
5.3-бандида кўрсатилган чегараларда (суғурта суммаси доирасида) ва суғурта
шартномаси муддатида Суғурта қилдирувчига полисда кўрсатилган суғурта
товонини тўлаш мажбуриятини олади.
Шунингдек, суғурта шартномасининг 3.1-бандига кўра, агар Қарз
олувчининг қарзни тўлаш бўйича мажбуриятларни (асосий қарз ва кредит
бўйича ҳисобланган фоизлар) суғурта қилдирувчига кредит шартномасида
кўрсатилган шартларга мувофиқ суғурта суммаси доирасида, бироқ
шартноманинг 4-бўлимида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно, қуйидаги
ҳолатлар содир бўлганда суғурта қопламаси билан таъминлайди:
3.1.1. Қарз олувчининг банкротлиги ёки тўловга қобилиятсизлиги.
Қарз олувчининг ушбу шартнома доирасида асосий қарз ва фоизларни
тўлай олмаслиги натижасида қуйидаги ҳодисалардан бири содир бўлганда
банкротлиги ёки тўловга қобилиятсизлиги:
а) ваколатли суд томонидан Қарз олувчи банкрот деб топилганда;
б) ваколатли суд томонидан Қарз олувчига нисбатан ташқи
бошқарувни жорий этиш тўғрисида ажрим чиқарилганда;
в)
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикасининг Қонунида белгиланган тартиб доирасида келишув битими
тузилганда;
г) давлат органи, суд ёки бошқа ваколатли органнинг қарори
натижасида ёки бошқа ҳолатлар туфайли Қарз олувчининг активларга эгалик
ҳуқуқи тўхтатилган бўлса;
д) давлат органи, суд ёки бошқа ваколатли органнинг қарори
5
натижасида ёки бошқа ҳолатлар туфайли Қарз олувчининг мажбуриятли
шахсга (қарздор ва бошқалар) ва/ёки мажбуриятли шахсларга нисбатан талаб
қилиш ҳуқуқи тугатилган бўлса.
3.1.2. Қарз олувчининг тўламаслиги.
Тўламаслик бу – қарз олувчи томонидан суғурта қилдирувчи берган
кредитни кутиш муддати тугагандан кейин тўламаганлиги.
3.1.3. Қарз олувчи томонидан узоқ муддатли тўловни амалга
оширмаслик.
Қарз олувчи томонидан кредитни кутиш муддати тугаган кундан
бошлаб 60 кун ўтгандан кейин қайтармаслик деб тан олинади.
ФК 951-моддасига биноан, мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта
қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан кейин бу
ҳақда дарҳол суғурталовчини ёки унинг вакилини хабардор қилиши шарт.
Агар шартномада хабар қилиш муддати ва (ёки) усули назарда тутилган
бўлса, бу шартлашилган муддатда ва шартномада кўрсатилган усулда
қилиниши лозим. Агар наф олувчи ўзининг фойдасига тузилган шартнома
бўйича суғурта товонига бўлган ҳуқуқдан фойдаланиш ниятида бўлса, айни
шундай мажбурият наф олувчи зиммасида бўлади.
Суғурта шартномасининг 7.4.4-бандига кўра, Суғурта қилдирувчи қарз
олувчи кредит бўйича асосий қарзни ўз вақтида тўламаган тақдирда, бу ҳақда
Суғурталовчини 30 календарь кун ичида ёзма равишда хабардор қилиши
белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгар юқорида келтирилган
талабномалар орқали бир неча бор хабар берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2017 йил
29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган
низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 45-сонли Қарори 12-бандининг учинчи хатбошисига кўра,
суғурта қилдирувчи (наф олувчи) томонидан суғурта ҳодисаси юз берганлиги
ҳақида шартномада белгиланган муддатда ва усулда суғурталовчини
хабардор қилиш мажбуриятининг бажарилмаслиги суғурталовчига суғурта
товонини тўлаб беришни рад этиш ҳуқуқини беради. Бунда суғурта
қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида
суғурталовчи ўз вақтида билганлигини ёхуд суғурталовчида бундай
маълумот мавжуд эмаслиги унинг суғурта товонини тўлаш мажбуриятига
таъсир қилмаслигини, яъни бундай маълумотларнинг мавжуд эмаслиги унинг
(суғурталовчининг) суғурта ҳодисасининг ҳақиқатда содир бўлганлиги ва
етказилган зарар миқдорини аниқлаш имкониятига таъсир қилмаслиги
ҳақидаги далилларни тақдим қилиб, суғурталовчининг суғурта товонини
тўлашни рад этганлиги юзасидан низолашиш имкониятига эга.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
биринчи инстанция суди томонидан даъво аризани қаноатлантириш ҳақида
тўғрис хулосага келган деб ҳисоблайди.
Шунингдек, ИПКнинг 25-моддасига асосан, иқтисодиёт соҳасида
6
юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини
қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив
низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги
фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган
низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Лекин, даъво аризада шерик жавобгар сифатида кўрсатилган “ООО”
акциядорлик жамияти Хоразм вилоят филиали юридик шахс ҳисобланмайди.
ИПК 110-моддасининг 1-бандига кўра, иш иқтисодий судга, фуқаролик
ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса иш юритиш
тугатилади.
Қайд этилганларга асосан, биринчи инстанция суди ишнинг шерик
жавобгар “ООО” акциядорлик жамияти Хоразм вилоят филиалига нисбатан
қисми юзасидан иш юритишни тугатиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Шунинг билан бирга, ишни апелляция инстанциясида кўриб чиққан
Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида
асосли ва тўғри хулосага келган.
ИПК 3247-моддаси биринчи бўлимининг 1-бандига асосан, ишни
тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни)
кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз
қолдиришга ҳақли.
Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш
тартибидаги шикоятида келтирилган важлари билан келишиб бўлмайди деб
ҳисоблайди.
Сабаби, кредит олувчининг даъвогар олдидаги 781.808,94 АҚШ
доллари кредит қарздорлиги Боғот туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 17 майдаги 4-2203-2201/592-сонли ҳал қилув қарорига асосан
ундирилган, шунингдек, кредит олувчи Боғот туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 13 мартдаги 4-2203-2402/284-сонли ҳал қилув қарори
билан тўловга қобилиятсиз деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш
юритиш бошланган.
Шунинг билан бирга, даъвогарнинг судлов ҳайъатига тақдим қилган
маълумотномаларига кўра, ушбу даъво ариза судга киритилганда кредит
олувчининг даъвогар олдида 689.716,05 АҚШ доллари асосий кредит ва
106.770,90 АҚШ доллари фоиз қарздорлиги бўлган. Кейинчалик, ижро
жараёнида гаров мулки 1.115.472.636 сўм қийматда ва тугатиш жараёнида
кредит олувичининг мулки 3.783.350.000 сўмга даъвогар балансига олинган
бўлиб, бугунги кунда кредит олувчининг даъвогар олдида 408.675,74 АҚШ
доллари асосий кредит ва 104.933,63 АҚШ доллари фоиз қарздорлиги
мавжуд.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
7
Баён қилинганларни инобатга олиб, тафтиш инстанцияси судлов
ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва апелляция
инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгарнинг
тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, тафтиш
шикояти учун жавобгар томонидан тўланган 41.200 сўм почта харажатини
унинг зиммасида қолдиришни ва жавобгардан республика бюджетига
5.210.370 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозитига 103.000 сўм, суд мажлиси видеоконференцалоқа режими орқали
ўтказилганлиги билан боғлиқ, суд харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 166, 3247, 3249-моддаларини қўллаб, тафтиш
инстанцияси судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 5 майдаги ҳал қилув
қарори ва Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанция судининг 2025 йил 23 июндаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Жавобгар “ООО” акциядорлик жамиятининг тафтиш тартибидаги
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ООО” акциядорлик жамияти томонидан тафтиш
тартибидаги шикояти учун тўланган 41.200 сўм почта харажати зиммасида
қолдирилсин.
Жавобгар “ООО” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига
5.210.370 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “ООО” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозитига 103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Қарорга асосан ижро варақалар берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарорга норози тараф қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
қилишга (прокурор протест келтиришга) ҳақли.
Раислик қилувчи:
Г.Зарипова
ҳайъат аъзолари:
А.Аяпов
У.Сабиров