← Назад
Решение #2842613 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14521-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаров, даъвогар
“Фарғона электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖнинг жавобгар
"Univ rs l ziz s rvis" МЧЖдан 5 291 697 сўм асосий қарз ва 308 305 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Фарғона электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖ (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб, "Univ rs l ziz s rvis"
МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 5 291 697 сўм асосий
қарз ва 308 305 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 16 апрелда энергия таъминоти шартномаси
тузилган.
Даъвогар туташтирилган тармоқ орқали энергия бериб турган. Жавобгар
эса қабул қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўламаган. Натижада 2025 йил
31 октябрь ҳолатига 5 291 697 сўм қарздорлик юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидаларининг 12-бандида электр энергияси истеъмолчилари фойдаланилган
электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги белгиланган.
Судга тақдим этилган маълумотга кўра, даъво аризаси судга топширилгач
жавобгар томонидан тўлов амалга оширилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, даъвони
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 308 305 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил
1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси
истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро
ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги низомнинг 11-бандида ҳисоб-китоб
ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланиши
ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1
фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг
махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня
ҳисоблаб ёзилиши белгиланган.
Суд даъвонинг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақлилиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Суд жавобгарнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, пеняни 50 000 сўмга
камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг бешинчи қисмида
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179, 2035-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Univ rs l ziz s rvis" МЧЖдан даъвогар “Фарғона электр
тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖга 50 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "Univ rs l
ziz s rvis" МЧЖдан республика бюджети
даромадига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида шу суд орқали
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Акбаров