← Назад
Решение #2842616 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9139-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашев раислигида, судья
ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Бизнесни ривожлантириш
банки” АТБ манфаатида жавобгар “B k Sh M t rs” масъулияти чекланган
жамиятидан кредит фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Т.Болтаев (ишончнома асосида)
иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“B k Sh
M t rs” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб
юритилади)дан 9.000.000 сўм кредит фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга банк
маълумотномасини тақдим қилиб, судга даъво аризаси билан мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан даъво талабидаги кредит қарздорлиги
тўлиқ тўланганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлнтиришдан рад
қилишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата ва жавобгар вакили иштирокини таъминлашмади. Суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни уларнинг иштирокисиз
ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
17 апрелда 846-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига
асосан даъвогар жавобгарга қишлоқ хўжалиги фаолиятини ривожлантириш
мақсадида қишлоқ хўжалик техникаларини сотиб олиш учун йиллик 21 фоиз
устама тўлаш шарти билан 2031 йил 16 сентябрга қадар муддатга, шундан 24 ой
имтиёзли даври билан 100.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиш, жавобгар
эса кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредитни қайтариш жадвалига
мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан жавобгарга
100.000.000 сўм миқдорида кредит ажратган, бироқ жавобгар кредитни
қайтариш жадвалига кўра кредит фоизларини ўз вақтида тўламаган.
Шунга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 14 октябрь куни
ҳолатида 9.000.000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга мазкур кредит қарзини тўлаш ҳақида юборган
талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, жавобгардан банк
ҳисобварақларида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли кредит қарзини сўзсиз
тартибда ундириш имкони бўлмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва
мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 9.000.000 сўм кредит фоиз қарзи иш
ҳужжатларидаги кредит шартномаси, банк маълумотномаси, банк айланмадан
кўчирма билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур ҳолатда даъво талаби асосли
ҳисобланади. Бироқ, иш судда кўрилгунига қадар жавобгар томонидан даъво
талабидаги муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги суммаси тўлиқ тўлаб
берилган. Бу даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотнома ҳамда
даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан
тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 9.000.000 сўм кредит фоиз
қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъво талаби асосли бўлганлиги сабабли иш юзасидан суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини ва республика
бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “B k Sh M t rs” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига олдиндан тўланган 41.200
сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “B k Sh
M t rs” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
2
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
3