← Назад
Решение #2842623 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 113 | — | law | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| лганлиги боис ФК | 116 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 168 | — | code_article | |
| бандлари ва | 228 | 3 | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ла олмаслиги сабабли унга нисбатан ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2402/3323-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 25 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашев раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар “***” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар Ўзбекистон Республикаси ТИФ “***”
акциядорлик жамияти Бухоро филиалига нисбатан тарафлар ўртасидаги
кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси
асосида қўзғатилган ишни учинчи шахс “***” МЧЖ раҳбари Р.Сафаров
иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
Ўзбекистон Республикаси ТИФ “***” акциядорлик жамияти Бухоро филиали
(матнда жавобгар банк филиали деб юритилади)га нисбатан тарафлар
ўртасида расмийлаштирилган 2019 йилдаги кафиллик шартномасини
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2024 йил 1 июлдаги ажрими билан ишга жавобгар сифатида
Ўзбекистон Республикаси ТИФ “***” акциядорлик жамияти (матнда
жавобгар деб юритилади) жалб қилинган.
Суднинг 2025 йил 16 июлдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “Аzizb k J mshid gr S rvis”
МЧЖ жалб этилган.
Тарафлар ва учинчи шахс “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ суд мажлиси
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд
мжлисида вакиллари иштирокини таъминламади, иш ҳужжатларида
уларнинг суд мажлисидан хабардорлигини тасдиқловчи почта хабарномаси
мавжуд. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни уларнинг
иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд мажлисида иштирок этган учиннчи шахс “Аzizb k J mshid gr
S rvis” МЧЖ вакили даъвогарнинг даъво аризаси асоссизлигини, кафиллик
шартномаси даъвогар томонидан имзоланганлигини, суднинг ҳукмига кўра у
оқланганлигини тушунтириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, учинчи шахс вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар банк филиали ва қарз
олувчи “Аzizb k J mshid gr S rvis” МЧЖ ўртасида 2019 йил 9 августдаги
64/19-сонли кредит шартномаси тузилиб, унга кўра банк томонидан қарз
олувчига иссиқхона комплекси барпо этиш мақсадида 7 йил муддатга,
2 йиллик имтиёзли давр билан Lib r+ Спред МБРР 0,25%+2,64% банк
маржаси билан 462.500 АҚШ доллари кредит ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида 2017 йил 26 декабрдаги ва 2020 йил
23 сентябрдаги нотариал тасдлиқланган гаров шартномаларига асосан
автотранспорт воситалари ва кўчмас мулклар гаровга олинган.
Шунингдек, кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасидаги 2019 йил
5 августдаги кафиллик шартномаси тузилиб, унга кўра даъвогарнинг
500.000.000 сўм миқдорида кафиллик мажбурияти тақдим этилган.
Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномаси мажбуриятлари
лозим даражада бажарилмасдан, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз
вақтида қайтармаганлиги сабабли банк судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг
2-2006-2304/6094-сонли иш бўйича 2024 йил 26 апрелдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгарлар “Аzizb k J mshid gr
S rvis” МЧЖ ва “Olig f rm” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар)дан
банк фойдасига 530.150,93 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлиги ва
33.000 сўм почта харажати ундирилган ва ундирув гаров мулкларига
қаратилган. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари
берилган ва мажбурий ижрога қаратилган.
Даъвогар томонидан даъво аризасининг асосида кафиллик
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун тарафлар ўртасида ҳеч қандай
кафиллик шартномаси тузилмаганлигини ва кредит учун кафил
бўлмаганлигини, суднинг ҳал қилув қароридан сўнг бу ҳақда хабардор
бўлганлигини, кафиллик шартномасидаги имзо даъвогар собиқ раҳбари
Дж.Гиясов ва унга тегишли эмаслиги ва бошқа шахс томонидан
бажарилганлигини,
кафиллик
шартномасидаги
унинг
имзоси
сохталаштирилганлиги ҳолатлари кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 113-моддасига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб
қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли
битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб
ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
ФКнинг 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир.
Демак, мазкур ҳолатда низоли кафиллик шартномасидаги имзонинг
сохталаштирилганлиги қонунчиликка ва ҳуқуқ-тартибот асосларига зид
бўлганлиги боис ФКнинг 116-моддасига кўра ушбу кафиллик
шартномасининг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
2
Суд муҳокамасида аниқланишича, Жиноят ишлари бўйича Олот туман
судининг 2025 йил 22 майдаги ҳукми билан Сафаров Рауф Тағоевичнинг
қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли у
Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди,
228-моддаси 2-қисмининг “а, б” бандлари ва 228-моддасининг 3-қисми билан
айбсиз деб топилган ва реабилитация этиш йўли билан оқланган, жиноят иши
тугатилган. Бугунги кунда суднинг ҳукми қонуний кучга кирган.
Суднинг ҳукмига кўра мазкур низо юзасидан “Аzizb k J mshid gr
S rvis” МЧЖ раҳбари Р.Сафаровнинг аризасига асосан 05.08.2019 йилда
ТИФ “Миллий банк” АЖдан №64/19-сонли кредит шартномасига асосан
иссиқхона комплекси барпо этиш учун кредит ажратишда “Olig f rm” МЧЖ
(даъвогар)нинг 500 млн. сўмлик кафиллик шартномаси тўрт томонлама,
қарздор, банк, кафил ва кафил банки иштирокида ихтиёрий тузилганлиги,
шартнома “Olig f rm” МЧЖ вакили Дж.Гиясов томонидан имзоланиб,
жамият муҳри билан тасдиқланганлиги ҳолатлари аниқланган ҳамда суд
томонидан кафиллик шартномаси “Olig f rm” МЧЖ (даъвогар)нинг
розилигисиз, имзолар сохталаштирилган ҳолда тузилганлиги ҳақидаги
жабрланувчи М.Рахматов ва жамият аъзоларининг важлари тўлиқ инкор
қилинган.
ИПК 73-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, жиноят ишлари бўйича
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги
ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги
масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг
2014 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли Қарорининг
30-бандида, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, битимларни ҳақиқий
эмаслигини исботлаш мажбурияти даъвогар зиммасига юклатилади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги белгиланган.
Бинобарин, мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асоссиз
ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни,
жавобгар банк Бухоро филиали юридик шахс ҳуқуқига эга эмаслиги ва
иқтисодий судда тараф бўла олмаслиги сабабли унга нисбатан ИПК
110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш юритишни тугатишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли иш
юзасидан олдиндан тўланган 3.400.000 сўм давлат божи ва 34.000 сўм почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
3
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси ТИФ “***” акциядорлик жамияти
Бухоро филиалига нисбатан иш юритиш тугатилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
4