Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2501/9508 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4aa1e8d4-b205-4919-9a8e-090cc5cefb56 Claim ID PDF Hash dd3e171e684371fa... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 19-моддаси нинг 19 law
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
онуни 47-моддаси онуни 47 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
бундай битим ФКнинг 116-моддаси бундай битим ФК 116 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
Ушбу кодекснинг 985-моддаси Ушбу кодекс 985 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9508-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳар 2025 йил 25 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Қодиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, даъвогар ***************нинг жавобгар *************** ҳисобидан етказилган зарар 126.600.000 сўм ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни Қарши шаҳар прокурор ўринбосари А.Жабборов, даъвогар вакили А.** (ишочнома асосида), жавобгар вакили Н.*** (ишончнома асосида)лар иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар *************** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *************** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан етказилган зарар 126.600.000 сўм ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб қувватлаб, тарафлар ўртасида ички фитосанитар сертификати ва фумигация қилиш ишларини бажариш ҳақида шартнома тузилганлигини, даъвогар томонидан шартномада келишилган ишлар бажарилганлигини, аммо жавобгар томонидан 126 600 000 сўм миқдорида кўрсатилган хизматлар ҳақи тўланмасдан қолинганлигини таъкидлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилк рўйхатидан ўтмаганлигини таъкидлаб суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор даъвони рад этишни сўради. Ишга учинчи шахс сифатида жалб этилган Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси тарафлар ўртасида тузилган шартнома Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг бўйича шўъбасида рўйхатдан ўтмаганлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилиб, иш ҳажми кўплиги сабабли ишни ғазначилик хизмати вакили иштирокисиз кўришни ҳамда қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023-йил 10-августда 20230303568-сонли ички фитосанитар сертификати ва фумигация қилиш (зарарсизлантириш) ишларини бажариш ҳақида шартномаси тузилган. Даъвогар томонидан шартномада келишилган ишлар бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан 126 600 000 сўмлик кўрсатилган хизмати ҳақи тўланмасдан қолинган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддаси мазмунига кўра, бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шартлиги келтирилган. Ушбу Қонуннинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Қонуни 47-моддасининг биринчи қисмига кўра ваколатли орган давлат харидлари электрон тизимларининг ва махсус ахборот порталининг ахборотлар базалари ўртасида ахборот алмашиш орқали шартномаларнинг ягона реестрини юритади. Ушбу модданинг бешинчи қисмида қайси шартномалар тўғрисидаги ахборот шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаган бўлса, ўша шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги белгиланган. Қонуннинг 49-моддаси мазмунига кўра, электрон дўконда бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача) қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, Қонуннинг 56-моддасида, энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган: ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига зид тарзда давлат харидлари режалаштирилмасдан, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмагани ҳолда, ишларнинг давлат хариди электрон дўкон ёхуд танлаш орқали савдолар ўтказилмасдан даъвогар билан қонунчилик талабларига зид тарзда тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 116-моддасида, қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги келтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг 2.1-бандида, судларнинг эътибори тузилмаган шартноманинг ҳақиқий бўлмаган битимдан фарқланишига ва тузилмаган шартнома ҳақиқий бўлмаган битимнинг оқибатларини келтириб чиқармаслигига қаратилиши, 4-бандида эса агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўзўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. ФК 114-моддасига мувофиқ, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатларидан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Суд муҳокамасида давомида даъвогар томонидан жавобгарга ички фитосанитар сертификати ва фумигация қилиш (зарарсизлантириш) ишларини бажарганлигини исботловчи далилларни тақдим этмади. ФКнинг 14-моддасига мувофиқ агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Ушбу кодекснинг 985-моддасига асосан ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 16 июндаги 163-сонли Қарорнинг 19бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарил-маганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлар ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбурият-ларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, иш ҳужжатларида зарарнинг ҳисоб китоблари, даъвогарга зарар етказилганлиги ва унинг миқдорини тасдиқловчи ишончли ва мақбул далиллар мавжуд эмас. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур ҳолатда суд ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланмаганлиги ва хизматлар кўрсатилмаганлиги, яъни ҳақиқатда хўжалик операциялари амалга оширилмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги, ушбу шартнома юридик оқибатларга олиб келмаслиги, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги ва электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳам расмийлаштирилмаганлиги сабабли даъвогарнинг шартномага асосан қарздорликни ундириш талабини рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасида Иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Аниқланишича, даъвогар томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилишда 868 000 сўм ортиқча давлат божи тўланган. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилган ҳолатларга ва қонун нормаларининг талабларига асосланиб, суд даъво талабини рад этишни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган почта харажати ҳамда 2 532 000 сўм давлат божини зиммасида қолдиришни, ортиқча тўланган 868 000 сўм давлат божини қайтаришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 112,113, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар ***************нинг жавобгар *************** ҳисобидан етказилган зарар 126 600 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар *************** томонидан ортиқча тўланган 868 000 сўм давлат божи ўзига қайтарилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Қодиров