Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2502/3871 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IGAMOV G‘AYRAT RAXMANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Яҳёбек Барака Чорва
Source ID 025cb878-c896-4030-8e92-61a8c0d09c84 Claim ID PDF Hash efab369808d2a92c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистан Республикаси Конституциясининг15-моддаси збекистан Республикаси Конституциясининг 15 law
збекистан Республикаси Конституциясининг55-моддаси збекистан Республикаси Конституциясининг 55 law
Мазкур кодексининг 91-моддаси Мазкур кодекси 91 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
Текст решения Оригинал (узб.)
**** -сонли иш ЎЗБ Е К И С Т О Н Р Е С П У Б Л И К А С И Н О М И Д А Н Ҳ А Л Қ И Л У В Қ АРО Р И Қарши шаҳри**** йил 25 ноябрь Косон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ғ.Игамов раислигида, судья ёрдамчиси **** котиблигида, даъвогар **** агентлигининг Қашқадарё вилоят бошқармасининг, жавобгар “Яҳёбек Барака Чорва” фермер хўжалигига нисбатан ноқонуний қурилмани буздириш ва ер участкасини яроқли ҳолатига келтириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича даъвогарвакиллари ****(ишончнома асосида), прокурор ****иштирокида,Қарши туманларараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа тизимида, очиқ суд **** муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилоят бошқармасисудга даъво ариза билан мурожаат қилиб,жавобгар “Яҳёбек Барака Чорва” фермер хўжалигига нисбатан ноқонуний қурилмани буздириш ва ер участкасини яроқли ҳолатига келтиришни сўраган. Ишга низонинг предметига нисбатан **** талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Давлат кадастрлари палатасининг Қашқадарё вилоят бошқармаси Муборак туман бўлими ва Муборак тумани архитектура ва шахарсозлик бўлими жалб қилинган.Туман **** хабардор қилинган. Суд **** ўтказилиш **** ва жойи тўғрисида жавобгар хабардор қилинган бўлса-да,унинг вакили иштирок этмади ва даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг ****, ****, ****-моддаларига асосан жавобгар ва учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд **** иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар томонидан ноқонуний қурилма қурилганлигини билдириб,даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд **** иштирок этган прокурор даъвони қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистан Республикаси Конституциясининг15-моддасигаасосан Ўзбекистан Республикасида Ўзбекистан Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга,тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистан Республикаси Конституциясининг55-моддасигакўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли,**** ҳамда холиссудтомониданкўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Суд ишда иштирок этувган даъвогар вакилининг низо юзасидан тушунтиришларини, прокурорини фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Муборак туман бўлими бошлиғи ва инспекторлари томонидан ерлардан **** фойдаланиш ҳолати юзасидан назорат тадбири ўтказилган ва далолатномаси тузилган. Далолатномада“Яҳёбек Барака Чорва”фермер хўжалиги Муборактумани “Сариқ” МФЙ ҳудудидаги ер майдонидан жами 62 м2ер участкасида ўзбошимчалик билан эни 12,5 м, узунлиги 5х5 м ўлчамда ишчилар уйи биносини қурганлигианиқланган. Юқоридаги ҳолатлар бўйича“Яҳёбек Барака Чорва” фермер хўжалигираҳбарига 15 кун муддатда ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) ҳамда ер майдонини фойдаланишга яроқли келтириш лозимлиги тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш ва ёзма кўрсатма берилган. Фермер хўжалиги раҳбари маъмурий жаримага тортилган. Жавобгарга ёзма кўрсатма билан ихтиёрий равишда бузиш **** юборилган талабнома ижроси оқибатсиз қолдирилган.Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон ****ҳкамасининг “Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашга, шунингдек тадбиркорлик **** учун ер **** тартибини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” **** йил 5 июлдаги ****-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг саккизинчи бандини иккинчи хат бошида, ўзбошимчалик билан қурилган иморат аниқланган **** ушбу иморатни қурган шахсга мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари **** батафсил тушунтиришлар беради ҳамда иморатни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома тузилиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг ****-моддасига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш **** учун **** ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга - сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга **** эмас. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда Ер кодекси деб юритилади) 40-моддаси биринчи кисмининг 11-бандига кўра, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф кўрилишни тухтатиб туриш бўйича чоралар кўриш ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг **** бири хисобланади. Мазкур кодексининг 91-моддаси иккинчи қисмига асосан, ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли холатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Юқоридагиларга асосан даъвогарнинг даъво талаби ўз исботини топди. Шу сабабли суд“Яҳёбек Барака Чорва”фермер хўжалиги Муборактумани Далолатномада“Яҳёбек Барака Чорва”фермер хўжалиги Муборактумани “Сариқ” МФЙ ҳудудидаги ер майдонидан жами 62 м2ер участкасида ўзбошимчалик билан эни 12,5 м, узунлиги 5х5 м ўлчамда ишчилар уйи биносини қурганлиги учун ноқонуний қурилишларни буздириш ва ер участкасини дастлабки холатларга келтиришдаъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қанотлантиришни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар **** маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 68-моддасида кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг **** йил 20 ноябрдаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатларинормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 28сонли Қарорининг 29-бандида даъво аризасида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини қайтариш ва уни яроқли ҳолатга келтириш сўралганда, улар битта талаб сифатида баҳоланади деб тушунтириш берилган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни иловасининг 2-қисми “б”-бандида номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд давлат божини ҳисоб-китоб қилиб, номулкий хусусиятга эга даъво талаби бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари яъни **** сўм жавобгардан давлат божи ундиришни лозим топади. Юқорида қайд этилган ҳолатлар ва қонун нормаларининг талабларига асосланиб, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, суд **** жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг****моддасини,Иқтисодий процессуал кодексининг66, 68, 72, ****, ****моддалариниқўллаб, суд қ аро р қ и л д и : Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар“Яҳёбек Барака Чорва” фермерхўжалигиермайдонидан Далолатномада“Яҳёбек Барака Чорва”фермер хўжалиги Муборактумани “Сариқ” МФЙ ҳудудидаги ер майдонидан жами 62 м2ер участкасида ўзбошимчалик билан эни 12,5 м, узунлиги 5х5 м ўлчамда ишчилар уйи биноси қурган ноқонуний қурилишларни буздирилсин ва ер участкасини дастлабки холатларга келтирилсин. Жавобгар “Яҳёбек Барака Чорва” фермерхўжалигидан: Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси фойдасига **** сўм почта ****; Республикабюджетига ****сўм давлат божи; Олий суднинг депозит ҳисоб **** **** сўм ВКА **** ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро **** берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичидаапелляциятартибида шикоят бериш(протесткелтириш)ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичидакассациятартибида шикоят бериш(протесткелтириш)мумкин. Судья Ғ.Игамов