Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9178 Дата решения 25.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Иссиқлик таъминоти Ответчик / Подсудимый Профессионал футбол клуби
Source ID 415167fe-c701-4dfc-a2cf-8c70278ca9d8 Claim ID PDF Hash f542bb4b6996f509... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9178-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 25 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар “Иссиқлик таъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Профессионал футбол клуби” масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакиллари М.Ихтияров, Н.Хатамова (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар “Иссиқлик таъминоти” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Профессионал футбол клуби” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 127.335.532,80 сўм асосий қарз ва тўлов кечиктирилганлик учун 63.667.532 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қувватлаб, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Палата ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақидаги тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 9 январь куни иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида 195-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 3.1, 3.2-бандларига кўра, иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб даври бир ой қилиб белгиланади. “Истеъмолчи” иссиқлик таъминоти корхонасига кейинги ой учун зарурий иссиқлик энергияси учун 70 фоиз олдиндан тўловни амалга оширади, қолган 30 фоиз тўловни кейинги ойнинг 15 санасига қадар амалга оширади. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил апрель ойига қадар жами 127.335.532,80 сўмлик қийматдаги иссиқлик энергияси етказиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, мазкур иссиқлик энергияси ҳақини келишилган муддатда ўз вақтида амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 127.335.532,80 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган “Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 73-бандига кўра, иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасига мувофиқ иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан ёзиб берилган ёки истеъмолчининг ўзи томонидан ёзилган тўлов ҳужжатлари бўйича амалга оширилади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 127.335.532,80 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, истеъмолчи объектлари ва истеъмол юкламалари ўрнашган жойлари (дислокацияси) тўғрисида маълумот ва қарздорлик бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштирма далолатномаси, талабнома хатлари ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тасдиқланади. Демак, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби асосли ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан даъво талабидаги қарздорлик суммасини тўланмаган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг 127.335.532,80 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида шартноманинг 5.3-бандига кўра, иссиқлик энергияси ҳақи учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун ҳисобланган 63.667.532 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Пеня суммаси шартнома шартига кўра қарздорлик кечиктирилган давр учун тўғри ҳисобланган. Шу сабабли мазкур даъво талаби ҳам асосли ҳисобланади. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар ўз вақтида қарздорликни ундириш чорасини кўрмаганлиги ва пенянинг ошишига сабаб бўлганлиги, жавобгар томонидан суд мажлисига қадар қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлиги ҳамда тарафларнинг мулкий манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб қисман, яъни 19.000.000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу сабабли суд иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажати ва республика бюджетига 3.820.061,29 сўм давлат божи ундириришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Профессионал футбол клуби” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Иссиқлик таъминоти” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 127.335.532,80 сўм асосий қарз, 19.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Профессионал футбол клуби” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Иссиқлик таъминоти” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 3.820.061,29 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Раҳматова