Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2202-2503/5636 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья MADROXIMOV O‘RINBOY YULDOSHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Bo‘rloq
Source ID 0775c47d-21d5-4bff-916c-d0576022e45f Claim ID PDF Hash 44c7889e2d9c4d1e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
исмлари ва 55-моддаси исмлари ва 55 law
онунининг 8-моддаси онуни 8 law
онуннинг 27-моддаси онуннинг 27 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 39-моддаси онуни 39 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
дори эса суд томонидан ФКнинг 326-моддаси дори эса суд томонидан ФК 326 law
га асосан камайтирилганлиги учун ИПКнинг 118-моддаси га асосан камайтирилганлиги учун ИПК 118 law
Текст решения 13 124 символов
4-2202-2503/5636-сонли иқтисодий иш Судья: Ў.Мадрохимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Protected by PDF Anti-Copy Free ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) Шовот тумани 2025 йил 24 ноябрь Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида, судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти жавобгар “Bo‘rloq” маҳалла фуқаролар йиғини ҳисобидан 30 754 897 сўм асосий қарз, 20 337 127 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Шовот тумани проқурори катта ёрдамчиси Ш.Абдуллаев, даъвогар вакили М.Каримов (2025 йил 6 январдаги 14-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ф.Қодиров (раҳбар)ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Шовот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Bo‘rloq” маҳалла фуқаролар йиғини (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 30 754 897 сўм асосий қарз билан бирга 20 337 127 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан Қўшкўпир туман иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Қўшкўпир туман ғазначилик ҳизматлари бўлими (бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб этилган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини тан олишини, маҳалла фуқаролар йиғини юридик шахс ҳисобланиши, унинг молиявий асоси ўз маблағларидан, маҳаллий бюджетлар маблағларидан, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайрияларидан, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа маблағлардан иборатлиги, банк ҳисобварағидаги молиявий маблағларини қонунчиликда белгиланган тартибда мустақил тасарруф этишини, МФЙ маҳалла фуқароларнинг манфаатида шартнома тузганлиги, ҳақиқатан электр энергияси бўйича 30 754 897 сўм асосий қарз мавжудлиги, қарздорлик якин кунларда тўлиқ тўлаб берилишини билдириб, даъво талабидаги пеняни камайтириб беришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган учинчи шахслар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Шунингдек Қўшкўпир тумани ғазначилик хизмати бўлими ҳамда Қўшкўпир тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими судга маълумотнома 2 тақдим қилишиб, ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўришни сўрашган. Protected by PDF Anti-Copy Free Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) прокурор катта ёрдамчисининг даъвони қаноатлантириш тўғрисида фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари ва 55-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 8-моддасига кўра шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинлари (бундан буён матнда фуқаролар йиғини деб юритилади) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидир. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек миллий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда, қонунга мувофиқ мустақил равишда ҳал этишга ҳақли. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланади, ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олиниши лозим. Ушбу Қонуннинг 27-моддасига кўра фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг молиявий асоси ўз маблағларидан, маҳаллий бюджетлар маблағларидан, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайрияларидан, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа маблағлардан ташкил топади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари банк ҳисобварағидаги молиявий маблағларини қонунчиликда белгиланган тартибда мустақил тасарруф этади. Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорига 1-иловаси билан тасдиқланган Фуқаролар йиғини тўғрисида намунавий Низомнинг 6-бандига кўра, фуқаролар йиғини давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонунчилик ҳужжатлари билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудуд доирасида амалга оширади, қонунчилик 3 ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат хизматлари марказларида ҳисобга қўйилган кундан эътиборан юридик шахсFree мақомига ҳамда ўз номи Protected by PDF Anti-Copy кўрсатилган муҳрга ва банкда ўз ҳисобварағига эга бўлади. (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 22 апрелда электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ корхона (даъвогар) истеъмолчи (жавобгар)га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, ўз навбатида истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра, Истеъмолчиларга энергияни етказиб бериш камида 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган истеъмолчиларга нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилиши белгиланган. Шунингдек, шартноманинг 3.13 - бандида истеъмолчи ва корхона ҳар ойда, ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин беш кун мобайинида ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузишлари шартлиги белгиланган. Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 1 октябрь ҳолатига жами 51 092 024 сўм (30 754 897 сўм асосий қарз билан бирга 20 337 127 сўм пеня) қарздорликка йўл қўйган, қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги талабнома ижросиз қолдирилган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор 4 мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) Protected by PDF Anti-Copy Free намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши шарт. (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) Шартноманинг 4.2-бандида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар 30 754 897 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, солиштирма далолатнома, маълумотнома ҳамда бошқа шу каби ҳужжатлар билан ҳамда тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра, даъвонинг асосий қарз ундириш талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун ундан 20 337 127 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандининг учинчи хатбошисига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоиз миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши, бироқ пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланган. Шунингдек, Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидаларининг 95-бандида ҳам истеъмолчиларнинг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач, қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланиши белгиланган. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида тушунтириш берилган. Жавобгар томонидан истеъмолчи қилинган электр энергияси учун энерги ҳақи бўйича тўловлар ўз вақтида тўланмасдан кечиктирилганлиги учун суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. 5 Бироқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда Protected by PDF Anti-Copy Free иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблиги масаласини ўрганиб, жавобгарнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб суд пеня миқдорини 4 615 000 сўмга камайтиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Демак, даъво талаблари асосли деб топилганлиги, неустойка миқдори эса суд томонидан ФКнинг 326-моддасига асосан камайтирилганлиги учун ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Bo‘rloq” маҳалла фуқаролар йиғини ҳисобидан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 30 754 897 сўм асосий қарз, 4 615 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “Bo‘rloq” маҳалла фуқаролар йиғини ҳисобидан республика бюджетига 1 021 841 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья Ў.Мадрохимов