Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2508/4549 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Y kk b g B sts ds Ответчик / Подсудимый N ist n t bi ti
Source ID eb1c4748-5fdb-4a42-a0ab-67dc1a6baa05 Claim ID PDF Hash 2acdc3ecdde43c44... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
амда мазкур кодекснинг 2033-моддаси амда мазкур кодекс 2033 code_article
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2508/4549-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2025 йил 24 ноябрь Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Усманов, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар “Y kk b g B sts ds” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “N ist n t bi ti” фермер хўжалигига нисбатан 7 446 993 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида очиқ суд мажлисида соддалаштирилган тартибда тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар – “Y kk b g B sts ds” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - “N ist n t bi ti” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 7 446 993 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлари жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси (маълумотномаси) мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан — базавий хисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги ҳамда мазкур кодекснинг 2033-моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогарнинг даъво аризасига даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар илова қилинганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилди. ИПК 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво ариза жавобгар вакили томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПК 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 07 декабрда 773-сонли бошоқли дон уруғлик маҳсулотини етказиб бериш шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1-1-бандига асосан сотувчи сотиб олувчига белгиланган тартибда шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган бошоқли дон уруғлигини сотиш мажбуриятини, сотиб олувчи эса уруғликни қабул қилиб олиш ва унинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий қиймати 8 593 756 сўмни ташкил қилган. Даъвогар томонидан мажбурият лозим даражада бажарилиб, шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган 2024 йил 31 декабрдаги 897-сонли электрон ҳисоб-фактура асосида 1.25 тонна бўлган, (ҚҚС билан) 8 593 756 сўмлик уруғлик бошоқли дон маҳсулоти етказиб берган ҳамда ҳисобварақфактуралар жавобгар томонидан тасдиқланган. Бундан ташқари, маҳсулот жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги иш ҳужжатларидаги товар-транспорт юк хати, ишончнома билан ўз исботини топади. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.2-бандига кўра, сотиб олувчи сотувчига уруғлик қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан, қолган қисмини 2024 йил 1 декабрдан кечиктирмасдан тўлаб бериши лозим бўлган. Даъвогар томонидан асосий қарзни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномасига мувофиқ олдисотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловни жавобгар бугунги кунга қадар амалга оширмаган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 7 446 993 сўм асосий қарздорлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура, ишончнома, товартранспорт юк хати, талабнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд даъво талаби асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 128, 170, 176-179, 186, 192, 2031 , 2032 , 2033, 2044-моддаларига асосан, суд қарор қилди: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - “N ist n t bi ti” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Y kk b g B sts ds” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 7 446 993 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “N ist n t bi ti” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья А.Усманов