Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2502/14501 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона сув таъминоти Ответчик / Подсудимый Водий олтин пахтаси
Source ID 3f94d27e-5089-43b5-981e-c618f50196c8 Claim ID PDF Hash 7476e7a77faaa1d9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2502/14501-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳри 2025 йил 24 ноябрь Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Акбаров, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Фарғона сув таъминоти” АЖ манфаатида жавобгар «Водий олтин пахтаси» масъулияти чекланган жамиятидан 86 829 926 сўм тўлов ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари Ш.Умаров (ишончномага асосан), Х.Исмоилов (ишончномасиз) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Фарғона сув таъминоти” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга мурожаат қилиб, «Водий олтин пахтаси» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 86 829 926 сўм тўлов ундиришни сўраган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилган. Бундай ҳолатда суд ишни Палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, далолатномада қайд этилган ҳолат қайта ўрганилганда далолатнома нотўғри тузилганлиги, жавобгар томонидан ноқонуний тармоқ мавжуд бўлмаганлиги, уланган сув тармоғи ўзи томонидан чиқарилган дренаж сувдан фойдаланганлиги аниқланганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш марказлаштирилган тизимларидан фойдаланиш соҳасида сув қувурлари — канализация хўжалиги ташкилотлари (бундан буён матнда ИСКХ ташкилоти деб юритилади) билан истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилайди. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади ва мулкий ва идоравий мансублигидан қатъи назар, барча ИСКХ ташкилотлари ҳамда истеъмолчилари учун мажбурий ҳисобланади. Даъвогар томонидан 2025 йил 28 апрелда жавобгарнинг Қоидаларга амал қилиш ҳолати ўрганилган. Жавобгарнинг сув тармоғи ўрганилганда сув ҳисоблагичдан ташқари 20 мм диаметрли ичимлик сув тармоғидан фойдаланаётганлиги аниқланганлиги ҳақида 0046-сонли далолатнома тузилган. ИСКХ ташкилотига жавобгар томонидан етказилганлиги важи билан зарар миқдори 36 ойга ҳисоб-китоб қилиниб, 86 829 926 сўм тўлов ҳисобланган. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган оғзаки маълумотга кўра, жавобгар томонидан Қоидалар талаблари бузилмаганлиги, далолатномадан қайд этилган сув тармоғи ўзи томонидан дренаждан чиқарилган сув тармоғи эканлигини маълум қилган. Шу сабабли даъвогарнинг даъво талаби асоссиздир. Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, еттинчи қисмида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Фарғона сув таъминоти” АЖдан республика бюджети даромадига 1 736 598,52 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар “Фарғона сув таъминоти” АЖ зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Акбаров