Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/6373 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Камалак кўркам жозиба
Source ID 426d59f5-55d5-4e3f-8616-b3fd322c508d Claim ID PDF Hash 939ea88c70eed79a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
аролик кодексининг 237-моддаси аролик кодекси 237 code_article
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
бандида ФКнинг 327-моддаси бандида ФК 327 law
арздорни ФКнинг 327-моддаси арздорни ФК 327 law
лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддаси лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6373-сонли иш Судья: Х.К.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон тумани 2025 йил 24 ноябрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Абдураимов раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг котиблигида, даъвогар – “Боғишамол автомобил ва эҳтиёт қисмлари бозори” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Камалак кўркам жозиба” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3 193 163 сўм банк фоизини ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Низамов (2025 йил 24 ноябрь кунги 168-сонли ишончнома асосида) иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий уди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар - – “Боғишамол автомобил ва эҳтиёт қисмлари бозори” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Камалак кўркам жозиба” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3 193 163 сўм банк фоизини ва суд харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъвони қўллабқувватлаб, суднинг ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига 20 746 096 сўм асосий қарздорликни ундириш белгиланганлигини, бироқ жавобгар томонидан суд қарори шу кунга қадар ижро этилмасдан қарздорлик тўланмасдан келинаётганлигини, шу сабабли ушбу қарздорликка нисбатан банк фоизи ундиришни сўраб судга мурожаат қилганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган, лекин жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритлади)нинг 170-моддасига асосан, жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 16 июлдаги 4-1701-2401/1366-сонли иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжати бўйича даъвогар - “Боғишамол автомобил ва эҳтиёт қисмлари бозори” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар - “Камалак кўркам жозиба” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 20 746 096 сўм асосий қарз ундириш белгиланган ва 2024 йил 19 августда 20 746 096 сўм асосий қарз ундириш бўйича ижро варақа берилган. Мазкур ижро варақа МИБ Андижон шаҳар бўлимига юборилган, бироқ жавобгар ижро варақа бўйича қарздорликни тўламаган. Шу сабабли даъвогар 20 746 096 сўм асосий қарз пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб туриш, уларни қайтариб беришдан бош тортганлиги учун 410 кунга Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 14 фоиз миқдорида 3 193 163 сўм банк фоизи ҳисоблаб уни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 237-моддасига мувофиқ, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига асосан бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб туриш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашдан бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисида” ги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги қарорнинг 5бандида ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини бажармаганлик учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланади. Мазкур моддада қарздорга пул тўлаш мажбуриятини юклаш кучига эга бўлган пул мажбуриятларини бажармаганлик ёки кечиктирганлик оқибатлари кўзда тутилганлигини инобатга олиб, ушбу моддада белгиланган қоидалар, агар улар пулдан тўлов воситаси, пуллик қарзни қоплаш воситаси сифатида фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаса, тарафлар ўртасидаги муносабатларга татбиқ қилинмайди. Хусусан, пул белгиларидан пуллик қарзни қоплаш воситаси сифатида фойдаланилмайдиган мажбуриятлар пул мажбуриятлари ҳисобланмайди. Пул мажбурияти бўлиб, мажбурият бир бутун ҳолда (қарз шартномасида) бўлгани каби мажбуриятдаги тарафлардан бирининг товарларга(иш ёки хизматлар) ҳақ тўлаш мажбурияти ҳам бўлиши мумкин. Қарорнинг 12,13-бандида мажбуриятлар бўйича қарзни тўлаш учун зарур бўлган пул маблағларининг қарздорда мавжуд эмаслиги, унинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун керак товарларнинг бозорда йўқлиги қарздорни ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни ёки қонун ҳужжатларида ёхуд шартномада келишилган неустойкани тўлашдан озод этиш учун асос бўла олмайди. Шартномалардан келиб чиқувчи пул мажбуриятларида, хусусан қарздорнинг товалар, ишлар, хизматлар тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблағларини қайтариш, тўлов кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддасига асосан фоиз ҳисобланиши лозим. Шу асосга кўра суд даъвогарнинг 20 746 096 сўм асосий қарзга нисбатан ҳисобланган 3 193 163 сўм (20 746 096*14%=2 904 453,44:360= =8 067,93*410=3 307 851 бўлади, бироқ даъвогар 3 193 163 сўм банк фоизи сўраган) банк фоизини ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб топиб, уни қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг икки фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвогар – “Боғишамол автомобил ва эҳтиёт қисмлари бозори” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар - “Камалак кўркам жозиба” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3 193 163 сўм банк фоизи, даъвогар томонидан аввал тўлаб чиқилган 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвогар томонидан ортиқча тўланган 865 249 сўм давлат божи даъвогарнинг аризасига кўра қайтаришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Камалак кўркам жозиба” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар - “Боғишамол автомобил ва эҳтиёт қисмлари бозори” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 193 163 сўм банк фоизи, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвогар - “Боғишамол автомобил ва эҳтиёт қисмлари бозори” масъулияти чекланган жамияти томонидан ортиқча тўланган 865 249 сўм давлат божи унинг аризасига кўра қайтарилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор протест келтириши мумкин. Судья Х.Абдураимов