Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2504/10730 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 606d496a-ffe1-4010-ac49-44899ba62959 Claim ID PDF Hash dc0d987d0fe15cde... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Текст решения 5 583 символов
*****-сонли иқтисодий иш Урганч шаҳри Судья:***** Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил ***** Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар вакили ***** (2025 йил *****сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, “*****” акциядорлик жамиятининг жавобгар “*****” давлат муассасидан ***** сўм қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н ИҚ Л А Д И : «*****» акциядорлик жамияти (бундан кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «*****” давлат муассасасидан (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан ***** сўм қарздорлигини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил *****кунги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида *****жалб этилган. Бугунги иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисида иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127, 128, 170-моддаларига асосан жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ушбу ҳолатда ишни жавобгар ва учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар қарздорлигини тўламаганлигини маълум қилиб, бу тўғридаги маълумотномани судга тақдим қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2023 йил *****куни табиий газни истеъмолчиларга етказиб бериш тўғрисида *****-сонли шартнома тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандида Истеъмолчи мазкур шартнома асосида етказиб берилган газ учун тўловни амалга ошириши шартлиги белгиланган. Шунингдек, шартноманинг 4.6-бандида Истеъмолчи ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисобкитобни амалга ошириши кераклиги белгиланган. Жавобгарнинг 2025 йил *****ойларида *****метр куб, *****метр куб, *****куб ҳажмдаги табиий газ истеъмоли ҳисобига ***** сўм қарздорлиги бўлиб, ушбу қарздорлик даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотнома ва жавобгарнинг абонент картасидан олинган кўчирма ҳамда томонлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини топган. Қарздорлик тўланмаганидан кейин даъвогар томонидан 2025 йил *****куни *****-сонли талабнома юборилган. Талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Истеъмолчи сифатида жавобгар етказилган газ ҳақини тўламасдан келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ва одатда қуйиладиган бошқа талабларга мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг ***** сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддаси бешинчи қисмига асосан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Бинобарин, суд даъво талабини қаноатлантиришни ва низо судгача жавобгарнинг айби билан етиб келганлиги боис ишни қўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186 - моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ ИЛ Д И : Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «*****” давлат муассасаси ҳисобидан “*****” акциядорлик жамияти фойдасига ***** сўм асосий қарз ва ***** сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «*****” давлат муассасасидан Республика бюджетига ***** сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья *****