← Назад
Решение #2842703 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
4 050 символов
***********-сонли иқтисодий иш
Судья: Б.Давлатов
УРГАНЧ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
Урганч шаҳри
(даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида)
*******
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья *******раислигида,
судья ёрдамчиси ******* котиблигида, даъвогар вакили ******нинг
иштирокида, ******* ******* манфаатини кўзлаб, жавобгар ******* ва
шерик жавобгар *******дан солидар тартибда ******* сўм кредит қарзини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро
иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
******* (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
******* (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ва ******* (бундан
буён матнда – шерик жавобгар деб юритилади)дан солидар тартибда *******
сўм кредит қарзини ундиришни сўраган.
Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз, даъвогар вакили
иштирокида кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили низо юзасидан
тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини маълум қилиб, суддан
даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили низо юзасидан
тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини маълум қилиб, суддан
даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган шерик жавобгар вакили низо юзасидан
тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини маълум қилиб, суддан
даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 107-моддасининг биринчи қисми
53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд
даъвони кўрмасдан қолдиради.
ИПКнинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки
медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши
мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан
тузилиши мумкин.
Тарафлар томонидан профессионал медиатор ******-сонли медиатив
келишув тузилган.
Шунга кўра, суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги
сабабли, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтарилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд ушбу даъво бўйича тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво кўрмасдан қолдирилганлиги
учун мазкур иқтисодий иш бўйича давлат божини ундирмасликни, даъвогар
томонидан олдиндан тўланган ***** сўм почта харажатини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундиришни лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 107, 118, 131 ва 195-моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилди:
******* ******* манфаатини кўзлаб, жавобгар ******* ва шерик
жавобгар *******дан солидар тартибда ******* сўм кредит қарзини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар *******дан даъвогар ******* фойдасига ***** сўм почта
харажати ундирилсин.
Давлат божи ундирилмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида, ажрим
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Давлатов