Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2501/6362 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8b4c5be1-828d-4e27-8edf-4c31c7b3d4bf Claim ID PDF Hash 666a26877eafe0fb... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2501/6362-сонли иш ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2025 йил 24 ноябрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Махмудовнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Буриев суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А (2024 йил 22 апрелдаги №32-сонли ишончнома ва 2025 йил 22 октябрдаги 21-сонли ордер асосида) иштирокида, даъвогар “А” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Б” ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан 51 298 094,92 сўм асосий қарз ва 25 649 047 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — даъвогар ва(ёки) маҳсулот етказиб берувчи) Якккабоғ туманлараро иқтисодий судига “Б” ишлаб чиқариш кооперативи (кейинги ўринларда —жавобгар ва(ёки) маҳсулот қабул қилувчи)га нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан 51 298 094,92 сўм асосий қарз ва 25 649 047 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 127-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади. ИПКнинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ИПКнинг 127-128,170-моддаси талабларига асосан суд муҳокамасини ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллаб қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво ариза киритилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги маълум қилиб, жавобгардан 51 298 094,92 сўм асосий қарз ва 25 649 047 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатларини ундиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 05 январдаги №10/3-сонли “пахта етиштириш учун минерал ўғитлар, кимёвий маҳсулотлар, нефт маҳсулоти ва бошқа турдаги материалларни етказиб бериш тўғрисида”ги шартнома(кейинги ўринларда — шартнома)дан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартномани 1.1-бандига кўра, маҳсулот етказиб берувчи шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган товарларни маҳсулот қабул қилувчига мулк қилиб топшириш мажбуриятини, маҳсулот қабул қилувчи эса товарларни қабул қилиш ва улар учун шартномага мувофиқ ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар ва жавобгар томонидан mu.s liq.uz электрон тизими орқали расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура, ишончнома, спецификацияга асосан шартнома бўйича жами ҚҚС билан биргаликда жами 51 298 094,92 сўмлик картошка ва чигит уруғи берилган. Шартноманинг 3.2 ва 3.4-банди талабларига биноан, маҳсулот қабул қилувчи шартнома имзолангандан кейин 5 кун муддатда тўловни амалга ошириш, товар учун ҳисоб-китоблар пул ўтказиш йўли билан амалга ошириши лозим бўлган. Бироқ, даъвогарнинг даъво аризада келтирилган важи бўйича жавобгар томонидан умуман тўловлар амалга оширимаган, етказиб берилган картошка маҳсулоти учун 51 298 094,92 сўм қарздорликни тўламаган ва юзага келган қарздорликни ихтиёрий асосларда тўлаш юзасидан жавобгарга юборилган талабнома ижро этилмасдан 51 298 094,92 сўм асосий қарздорликни тўлаш чоралари кўрилмаган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 449-моддасига биноан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади.Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин тўлайди.Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Шу сабабли даъвогар томонидан судга жавобгар ҳисобидан 51 298 094,92 сўм асосий қарз ундириш тўғрисида талаб билдирилган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 51 298 094,92 сўм асосий қарздорлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, ишочнома, юк хати, тилхат, спецификация, солиштирма далолатнома ва даъвогар вакилларининг берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши муносабати билан инкор этиб бўлмайди. Баён этилганларга биноан, суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 51 298 094,92 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди, даъвонинг 51 298 094,92 сўм асосий қарзни қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 25 649 047 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасига асосан неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда — Қонун) 24-моддаси иккинчи қисми агар қонунчиликда ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг 25 - 32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланган. Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сонли қарорида ҳам тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-банди шартларига кўра, товар қийматини тўлашни кечиктирилган ҳар бир кун учун маҳсулот қабул қилувчи маҳсулот етказиб берувчига унинг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ, пенянинг умумий суммаси етказиб берилган товар қийматининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 15бандида товарларни уларнинг қийматидан камида 15 фоизи олдиндан тўланмасдан бериб юборилганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилишининг бошланганлиги) бериб юборилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар тўловининг кечиктирилганлиги учун талаб қилинган неустойкани ёки банк фоизини ундиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 25 649 047 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартнома ва қонунчиликка мувофиқ асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, келишилган муддатларда тўловларни амалга оширмасдан, 51 298 094,92 сўм асосий қарзни кечиктирган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундай ҳолларда суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришларидан келиб чиққан ҳолда талаб этилаётган 25 649 047 сўм пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволини оғирлаштиришни ҳамда даъвогарнинг манфаатлариниинобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган 25 649 047 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 4 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Бироқ, жавобгар ўз талаб, эътирозларини, 51 298 094,92 сўм асосий қарздорлик тўланганлиги, корхонанинг молиявий аҳволи тўғрисида маълумотларни тақдим қилмади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сон Фармони 3-бандига асосан, 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм этиб белгиланди. ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилган сабабли 51 298 094,92 сўм асосий қарз ва 25 649 047 сўм пеня қисми бўйича (51 298 094,92+25 649 047=76 947 141,92 х 2%=1 538 942,83) 1 538 942,83 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “А” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Б” ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 51 298 094,92 сўм асосий қарз ва 4 000 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар “Б” ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан Давлат бюджетига 1 538 942,83 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.У. Махмудов