Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2501/19552 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b4b72433-abae-4e0e-ae51-a976cc3cea2b Claim ID PDF Hash 6fd07c0ec2810777... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
онун 52-моддаси онун 52 law
онун 54-моддаси онун 54 law
онун 48-моддаси онун 48 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2501/19552-сонли иқтисодий иш судья А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 24 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримов раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг котиблигида, даъвогар Анинг жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 82400000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ф.И.Ҳасанов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Х.Махмудханов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, А “Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Б” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) фаолиятида текшириш ўтказилган. Текшириш давомида, жавобгар томонидан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 мартдаги 102-сонли қарори талаблари бузилганлиги аниқланганлиги сабабли даъвогар томонидан жавобгарга базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдорида яъни 82400000 сўм жарима солинган. Жарима ихтиёрий тўламаганлиги боис А (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 82400000 сўм жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар фаолиятида текшириш ўтказилганлигини, текширишда жавобгар томонидан қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланганлиги сабабли унга жарима солинганлигини, жарима бугунги кунга қадар 57680000 сўм тўланганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили ариза асоссиз равишда киритилганлиги, қонунчилик талабларини бузмаганлигини, жариманинг 70 фоиз қисмини тўлаб қўйганлигини билдириб, аризани рад этишни сўради. Суд мажлисида қатнашган прокурор ариза талаби асосли эканлигини билдириб, уни қаноатлантиришни сўради. Шунингдек, суд муҳокамаси давомида жавобгар вакили судга ариза асосида Қонуннинг 56-моддасига асосан даъво муддати қўллашни сўраганлиги аниқланди. Бироқ, даъвогар вакили жавобгар вакили томонидан тақдим этилган ариза бўйича даъво муддати қўллашни рад этишни сўради. Қонуннинг 56-моддасига кўра, ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида киритади. Суднинг жаримани ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарорини ижро этиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. Мазкур ҳолат, яъни маъмурий орган томонидан жаримани суд орқали ундириш — даъво эмас, ариза тартибидаги талаб ҳисобланади. Шу боис, суд жавобгар вакилининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни ва ишни мазмунан кўриб чиқишни лозим топади. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган 1-иловасидаги “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона” Низомнинг 53-банди олтинчи ҳатбошисига кўра, рухсат беришга оид талаб ва шартларга риоя этилиши бўйича назорат амалга оширилаётганда, ваколатли органлар ўз ваколатлари доирасида рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича юридик шахсларга жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уни мажбурий ундириш бўйича судга даъво аризаси киритиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, А “Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан (текшириш коди 774-136-896)нинг 2025 йил 26 августдаги 301-сонли буйруғига асосан жавобгар фаолиятида 2025 йилнинг 26 август кунлари текшириш ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали руҳсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб таомиллари тўғрисида ягона Низомнинг 5-иловаси, 1-бандида бир йилда 100 000 м2 ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефт-газ объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янги қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жихозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса олиши кераклиги белгилаб берилган. Текшириш давомида, жавобгар томонидан “Ўзэнергоинспекция”дан тегишли тартибда хулоса олинмаганлиги яъни “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-иловаси, II-бўлим, 39-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарори талаблари бузилганлиги аниқланган. Текшириш якуни бўйича 2025 йил 26 августда тузилган текшириш ўтказилганлиги ҳақидаги далолатнома жавобгар томонидан имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Қонун 52-моддасининг иккинчи қисми мазмунига кўра фаолият билан лицензиясиз, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланиш ҳуқуқбузарлигини содир этганлик учун юридик шахсларга жарималар солинади. Қонун 54-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ жарималар миқдорлари амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ҳар бир тури бўйича хавф даражаси ҳамда муддатдан келиб чиққан ҳолда ушбу Қонуннинг 4-иловасида белгиланади, учинчи қисмига кўра, жарималар ваколатли органлар томонидан ушбу Қонун 48-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида солинади. Бунда назорат тадбири давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб, у тегишинча ваколатли органнинг ва юридик шахс бўлган ҳуқуқбузар (бундан буён матнда ҳуқуқбузар деб юритилади) мансабдор шахслари томонидан имзоланади. Қонуннинг 4-иловаси, II-бўлим, 39-бандига кўра, бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ҳамда технологик нефть-газ объектларида (қурилмаларида) қўлланиладиган янгидан қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарининг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисидаги хулоса олмасдан фаолият билан шуғулланиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлиши белгиланган. Шу боис даъвогар томонидан 2025 йил 26 августдаги 228-сонли қарор билан жавобгар Қонуннинг 52-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун унга Қонуннинг 4-иловасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, яъни 82400000 сўм миқдорида жарима солинган. Жавобгар даъвогарнинг қайд этилган қарорида назарда тутилган муддатда жаримани ихтиёрий тўламаган. Жавобгар Қонун талабларини бузганлиги ва жаримани ихтиёрий равишда тўламаганлиги даъвогар вакилининг суд мажлисидаги тушунтиришлари, иш ҳужжатларидаги қарор, далолатнома, тилхат, тушунтириш хатлари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда суд харажатлари жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 24720000 сўм (82400000-57680000) жарима ундирилиши лозим. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд ариза талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 24720000 сўм жарима ва 41200 сўм почта харажати, республика бюдетига 1648000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Ариза талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар А фойдасига 24720000 сўм жарима ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Аризанинг қолган талабини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 1648000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи А.Каримов