Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/19902 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c93dbcdf-286f-468b-9ea8-1db02afd999c Claim ID PDF Hash fd35d8ba060a42e5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 155-моддаси ИПК 155 law
амда ИПКнинг 155-моддаси амда ИПК 155 law
Текст решения Оригинал (узб.)
----------------сонли иқтисодий иш судья: Б.Мадрахимов НАМАНГАН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини қайтариш тўғрисида) Наманган шаҳри 2025 йил 4 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимов, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар --------------- АЖ манфаатида жавобгар -------------- МЧЖдан 15000000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган хужжатлар билан танишиб, уларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси(бундан буён матнда – Палата) --------------- АЖ(бундан буён матнда – даъвогар) манфаатида судга ариза билан мурожаат қилиб -------------- МЧЖ(бундан буён матнда – жавобгар)дан 15000000 сўмни ундиришни сўраган. Даъво аризаси ва унга илова қилинган хужжатлар ўрганиб чиқилганида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК) талабларига риоя қилинмаган холда даъво аризаси тақдим этилганлиги аниқланди. Жумладан, даъво аризаси Палата томонидан киритилган бўлиб, даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар даъвогарга жўнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш материалларида мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарори(бундан буён матнда – Пленум қарори)нинг 28-бандидаги тушунтиришга кўра прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган даъво аризаси (ариза) бўйича, шунингдек, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилаётган ишлар бўйича ҳам даъво аризасининг (аризанинг) ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари манфаати кўзланган шахсга, жавобгарга ва учинчи шахсга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган бўлса ҳам, даъво аризаси (ариза) ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 5бандига мос ҳолда қайтарилади. Бундан ташқари, даъво аризасида « L INK ’L U NI GR SERVIS » МЧЖнинг даъвогар олдида 15000000 сўм қарздорлиги мавжудлиги ва шу кунга қадар тўланмай келаётганлиги баён қилинсада, мазкур қарздорликни --------------- МЧЖдан ундириш сўралган. 2 ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида агар жавобгарга ва учинчи шахсларга даъво аризасининг ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган бўлса, судья даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтаради, деб кўрсатилган. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтаришни лозим деб хисоблайди ҳамда ИПКнинг 155-моддаси ва 195-моддаси талабларига риоя қилиб, а ж р и м қ и л а д и: Даъво аризаси ва унга илова ҳужжатлар даъвогарга қайтарилсин. Даъвогарга юқорида келтириб ўтилган камчиликларни тўғирлаган ҳолда судга қайтадан мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин. Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Мадрахимов