← Назад
Решение #2842750 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 24 ноябрь
4-1505-2502/9505-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “UNITED
TRADE SYSTEM” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар – “TRADE CONCE T” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
1 978 700 000 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги
иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили Ю.Ниязметов (2025 йил 15
январь кунидаги 1-сонли ишончнома асосида, мобил алоқа режимида)нинг
иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“UNITED TRADE SYSTEM” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, “TRADE CONCE T” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 978 700
000 сўм дебитор қарздорликни ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, “UNITED
TRADE SYSTEM” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга
қобилиятсизлик деб топилганлигини, жамиятни фаолияти ўрганилганда
жавобгарга пул маблағлари ўтказиб берилганлигини, бироқ, жавобгар
томонидан қайтарилмаганлигини билдириб, суддан даъво аризани
қаноатлантириб беришни сўради.
Суднинг ажрими тегишли тартибда почта алоқа бўлими орқали
жавобгарнинг охирги кўрсатилган манзилига юборилган бўлсада, бироқ
жавобгар манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси тўртинчи қисмида суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса,
ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Мазкур
қоидага асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини инобатга олган ҳолда, иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган
ҳолатларни аниқлаб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 7 декабрь кунидаги 4-1001-2303/65137-сонли ҳал қилув
қарори билан қарздор “UNITED TRADE SYSTEM” масъулияти чекланган
жамияти банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш
жорий қилинган.
Тугатиш тартиб таомилини амалга ошириш жараёнида, “I t k -b nk”
меҳнат филиалининг марказий амалиёт бўлими томонидан тақдим этилган
қарздор “UNITED TRADE SYSTEM” масъулияти чекланган жамиятининг банк
айланма ҳужжатларига кўра, қарздор томонидан 2022 йил 26 август ҳамда 6
сентябрь куни жавобгар “TRADE CONCE T” масъулияти чекланган жамияти
ҳисоб рақамига жами 2 135 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилганлиги,
жавобгар томонидан 1 978 700 000 сўм пул маблағлари қайтарилмаганлиги
аниқланиб, даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 21 июль куни 3043-сонли
ҳамда 2025 йил 2 сентябрь кунги 3121-сонли ушбу қарздорликни тўлаб
беришлик ҳақида талабнома юборилган, бироқ жавобгар томонидан ушбу
талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, тугатиш бошқарувчиси судга даъвогар сифатида даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 1 978 700 000 сўм дебитор
қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган
бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва
мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган
ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг
234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар ҳақиқатда 2022 йил 26 август ҳамда 6 сентябрь куни жавобгар
“TRADE CONCE T” масъулияти чекланган жамияти ҳисоб рақамига 2 135 000
000 сўм пул маблағлари ўтказиб берган, ушбу ҳолат “I t k -b nk” меҳнат
филиалининг марказий амалиёт бўлими томонидан тақдим қилинган 2025 йил
21 июль маълумот билан ўз тастиғини топади.
Юқоридаги ҳуқуқ нормаларига ҳамда суд мажлисида аниқланган ҳолатлар,
даъвогар вакилининг суд мажлисида кўрсатмаларига асосан, даъвогарнинг
жавобгар ҳисоб рақамига 1 978 700 000 сўм пул маблағи ўтказиб берилганлиги,
бироқ жавобгар томонидан пул маблағлари қайтарилмаганлигини ўз тасдиғини
топади, шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 1 978 700 000 сўм
дебитор қарздорликни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини
тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво аризаси қаноатлантирилганлигини
инобатга олиб, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божини
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан ундиришни лозим топди.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 978 700 000 сўм
дебитор қарздорликни ва 41 200 сўм почта харажати, шунингдек республика
бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 39 574 000 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Шу билан бирга, жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини
ундириш лозим бўлади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 176-179-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик
кодексининг 8,234,236,386-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “TRADE CONCE T” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар “UNITED TRADE SYSTEM” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 1 978 700 000 сўм дебитор қарздорлик ва 41 200 сўм почта ҳаражати
ундирилсин.
Жавобгар “TRADE CONCE T” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 39 574 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “TRADE CONCE T” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев