← Назад
Решение #2842768 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 563 символов
*******-сонли иқтисодий иш
Урганч шаҳар
Судья: *******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
********
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******* раислигида,
судья ёрдамчиси ******* котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили *******
иштирокида даъвогар *******нинг жавобгар *******дан ******* ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
******* (бундан буён матнда – “даъвогар” деб юритилади) Урганч
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *******
(бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан *******
ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили
иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129 ва
170-моддаларига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб ҳисоблайди.
Бироқ, жавобгар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, унда зарур
ҳужжатларни тақдим этиш ва ўзаро келишувга эришиш мақсадида суд
муҳокамасини бошқа кунга қолдиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили жавобгарнинг
илтимосномасига эътироз билдириб, жавобгар ўзаро келишув битимини тузиш
бўйича ҳеч қандай музокарага чиқмаганлигини ва телефон қўнғироқларига
жавоб бермаслигини маълум қилиб, илтимосномани қаноатлантиришни рад
этишни ҳамда билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан
2025 йил 15 июль куни 05-сонли олди-сотди шартномаси тузилганлигини,
жавобгарга жами 289.400.000 сўмлик битум маҳсулоти етказиб
берилганлигини, жавобгар ҳисобварақ-фактураларни тўловга қабул қилиб
олганлигини ва жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилиб, қолган
тўловларни амалга оширмасдан келаётганлиги ва тўланмай қолган қарздорлик
юзасидан кечиктирилган кунлар учун пеня кунма-кун қонуний тартибда
ҳисобланганлигини маълум қилиб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, жавобгарнинг суд
муҳокамасини бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этишни ва даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар кимга
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг
ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш
ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 419-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди
шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш
мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу
товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан
тўлаши лозим.
Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда
тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ
баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида ******сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил
16 июлдаги 005-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан ******сўмлик,
******
-сонли
ҳисобварақ-фактурага
асосан
****** сўмлик битум маҳсулоти етказиб берилган ва жавобгар томонидан
тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар билан
маҳсулотлар тўловга қабул қилиб олинган.
Шартноманинг
1.1-бандига
кўра,
“Сотувчи”
ўзига
тегишли
маҳсулотларни шартномада шартлашилган муддатгача “Харидор”нинг
эгалигига бериш, “Харидор” эса, бу маҳсулотларни қабул қилиш ва улар учун
ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 1.3-бандида “Харидор” маҳсулотни “Сотувчи”нинг
омборидан ўз вақтида ва ўз транспорт воситасида олиб кетади.
Шартноманинг
2.1-бандига
кўра,
“Харидор”
“Сотувчи”нинг
ҳисобрақамига шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган етказиб бериладиган
маҳсулот қийматининг 100 фоизини олдиндан ўтказади.
Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун жами
****** сўм маблағ тўланмасдан қолган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
*******-сонли талабномаси жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз
қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш
талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни ва жавобгардан
даъвогар фойдасига ******* сўм асосий қарз суммасини ундиришни лозим
деб топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов
кечиктирилганлиги учун шартноманинг 5.2.2-бандига асосан ****** сўм пеня
ундириб беришни сўраган.
ФКнинг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Шартноманинг 5.2.2-бандида, олинган маҳсулотлар учун “Харидор” ўз
вақтида ёки тўлиқ тўловни амалга оширмаган бўлса, кечиктирилган ҳар бир
кун учун тўланмаган маблағ миқдоридан 0,4 фоиз миқдорда пеня тўлайди,
лекин 50 фоиз миқдоридан ошиб кетмаслиги керак.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ,
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра, суд даъво талабидаги кечиктирилган тўловлар учун
ҳисобланган пеня ундириш талабини кўриб чиқиб, ҳисобланган пеня
суммасини асосли деб ҳисоблаб, даъвогар ўз вақтида қарздорликни ундириш
чораларини кўрмасдан, пеня суммасининг кўпайишига сабабчи бўлганлиги
боис, пеня суммасини камайтириб, жавобгардан 7.500.000 сўм пеня
ундиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
деб топади.
Шунингдек, суд жавобгарнинг суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш
ҳақидаги
илтимосномасини
муҳокама
қилиб,
илтимосномани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Чунки, жавобгарнинг илтимосномасидаги даъвогар билан келишувга
эришиш ҳақидаги важи асоссиз эканлигини суд мажлисида иштирок қилган
даъвогар вакили эътироф этиши билан бирга, жавобгарнинг бу ҳаракати суд
муҳокамасини чўзишдан иборат эканлигини билдиради.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Баён этилганларга асосан суд, жавобгарнинг суд муҳокамасини бошқа
кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни,
даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига ***********давлат божи ундиришни, даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 68, 113, 118, 127, 128, 129, 170, 172, 176-179,
180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Жавобгарнинг суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш ҳақидаги
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар
*******дан
даъвогар
*******
фойдасига
********** сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*******