Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/20392 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый 0‘г-Нап^оо Епдтееппд
Source ID 1045e5c4-3a8f-48e4-8058-0c71db643d40 Claim ID PDF Hash 511737382d5a4e59... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
онунини 9-моддаси онунини 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳар 2025 йил 24 ноябрь 4-1501-2501/20392-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили (ишончномага асосан) Р.Рахимовни иштирокида, аризачи Фарғона вилояти солиқ бошқармасининг жавобгар «0‘г-Нап^оо Епдтееппд» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасига нисбатан 766 366 138,23 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, куйидагиларни а н и қ л а д и: Фарғона вилояти солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, «0‘г-Нап^оо Епдтееппд» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 766 366 138,23 сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили ўз кўрсатмаларини баён қилиб, даъво талабларини қувватлаб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор этилган бўлсада, жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170, 220- моддаларига асосан аризани унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, куйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддасига кўра, Ташқи савдо операцияларининг бажарилиши устидан назорат ва мониторингни амалга отттириттт тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Ушбу қонуннинг 11^-моддасига кўра, норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилит норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга отттирилиттти мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 23.-бандига кўра, товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек, улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Низомнинг 27-банди биринчи хатбошисига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки маблағларнинг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 24^-бандларида белгиланган муддатларда таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 11^-моддасида белгиланган жаримани тўлайдилар. Низомнинг 28-бандига кўра, ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) юборилади. Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади деб белгиланган. Шу сабабли, аризачи томонидан жавобгарга 2025 йил 3 февраль кунги Р- 17412сонли талабнома юборилиб, муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш чораларини кўриш, акс ҳолда 766 366 138,23 сўм молиявий жарима қўлланиши юзасидан судга мурожаат қилиниши ҳақида огоҳлантирилган бўлсада, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилганлиги учун тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 35 фоизлик қисми бўйича жами 766 366 138,23 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳукуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳукуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 августдаги ПФ-138сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 3-бандига кўра, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун устав капиталида давлат улуши бўлмаган хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш ва ундиритттга. 2027 йил 1 январга қадар мораторий эълон қилинсин. Бунда мораторий даврида муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳолатлари бартараф этилганда қўлланилган жарималар бекор қилинади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг 29.08.2025 йил кунги 02/2520-сонли алоқа хатига кўра, «0‘г-Нап^оо Епдтееппд» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасининг давлат улуши 50 фоиз этиб кўрсатилган. Юқоридагилардан келиб чиқилганда, жавобгар томонидан хорижий ҳамкорлар билан тузилган импорт шартномалари бўйича тўлов амалга оширилган санадан белгиланган муддатлардан активларни репатриация қилишни кечиктирилишига йўл қўйилган. Шу сабабли суд, аризачининг жавобгарга нисбатан жами 766 366 138,23 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш талабини асосли деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунини 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳукуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб суд, жавобгардан давлат божи ундирмасликни, тўланган почта харажатини жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Арз қилинган талаб тўлиқ қаноатлантирилсин. «0‘г-Нап^оо Епдтееппд» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасига нисбатан 766 366 138,23 сўм молиявий жарима қўлланилсин. Молиявий жаримани ундириш аризачи зиммасига юклатилсин. «0‘г-Нап^оо Епдтееппд» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан Фарғона вилояти солиқ бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал цилув цароридан устидан 10 (ун) кунлик муддат ичида алелляция тартибида шикоят да иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тацдирда с ши) мумкин. Судья: Т.Маматожиев