← Назад
Решение #2842788 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 703 | — | code_article | |
| Кодекс | 705 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 261 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
7 765 символов
*****-сонли иқтисодий иш
Судъя: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шовот тумани
2025 йил *****
Шовот туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ***** раислигида судья
ёрдамчиси *****нинг котиблигида, Шовот туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида
Даъвогар: "*****" масъулияти чекланган жамиятининг
Жавобгар “*****” фермер хўжалигидан ***** асосий қарз ва ***** сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар "*****" масъуляти чекланган жамияти Шовот туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “*****” фермер
хўжалигидан ***** асосий қарз ва ***** сўм пеня ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади. Бироқ судга
қарздорлик қопланмаганлиги юзасидан маълумот тақдим қилиб, ишни
иштирокисиз кўришни сўраган.
Даъвогарнинг суд мажлисининг ўтказилиш куни, жойи ва вақти ҳақида
тегишли равишда хабардор қилинганлиги тўғрисида тегишли хужжатлар ишда
мавжуд.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ва даъво ариза
юзасидан фикр билдирмади. Жавобгарнинг суд мажлисининг ўтказилиш куни,
жойи ва вақти ҳақида тегишли равишда хабардор қилинганлиги тўғрисида
тегишли хужжатлар ишда мавжуд.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 128,170-моддаларига асосан уларнинг вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони
қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, "*****"
масъулияти чекланган жамияти ва “*****” фермер хўжалиги ўртасида 2025 йил
*****да *****-сонли “техника хизмати кўрсатиш” юзасидан шартнома
имзоланган.
Шартнома 1.1-бандига мувофиқ “бажарувчи техника хизматларини
кўрсатиш мажбуриятини олади, буюртмачи бажарилган ишларни қабул қилиш ва
иш хаққини тўлаш” мажбуриятини;
Шартнома 2.4-бандига мувофиқ “шартнома имзоланган кундан эътиборан
15% олдиндан, қолган қисми кейинчалик тўлов қилиш” мажбуриятини олган.
Шартномада шартларига кўра даъвогар томонидан тегишли хизматлар
кўрсатилган бўлсада жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ қопланмаганлиги
натижасида 2025 йил ***** холатига жами ***** сўм қарздорлик юзага келган.
Натижада ушбу низо келиб чиққан.
Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий қоплаш юзасидан жавобгарга юборган
талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Буни оқибатида, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида расмийлаштирилган
шартномадан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Ушбу Кодекснинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Кодекснинг 705-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, Буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш юзасидан талаби ишда мавжуд
хисоб-фактуралар, ўзаро ҳисоблашиши далолатномаси ва бошқа далиллар билан
тўлиқ ўз исботини топади.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг асосий қарз талабини тўлиқ
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан ***** пеня
ундириб беришни сўраган.
Шартнома 4.1-бандига мувофиқ, тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун
мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,1 миқдорида, бироқ бунда пенянинг
умумий миқдори 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши” белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 261-моддасига кўра,
қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва
ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган
қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан
қарздор айби булган такдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар конун хужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
"Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида"ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ,
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Қайд қилинганларга асосланган ҳолда даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги
талаби асосли бўлсада, ундирилиши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблиги ҳамда даъвогарнинг ўз вақтида судга
мурожаат қилиб қарздорликни ундириш чораларини кўрмаганлиги натижасида
пенянинг миқдорини сунъий равишда ўсишига сабабчи бўлган деб ҳисоблаб,
*****сўмга қаноатлантиришни ҳамда пенянинг қолган қисмини рад қилишни ва
ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Мазкур кодекснинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“*****” фермер хўжалиги ҳисобидан "*****" масъуляти чекланган жамияти
фойдасига ***** сўм асосий қарз *****сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган
*****сўм давлат божи ва *****сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида,
апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши
(прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
*****