← Назад
Решение #2842790 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 533 символов
**********-сонли иқтисодий иш
Судья: ******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
********
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******* томонидан
якка тартибда, даъвогар *******нинг *******нинг жавобгар *******дан
*******сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
*******нинг ******* (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)
Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
******* (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан *******сўм
пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК деб юритилади) 2034-моддасига кўра, даъво аризасини
иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради,
ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда
иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили
томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга
ишончнома илова қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган
муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан
асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига
қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш
муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги
ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва
уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар
билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини
қабул қилади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида *******сонли пудрат шартномаси тузилган.
Шартнома қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз
ичига олган ҳолда ҚҚС билан жорий нархларда ****** сўмни ташкил
қилади.
Ушбу шартномага асосан пудратчи Урганч шаҳар, “Истиқлол” МФЙ,
Нукус кўчасидаги 1-сонли кўп квартирали уйнинг лифт ускунасини
мукаммал таъмирлаш бўйича электрон платформага тендер ташкилотчиси
томонидан юкланган лойиҳа-смета ҳужжатларидаги иш ҳажмларини тўлиқ
бажариш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ****** сўм аванс ўтказилган.
Шартноманинг 12-бандига кўра, танлов савдолари натижаси бўйича
аниқланган қурилишнинг давом этиш вақти ишлар бошланган кундан
эътиборан 50 кунни ташкил этади. Ишларни бошлаш санаси биринчи аванс
ўтказилган кундан ҳисобланади.
Шунга мувофиқ жавобгар мазкур объектни *****гача топшириши
лозим бўлган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ******* сўм маблағ ўтказиб берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан **** сўмлик қурилиш-монтаж ишлари
бажарилиб,
қолган
****** сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилмаган ва якунига
етказилмаган.
Шу боис, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан
****** сўмлик ишларнинг натижасини топшириш кечиктирилганлиги учун
тарафлар
ўртасида
тузилган
шартноманинг
64-бандига
асосан
*******сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 64-бандига кўра,
“Пудратчи” объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўзаро тузилган
шартномани ишларни бажариш жадвалидаги мажбуриятларни бузганлиги
учун “Буюртмачи”га муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня
тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар
қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига
кўра, товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ
етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган
ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига)
кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг
0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси
етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган
хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш
шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш
муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни
бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни
қоплашдан озод этмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ,
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра, суд даъво талабидаги ҳисобланган пеня ундириш
талабини кўриб чиқиб, даъвогар ўз вақтида ундириш чораларини кўрмасдан,
пеня суммасининг кўпайишига сабаб бўлганлигини инобатга олиб, пеня
суммасини камайтириб, жавобгардан ***** сўм пеня ундиришни, пенянинг
қолган қисмини рад қилишни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ****** сўм пеня ва
олдиндан тўланган ***** сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан
Республика бюджетига ****** сўм давлат божи ундиришни ҳамда даъво
талабининг қолган қисмини рад этишни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 176-179, 180, 2034-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар *******дан даъвогар *******нинг ******* фойдасига *****
сўм пеня, олдиндан тўланган ****** сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар *******дан республика бюджетига ****** сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кун ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*******