Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2501/9502 Дата решения 24.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый HAMZA E O ART TEKSTIL
Source ID 99565e16-633f-484c-bd10-277bfed35d1e Claim ID PDF Hash 657156a9c0b42dd1... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 732-моддаси ФКнинг 732 law
ФКнинг 733-моддаси ФКнинг 733 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 24 ноябрь 4-1505-2501/9502-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси, судья У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг “EVERGREEN ONS” масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар “HAMZA E O ART TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 782 000 000 сўм ўтказиб берилган фоизсиз молиявий ёрдамни ва 41 200 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар ва учинчи шахс вакили А.Аширматов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ф.Хожибоев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “EVERGREEN ONS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “HAMZA E O ART TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 782 000 000 сўм ўтказиб берилган фоизсиз молиявий ёрдамни ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суднинг ажримига асосан “FERGANA AGRODRI ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Палата даъво аризада ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмида “Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги”лиги белгиланган. Ушбу моддага асосан суд, ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Даъвогар ва учинчи шахс вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, даъво талабларини қувватлаб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, даъво аризаси асоссиз эканлигини баён этиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакилларининг берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 22 декабрь куни Q-4-сонли фоизсиз қарз шартномаси тузилган, ушбу шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга 782 000 000 сўм пул маблағи бериш ва жавобгар эса олинган фоизсиз қарзни 2024 йилнинг 31 декабрь кунига қадар қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан 2022 йил 23 декабрь куни 67-сонли тўлов топшириқномаси орқали жавобгарнинг ҳисоб рақамига 782 000 000 сўм пул маблағи ўтказиб берилган. Бироқ, жавобгар моддий ёрдам сифатида берилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаган, даъвогарнинг жавобгар номига 2025 йил 13 август куни қарздорликни қайтариш ҳақида юборган 17-сонли талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар палата орқали даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 782 000 000 сўм ўтказиб берилган молиявий ёрдам ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларида мажбуриятнинг шартнома асосида вужудга келиши, 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. ФКнинг 733-моддасига кўра, фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Гарчи, даъвогар даъво аризасида тарафлар ўртасида 2022 йил 22 декабрь куни Q-4-сонли фоизсиз қарз шартномаси имзоланганлигини баён этган бўлсада, судга тақдим этилган мазкур қарз шартномаси фақат даъвогар томонидан имзоланган. Мазкур ҳолатда суд, тарафлар ўртасида фоизсиз қарз шартномаси тузилмаган деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2009 йил 18 декабрь кунидаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарорининг 8-банди еттинчи хатбошисига кўра, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Даъвогар томонидан 2022 йил 23 декабрь куни 67-сонли тўлов топшириқномаси орқали 2022 йил 22 декабрь кунидаги Q-4-сонли фоизсиз қарз шартномаси асос сифатида қайд этилиб, жавобгарнинг ҳисоб рақамига 782 000 000 сўм пул маблағи ўтказиб берилган. Жавобгар томонидан ушбу пул маблағлари қабул қилиб олиниб, ҳисоб рақамига келиб тушган пул маблағларига эътирозлар билдирилмаган. Юқоридагиларга кўра суд, гарчи тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган бўлсада, тарафлар шартномавий муносабатларга киришган деб ҳисоблайди. Суд мажлисида жавобгар вакили томонидан даъвогар (даъвогар номи UZ EVER GREEN масъулияти чекланган жамияти номига ўзгартирилган ва яъна қайта 2023 йил 19 январь кунида “EVERGREEN ONS” масъулияти чекланган жамияти номига қайтарилган), жавобгар ва учинчи шахс ўртасида 2023 йил январь ойида тузилган уч томонлама шартномани тақдим этиб, мазкур шартномага асосан даъвогарнинг важлари асоссиз эканлиги сабабли, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Бироқ, мазкур шартнома бўйича жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлигини талаб қилиш ҳуқуқи бошқа тарафга ўтказилмаган. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 782 000 000 сўм ўтказиб берилган молиявий ёрдамни ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 782 000 000 сўм маблағни ва 41 200 сўм почта ҳаражати ундиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 15 640 000 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333, 732, 733-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “HAMZA E O ART TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “FERGANA AGRODRI ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 782 000 000 сўм маблағ ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “HAMZA E O ART TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 15 640 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Эргашев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Риштон тумани 2025 йил 24 ноябрь 4-1505-2501/9502-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси, судья У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг “EVERGREEN ONS” масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар “HAMZA E O ART TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 782 000 000 сўм ўтказиб берилган фоизсиз молиявий ёрдамни ва 41 200 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар ва учинчи шахс вакили А.Аширматов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ф.Хожибоев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333, 732, 733-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “HAMZA E O ART TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “FERGANA AGRODRI ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 782 000 000 сўм маблағ ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “HAMZA E O ART TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 15 640 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Эргашев